https://sputniknews.uz/20220422/ozbekiston-afgonistonda-yuz-bergan-terrorchilik-harakatlarini-qoraladi-24141129.html
Ўзбекистон Афғонистонда юз берган террорчилик ҳаракатларини қоралади
Ўзбекистон Афғонистонда юз берган террорчилик ҳаракатларини қоралади
Sputnik Ўзбекистон
Террорчилик ҳаракатлари Кобул, Мозори-Шариф ва Қундуз шаҳарларида содир этилган 22.04.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-04-22T13:02+0500
2022-04-22T13:02+0500
2022-04-22T13:02+0500
дунёда
афғонистон
кобул
теракт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/0e/20490883_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_032c41e0391a3a8b50fd17462913a75e.jpg
ТОШКЕНТ, 22 апр - Sputnik. Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистонда юз берган террорчилик ҳаракатларини қоралади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилган.Қайд этилишича, тинч аҳоли орасида кўплаб қурбонларга сабаб бўлган зўравонлик ҳаракатлари Афғонистонда барқарор тинчлик ва миллий тотувлик ўрнатилишига тўсқинлик қилмоқда.Ўзбекистон муқаддас Рамазон ойи кунларида Кобул, Мозори-Шариф ва Қундуз шаҳарларида содир этилган террорчилик ҳаракатларини қатъий қоралайди. Маълумот учун, 20 апрель куни Кобулнинг ғарбий туманларидан биридаги таълим муассасалари яқинида камида учта портлаш содир бўлди. Дастлабки портлаш “Мумтоз” ўқув маркази яқинида, сўнгра яна иккита портлаш Абдул Раҳим Шаҳид ўгил болалар ўрта мактаби яқинида содир бўлган.Афғонистон хавфсизлик ва соғлиқни сақлаш расмийларининг маълум қилишича, портлашлар оқибатида камида олти киши ҳалок бўлган, 11 киши яраланган.
кобул
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/0e/20490883_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_645cfd77c8287e0094f1b9b3de748820.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, афғонистон, кобул, теракт
дунёда, афғонистон, кобул, теракт
Ўзбекистон Афғонистонда юз берган террорчилик ҳаракатларини қоралади
Террорчилик ҳаракатлари Кобул, Мозори-Шариф ва Қундуз шаҳарларида содир этилган
ТОШКЕНТ, 22 апр - Sputnik. Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистонда юз берган террорчилик ҳаракатларини қоралади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилган.
Қайд этилишича, тинч аҳоли орасида кўплаб қурбонларга сабаб бўлган зўравонлик ҳаракатлари Афғонистонда барқарор тинчлик ва миллий тотувлик ўрнатилишига тўсқинлик қилмоқда.
Ўзбекистон муқаддас Рамазон ойи кунларида Кобул, Мозори-Шариф ва Қундуз шаҳарларида содир этилган террорчилик ҳаракатларини қатъий қоралайди.
“Ўзбекистон томони ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради, шунингдек, жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилайди”, - дейилади хабарда.
Маълумот учун, 20 апрель куни Кобулнинг ғарбий туманларидан биридаги таълим муассасалари яқинида камида учта портлаш содир бўлди. Дастлабки портлаш “Мумтоз” ўқув маркази яқинида, сўнгра яна иккита портлаш Абдул Раҳим Шаҳид ўгил болалар ўрта мактаби яқинида содир бўлган.
Афғонистон хавфсизлик ва соғлиқни сақлаш расмийларининг маълум қилишича, портлашлар оқибатида камида олти киши ҳалок бўлган, 11 киши яраланган.