Махсус кучлар украиналик диверсантларни қўлга олди

Oбуна бўлиш
Диверсантлар автомобил олд бамперига ўрнатилган портловчи мослама ёрдамида инсонпарварлик ёрдами олиб кетаётган карвонга ҳужум уюштиришни режалаштиришган.
Россия махсус хизматлари, гуманитар карвонга ҳужум уюштиришни режалаштирган украиналик диверсантларни қўлга олди, деб хабар қилмоқда Россия ФСБ ДСО хизмати.
Россия Қуролли кучлари назорати остидаги ҳудудда гуманитар карвон ва ҳарбий хизматчиларга масофадар туриб бошқариладиган бомба ўрнатилган автомобиль ёрдамида ҳужум қилишни режалаштирган, диверсантлар қўлга олинди.
Уларнинг ёнида катта миқдорда портловчи моддалар, масофадан туриб бошқариш ускунаси топилган. Диверсантлар ўз режалари ҳақида айтиб берди.
Батафсил видеолавҳамизда томоша қилинг.
Россия махсус операцияси

Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошлаган эди. Владимир Путин ушбу операция мақсади "ДХР ва ЛХР фуқароларини Киев режими томонидан саккиз йил давомида амалга оширилаётган безорилик ва геноциддан қутқариш ва ҳимоя қилиш" деб атаган. Операция мақсади - “Украинани демилитаризация ва денацификация” қилиш.

Россия Мудофаа вазирлиги зарбалар фақат Украина ҳарбий инфратузилма ва қўшинларга зарба бермоқда. Тинч аҳоли турар жойларига зарба берилгани йўқ. Операциянинг биринчи босқичи 25 мартда якунланди - Украина жанговар салоҳияти сезиларли даражада пасайтирди.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0