https://sputniknews.uz/20220422/kasanachilar-soliq-borasida-ozini-ozi-band-qilgan-shaxslarga-tenglashtirildi-24142922.html
Касаначилар солиқ борасида ўзини ўзи банд қилган шахсларга тенглаштирилди
Касаначилар солиқ борасида ўзини ўзи банд қилган шахсларга тенглаштирилди
Sputnik Ўзбекистон
Касаначилар - уйида ҳунармандчилик қилувчи шахслар ижтимоий солиқ тўловини ўзини ўзи банд қилган шахслар учун белгиланган тартибда амалга оширади 22.04.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-04-22T14:20+0500
2022-04-22T14:20+0500
2022-04-22T14:20+0500
иқтисод
тадбиркор
солиқ
президент фармони
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1161/76/11617609_0:0:1200:675_1920x0_80_0_0_4e518bfc0a054e48ae7f1e9403679b6a.jpg
ТОШКЕНТ, 22 апр - Sputnik. Олис ва чекка ҳудудлардаги маҳаллаларда (жами 252 та) касаначиликни ташкил этган тадбиркорларга дастлабки 3 ойдаги фаолияти учун 1 ойлик ўртача даромади миқдорида бир марталик субсидия ажратилади. Бу президент Шавкат Мирзиёевнинг 21 апрель куни имзолаган фармонида келтирилган.Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 июлдан касаначиликни фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар, шу жумладан пудрат шартномаси асосида ташкил этишга рухсат этилади.2022 йил 1 июлдан 2025 йил 1 январгача:Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан касаначилар сони камида 10 нафар бўлган тадбиркорларга кредит суммасининг 75 фоизи миқдоригача кафиллик берилади.2022 йил 1 июлдан 2025 йил 1 январгача “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёки “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”да бўлган ва касаначилик билан шуғулланаётган фуқароларга асбоб-ускуналар харид қилиб бериш харажатларининг 50 фоизгача бўлган қисми, бироқ БҲМнинг 10 бараваригача (2 млн 700 минг сўмгача) миқдорида субсидия ажратилади.Шунингдек, “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплекси таркибида мавсумий ва касаначилик ишлари портали ишга туширилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1161/76/11617609_150:0:1050:675_1920x0_80_0_0_d143f23d4f2111fb55afbb121aec5c86.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, тадбиркор, солиқ, президент фармони
иқтисод, тадбиркор, солиқ, президент фармони
Касаначилар солиқ борасида ўзини ўзи банд қилган шахсларга тенглаштирилди
Касаначилар - уйида ҳунармандчилик қилувчи шахслар ижтимоий солиқ тўловини ўзини ўзи банд қилган шахслар учун белгиланган тартибда амалга оширади
ТОШКЕНТ, 22 апр - Sputnik. Олис ва чекка ҳудудлардаги маҳаллаларда (жами 252 та) касаначиликни ташкил этган тадбиркорларга дастлабки 3 ойдаги фаолияти учун 1 ойлик ўртача даромади миқдорида бир марталик субсидия ажратилади. Бу президент Шавкат Мирзиёевнинг 21 апрель куни имзолаган фармонида келтирилган.
Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 июлдан касаначиликни фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар, шу жумладан пудрат шартномаси асосида ташкил этишга рухсат этилади.
2022 йил 1 июлдан 2025 йил 1 январгача:
касаначиларга даромад солиғи касаначиликдан олинадиган жами даромадни 50 фоизга, 1 ойда кўпи билан 1 миллион сўмгача камайтирган ҳолда ҳисобланади;
касаначилар ижтимоий солиқ тўловини ўзини ўзи банд қилган шахслар учун белгиланган тартибда амалга оширади;
олис ва чекка ҳудудлардаги маҳаллаларда (жами 252 та) касаначиликни ташкил этган тадбиркорларга дастлабки 3 ойдаги фаолияти учун 1 ойлик ўртача даромади миқдорида бир марталик субсидия ажратилади.
Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан касаначилар сони камида 10 нафар бўлган тадбиркорларга кредит суммасининг 75 фоизи миқдоригача кафиллик берилади.
2022 йил 1 июлдан 2025 йил 1 январгача “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёки “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”да бўлган ва касаначилик билан шуғулланаётган фуқароларга асбоб-ускуналар харид қилиб бериш харажатларининг 50 фоизгача бўлган қисми, бироқ БҲМнинг 10 бараваригача (2 млн 700 минг сўмгача) миқдорида субсидия ажратилади.
Шунингдек, “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплекси таркибида мавсумий ва касаначилик ишлари портали ишга туширилади.