Жиззахда селдан зарар кўрган маҳалла учун гуманитар ёрдам тўпланди
© Хокимият Джиззакской областиУстранение последствий селив Джиззакской области
Oбуна бўлиш
Селдан энг кўп зарар кўрган "Эгизбулоқ” маҳалласига барча туманлардан гуманитар ёрдам олиб келинмоқда. Булар озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, кийим-кечак, кўрпа-тўшак ва бошқалар.
ТОШКЕНТ, 22 апр - Sputnik. Фориш тумани “Эгизбулоқ” маҳалласида кучли сел оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда, деб хабар қилмоқда Жиззах вилояти ҳокимлиги.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, туман корхоналари вакиллари вҳамда кўнгилли ёшлар фаол иштирок этиб, аҳоли хонадонлари, томорқалари, маҳалланинг ички йўллари оқизиқлар, қум-шағалдан тозаланяпти.
© Хокимият Джиззакской областиУстранение последствий селив Джиззакской области
Устранение последствий селив Джиззакской области
Шунингдек, Фориш туман Ободонлаштириш бошқармасининг 129 нафар ишчилари сел оқибатларини бартараф этишда фаол иштирок этмоқда.
“Эгизбулоқ” маҳалласига вилоятдаги барча туманлардан ва ташкилот, муассасалари маҳаллалардан жамланган гуманитар ёрдам келиши давом этмоқда.
© Хокимият Джиззакской областиУстранение последствий селив Джиззакской области
Устранение последствий селив Джиззакской области
Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, кийим-кечак, кўрпа-тўшак, қурилиш материалларидан иборат гуманитар ёрдам маҳалладаги 15-умумтаълим мактабига тўпланиб, селдан талофат кўрган маҳалла аҳолисига етказиб берилаяпти.
Эслатиб ўтамиз, 20 апрель куни Жиззах вилоятининг Бахмал, Фориш, Ғаллаорол ва Ш.Рашидов туманларида сел келган эди. табиий офат оқибатида аҳоли яшаш жойлари, ижтимоий соҳа объектлари, экин майдонлари барбод бўлган, 5 киши қурбон бўлган эди.
© Хокимият Джиззакской областиУстранение последствий селив Джиззакской области
Устранение последствий селив Джиззакской области