https://sputniknews.uz/20220421/yuqori-tezlikdagi-internet-barcha-hududlarga-qachon-etib-borishi-malum-boldi-24121566.html
Юқори тезликдаги интернет барча ҳудудларга қачон етиб бориши маълум бўлди
Юқори тезликдаги интернет барча ҳудудларга қачон етиб бориши маълум бўлди
Sputnik Ўзбекистон
"Ўзбектелеком" аҳолини юқори тезликдаги интернет билан таъминлаш учун қилинаётган ишлар ҳақида ахборот берди. 21.04.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-04-21T13:42+0500
2022-04-21T13:42+0500
2022-04-21T14:34+0500
жамият
интернет
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1157/85/11578555_0:331:3053:2048_1920x0_80_0_0_cb0014a9b6b99c2921f537e42ebbe169.jpg
ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Ўзбекистондаги барча аҳоли яшаш масканлари юқори тезликдаги Интернет тармоғи билан 2026 йилга қадар тўлиқ қамраб олиниши режалаштирилган. Бу ҳақида “Ўзбектелеком” АК матбуот котиби Тимур Мамажонов маълум қилди.Мамажановга кўра, аҳолини юқори тезликдаги Интернет тармоғи билан таъминлаш мақсадида мавжуд инфратузилмани замонавийлаштиришмоқда. Хусусан: Брифингда шунингдек “Ўзбектелеком” АК амалга ошираётган бошқа ишлар юзасидан ҳам баёнот берилди. Хусусан, халқаро алоқа хизматларини такомиллаштириш борасида. Айни кунларда Умра ва Ҳаж сафарларини амалга оширувчи зиёратчилар учун халқаро роуминг хизматининг махсус пакетларини ҳам ишга туширилган. Ушбу хизмат Саудия Арабистони оператори орқали йўлга қўйилган бўлиб, унда абонент сим картасини алмаштириши талаб этилмайди ва роумингда мобиль алоқа хизматларидан 4-6 марта арзонроқ фойдаланиш имкониятига эга бўладилар. Шунингдек, Интернет-трафикдан 8 мартагача арзон фойдаланиш мумкин бўлади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1157/85/11578555_322:0:3053:2048_1920x0_80_0_0_636d20be751279ca8cf75bba71264a8e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, интернет
Юқори тезликдаги интернет барча ҳудудларга қачон етиб бориши маълум бўлди
13:42 21.04.2022 (янгиланди: 14:34 21.04.2022) "Ўзбектелеком" аҳолини юқори тезликдаги интернет билан таъминлаш учун қилинаётган ишлар ҳақида ахборот берди.
ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Ўзбекистондаги барча аҳоли яшаш масканлари юқори тезликдаги Интернет тармоғи билан 2026 йилга қадар тўлиқ қамраб олиниши режалаштирилган. Бу ҳақида “Ўзбектелеком” АК матбуот котиби Тимур Мамажонов маълум қилди.
Мамажановга кўра, аҳолини юқори тезликдаги Интернет тармоғи билан таъминлаш мақсадида мавжуд инфратузилмани замонавийлаштиришмоқда. Хусусан:
2021 йилда 50 минг км.дан зиёд оптик толали алоқа линиялари қурилган;
2022 йилда ушбу кўрсаткични 60 минг км.га етказиш белгиланган;
2026 йилга қадар эса барча аҳоли яшаш масканларини юқори тезликдаги Интернет тармоғи билан тўлиқ қамраб олиш режалаштирилган.
“Биргина 2022 йилнинг 1-чорагида, бутун республика бўйлаб 12072 км оптик толали алоқа линиялари тортилди, бу айниқса, интернет хизматларининг энг олис ва чекка ҳудудларга ҳам сифатли узатилишига хизмат қилади”, - дейди Тимур Мамажонов.
Брифингда шунингдек “Ўзбектелеком” АК амалга ошираётган бошқа ишлар юзасидан ҳам баёнот берилди. Хусусан, халқаро алоқа хизматларини такомиллаштириш борасида.
Айни кунларда Умра ва Ҳаж сафарларини амалга оширувчи зиёратчилар учун халқаро роуминг хизматининг махсус пакетларини ҳам ишга туширилган. Ушбу хизмат Саудия Арабистони оператори орқали йўлга қўйилган бўлиб, унда абонент сим картасини алмаштириши талаб этилмайди ва роумингда мобиль алоқа хизматларидан 4-6 марта арзонроқ фойдаланиш имкониятига эга бўладилар. Шунингдек, Интернет-трафикдан 8 мартагача арзон фойдаланиш мумкин бўлади.