Пойтахтдаги Халқлар дўстлиги майдони атрофидаги кўчалар вақтинча ёпилади

Площадь Дружбы народов
Площадь Дружбы народов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.04.2022
Oбуна бўлиш
Тошкентда дуатлон бўйича чемпионат бўлиб ўтиши сабабли қатор кўчалар маълум вақтга ёпилади.
ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. 23-24 апрель кунлари Тошкентнинг Халқлар дўстлиги майдони атрофидаги кўчаларда “Дуатлон бўйича Ўзбекистон чемпионати-2022” бўлиб ўтиши муносабати билан қатор қадар ёпилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар бермоқда.
Шу кунлари соат 06:00 дан 14:30 га ёпиладиган кўчалар:
Фурқат кўчасининг Ислом Каримов шоҳ кўчаси ва Сеул кўчаси оралиғидаги қисми;
Ислом Каримов шоҳ кўчасининг Фурқат ва Бунёдкор шоҳ кўчаси оралиғидаги қисми;
Бунёдкор шоҳ кўчасининг Ислом Каримов шоҳ кўчаси ва Сеул кўчалари оралиғидаги қисми;
Сеул кўчасининг Бунёдкор шоҳ кўчаси ва Фурқат кўчалари оралиғидаги қисми.
© Пресс-служба хокимията ТашкентаПерекрытие улиц в Ташкенте
Перекрытие улиц в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.04.2022
Перекрытие улиц в Ташкенте
Ҳокимият ушбу ноқулайликлар учун узр сўраб, ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишни сўраган.
Маълумот учун, дуатлон спорт тури югуриш, велопойга ва қисқа масофага югуриш баҳсларини ўз ичига олади.
Янгиликлар лентаси
0