Жиззах ва Самарқанддаги сел талофатлари ҳақида маълумот берилди

© Фото: МЧС УзбекистанаСпасатели МЧС проводят работу по ликвидации последствий схода селя.
Спасатели МЧС проводят работу по ликвидации последствий схода селя. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.04.2022
Oбуна бўлиш
Сел ва сув тошқинларидан Фориш туманининг ''Эгизбулоқ'' МФЙ кучли зарар кўрган.
ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) 20 апрель куни Жиззах ва Самарқанд вилояти ҳудудларида кузатилган сел ва сув тошқинлари оқибатлари ҳақида маълумот берди.
Ёмғир ва оқава сувлари Самарқанд шаҳрининг 5 та шоҳкўчасидан ўтувчи автомобиллар қатнов қисмида, 54 та ички кўчалар атрофидаги ирригация тармоқларида, 20 дан ортиқ кўп қаватли уйларнинг ертўлалари ва атрофида, 84 та якка тартибдаги турар жой биноларининг ертўлалари ва ҳовлиларида, 5 та умумтаълим (9, 29, 39, 75-сон умумталим, 1 та ихтисослашган) мактаблар ва М.Улуғбек кўчасидаги "Кўзмунчоқ" боғчаси ҳовлилари ҳамда Нарпай кўчасидаги “Муз саройи” биноси остидаги автотураргоҳда тўпланган.
Жиззах вилояти Фориш туманининг тоғли ҳудудлари ва адирликларида кузатилган кучли ёғингарчилик натижасида содир бўлган сел оқими "Эгизбулоқ" МФЙда жойлашган 260 та хўжаликдан ўтган. Уларнинг 53 таси тўлиқ талофат кўрган, 44 таси ўрта ва 163 таси енгил даражада талофат кўрган.
Қутқарувчилар олти фуқарони сел оқимлари ичидан қутқаришган. Улар туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. Таъкидланишича, бу ерда шундай сел оқимлари бундан тахминан 80 йиллар аввал кузатилган.
Сел оқими 15-сон умумтаълим мактаби ва 9-сон мактабгача таълим муассасаси ҳудудига (биноларнинг 1-қаватига) ҳам кирган. 1.5 км. ички йўлларга сел сувлари тошиши оқибатида транспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик тўхтатилган.
Юзага келган сел оқими натижасида "Эгизбулоқ" МФЙда жойлашган 25 та хўжаликда истиқомат қилувчи 100 дан ортиқ фуқаролар вақтинчалик яшаш учун яқин қариндошларининг уйларига кўчириб ўтказилган. Улар учун туман ҳокимлиги зарур маҳсулотлар захирасини ташкил этган.
Жиззах вилоятининг қатор туманларига кучли сел келди – видео
Қашқадарё ва Навоий вилоятларида сел оқимлари ўз йўлидан оқиб ўтган. Сел ҳудудлардаги аҳоли яшаш хонадонлари ва бошқа ижтимоий соҳа объектларига зиён етказмаган.
Ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ишлари давом эттирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фориш туманида кучли сел оқибатида тўрт киши ҳалок бўлгани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0