https://sputniknews.uz/20220421/bu-yil-qaysi-sinf-oquvchilari-imtihon-topshirmaydi-24127183.html
Бу йил қайси синф ўқувчилари имтиҳон топширмайди
Бу йил қайси синф ўқувчилари имтиҳон топширмайди
Sputnik Ўзбекистон
9 ва 11 синф битирувчилари қатор фанлардан якуний назорат имтиҳонларини топширадилар. 21.04.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-04-21T16:18+0500
2022-04-21T16:18+0500
2022-04-21T16:18+0500
жамият
имтиҳон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/07/10/14551332_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_19ef7b5ff3f17f12f673f58cbdc399c7.jpg
ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. 2021/2022 ўқув йили якунида 5-6-7-8 ва 10-синфларнинг босқичли имтиҳонлари ўтказилмайди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда ХТВ ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова маълум қилди.Хабарда айтилишича, мактаблардаги дарслар 25 май куни тугайди ва 9- ва 11-синф битирувчилари якуний назорат имтиҳонларини 26 майдан 15 июнга қадар топширишади.Шунингдек, байрам муносабати билан қўшимча дам олиш кунларини инобатга олган ҳолда 9-синф ўқувчиларининг “Жисмоний тарбия” фанидан якуний назорат имтиҳонлари 2-7 майдан 11-14 май кунларига кўчирилади.9 ва 11 синф битирувчилари қуйидаги фанлардан якуний назорат имтиҳонларини топширадилар:Ўқувчи ўзи танлаган фандан имтиҳон топшириш учун бир ой олдин ариза ёзади. Вариатив ўқув режалари жорий этилган синфларда ҳам ҳудди шу тартиб қўлланилади.Махсус сертификати бор (Давлат тест маркази томонидан бериладиган умумтаълим фанини билиш даражаси тўғрисида давлат сертификати, чет тили фани бўйича В1 ва ундан юқори В2, С1, С2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификат) битирувчилар имтиҳонлардан озод этилади.Маълумот учун, бу йил мактабларни 390 мингдан ортиқ ўқувчи битиради. Аввалроқ, ушбу битирувчиларнинг 31 фоизи ҳали ҳам паспорт олмагани маълум қилинган эди. ХТВ ота-оналардан 16 ёшга тўлган мактаб битирувчиларининг ўз вақтида паспорт (ID-карта) олишини таъминлашни сўраган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/07/10/14551332_295:0:3026:2048_1920x0_80_0_0_37c3387ca08e0693156512d21ff00633.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, имтиҳон
Бу йил қайси синф ўқувчилари имтиҳон топширмайди
9 ва 11 синф битирувчилари қатор фанлардан якуний назорат имтиҳонларини топширадилар.
ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. 2021/2022 ўқув йили якунида 5-6-7-8 ва 10-синфларнинг босқичли имтиҳонлари ўтказилмайди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда ХТВ ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова
маълум қилди. Хабарда айтилишича, мактаблардаги дарслар 25 май куни тугайди ва 9- ва 11-синф битирувчилари якуний назорат имтиҳонларини 26 майдан 15 июнга қадар топширишади.
Шунингдек, байрам муносабати билан қўшимча дам олиш кунларини инобатга олган ҳолда 9-синф ўқувчиларининг “Жисмоний тарбия” фанидан якуний назорат имтиҳонлари 2-7 майдан 11-14 май кунларига кўчирилади.
9 ва 11 синф битирувчилари қуйидаги фанлардан якуний назорат имтиҳонларини топширадилар:
9-синф - она тили ва адабиёт, ўзбек тили/рус тили, математика, тарих, жисмоний тарбия ва қўшимча равишда ўқувчиларнинг танлови асосида белгиланган фан бўйича;
11-синф - она тили ва адабиёт, математика, чет тили, тарих ва ва қўшимча равишда ўқувчиларнинг танлови асосида белгиланган фан бўйича.
Ўқувчи ўзи танлаган фандан имтиҳон топшириш учун бир ой олдин ариза ёзади. Вариатив ўқув режалари жорий этилган синфларда ҳам ҳудди шу тартиб қўлланилади.
Махсус сертификати бор (Давлат тест маркази томонидан бериладиган умумтаълим фанини билиш даражаси тўғрисида давлат сертификати, чет тили фани бўйича В1 ва ундан юқори В2, С1, С2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификат) битирувчилар имтиҳонлардан озод этилади.
Маълумот учун, бу йил мактабларни 390 мингдан ортиқ ўқувчи битиради. Аввалроқ, ушбу битирувчиларнинг 31 фоизи ҳали ҳам паспорт олмагани маълум қилинган эди. ХТВ ота-оналардан 16 ёшга тўлган мактаб битирувчиларининг ўз вақтида паспорт (ID-карта) олишини таъминлашни
сўраган.