https://sputniknews.uz/20220421/akt-vaziri-microsoftga-ozbekistonda-ofis-ochishni-taklif-qildi-24129534.html
АКТ вазири Microsoft'га Ўзбекистонда офис очишни таклиф қилди
АКТ вазири Microsoft'га Ўзбекистонда офис очишни таклиф қилди
Sputnik Ўзбекистон
“Тошкент IT-парки”да хорижий IT компаниялар ва IT-мутахассисларини рўйхатдан ўтказиш, офис очиш, ишга ёллаш хизматлари кўрсатилмоқда. 21.04.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-04-21T18:20+0500
2022-04-21T18:20+0500
2022-04-21T18:20+0500
иқтисод
ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (акт)
ахборот технологиялари (it)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0a/0c/15169357_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_6624e49d7a2994e659e47e0accc5a72d.jpg
ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Microsoft компаниясига офисини Ўзбекистонда очишни таклиф қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.Йиғилишда Microsoft компанияси, Америка-Ўзбекистон Савдо Палатаси ва Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси вакиллари иштирок этган. Унда ҳамкорликнинг долзарб ва истиқболли йўналишлари муҳокама қилинган.Бундан ташқари, IT йўналиши бўйича таълимни ривожлантиришга жиддий эътибор қаратиш, ушбу жараёнларга кўпроқ ёшларни жалб этиш, малакали кадрлар тайёрлаш масалалари кўрилган.Томонлар ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ишларни давом эттиришга тайёр эканлигини билдирган.Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин АКТ вазири Россиянинг Яндекс.Такси компанияси вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда Тошкентдаги IT-паркда резидент мақомини олишни таклиф қилган эди. “Тошкент IT-парки” бироз олдин ишга тушган бўлиб, у ерда хорижий IT компаниялар ва IT-мутахассисларини рўйхатдан ўтказиш, офис очиш, ишга ёллаш хизматлари кўрсатилмоқда. Мақсад - IT соҳасига хорижий компания ва мутахассисларни жалб қилиш, уларнинг мослашиш ва ишга жойлашишда ёрдам бериш. IT-парки матбуот хизмати хабарига кўра, йил бошидан буён 3000 дан ортиқ хорижлик ушбу дастурдан фойдаланган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0a/0c/15169357_210:0:2941:2048_1920x0_80_0_0_308c7a2d8d50892726dbdadefb32b81e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (акт), ахборот технологиялари (it)
иқтисод, ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (акт), ахборот технологиялари (it)
АКТ вазири Microsoft'га Ўзбекистонда офис очишни таклиф қилди
“Тошкент IT-парки”да хорижий IT компаниялар ва IT-мутахассисларини рўйхатдан ўтказиш, офис очиш, ишга ёллаш хизматлари кўрсатилмоқда.
ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Microsoft компаниясига офисини Ўзбекистонда очишни таклиф қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Шерзод Шерматов 18 апрель куни Microsoft компанияси вакиллари билан онлайн учрашув ўтказган. Учрашув мамлакат президенти Шавкат Мирзиёевнинг 14 апрель куни Ўзбекистонни минтақавий IT-марказга айлантириш бўйича берган топшириға асосан бўлиб ўтган.
Йиғилишда Microsoft компанияси, Америка-Ўзбекистон Савдо Палатаси ва Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси вакиллари иштирок этган. Унда ҳамкорликнинг долзарб ва истиқболли йўналишлари муҳокама қилинган.
Бундан ташқари, IT йўналиши бўйича таълимни ривожлантиришга жиддий эътибор қаратиш, ушбу жараёнларга кўпроқ ёшларни жалб этиш, малакали кадрлар тайёрлаш масалалари кўрилган.
Томонлар ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ишларни давом эттиришга тайёр эканлигини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин АКТ вазири Россиянинг Яндекс.Такси компанияси вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда Тошкентдаги IT-паркда резидент мақомини олишни таклиф қилган эди.
“Тошкент IT-парки” бироз олдин ишга тушган бўлиб, у ерда хорижий IT компаниялар ва IT-мутахассисларини рўйхатдан ўтказиш, офис очиш, ишга ёллаш хизматлари кўрсатилмоқда. Мақсад - IT соҳасига хорижий компания ва мутахассисларни жалб қилиш, уларнинг мослашиш ва ишга жойлашишда ёрдам бериш. IT-парки матбуот хизмати хабарига кўра, йил бошидан буён 3000 дан ортиқ хорижлик ушбу дастурдан фойдаланган.