https://sputniknews.uz/20220420/tortkoldagi-bogchalarda-keytering-xizmati-tashkil-etildi-24100022.html
Тўрткўлдаги боғчаларда “Кейтеринг” хизмати ташкил этилди
Тўрткўлдаги боғчаларда “Кейтеринг” хизмати ташкил этилди
Sputnik Ўзбекистон
Вазирлар Маҳкамаси қарорига асосан, мактабгача таълим муассасарида, аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш бўйича тажриба-синов бошланди. 20.04.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-04-20T14:51+0500
2022-04-20T14:51+0500
2022-04-20T14:51+0500
жамият
боғчалар
овқатланиш
болалар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/14/24099996_0:320:3072:2048_1920x0_80_0_0_c39845426bd75ed832d06c7035c86be0.jpg
ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманидаги 8, 9, 14, 16, 20 сонли мактабгача таълим ташкилотларида болалар соғлом овқатланиши учун тажриба-синов тариқасида “Кейтеринг” хизмати ташкил этилди. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги хабар бермоқда. Хабарда айтилишича, эндиликда ушбу болалар боғчаларида "DXSH Tórtkól maxsus taom taʼminoti“ МЧЖнинг “Bolalar taomlarini tayyorlash" кейтеринг комбинати томонидан тайёр озиқ-овқатлар берилди.Ҳужжатда 2021-2022 йилларда Нурафшон шаҳри, Ўртачирчиқ, Бўстонлиқ ва Қибрай туманларида давлат мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш бўйича тажриба-синов танловларини ўтказиш белгиланган.Малумот учун, кейтеринг (catering) — масофадан туриб "овқатланиш хизматини ташкил қилиш" маъносини англатади. Яъни ихтисослашган корхона (бу бирор ресторан ёки ошхона ҳам бўлиши мумкин) мижоз буюртмасига асосан боғларда, табиат қўйнида ёки тадбирларда овқатланиш хизматини ташкиллаштиради (стол, стул, официантлар, таомлар ва ҳо казо).
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/14/24099996_278:0:3009:2048_1920x0_80_0_0_eea5a1024ecc80b7e2170d488be29328.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, боғчалар, овқатланиш, болалар
жамият, боғчалар, овқатланиш, болалар
Тўрткўлдаги боғчаларда “Кейтеринг” хизмати ташкил этилди
Вазирлар Маҳкамаси қарорига асосан, мактабгача таълим муассасарида, аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш бўйича тажриба-синов бошланди.
ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманидаги 8, 9, 14, 16, 20 сонли мактабгача таълим ташкилотларида болалар соғлом овқатланиши учун тажриба-синов тариқасида “Кейтеринг” хизмати ташкил этилди. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги
хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, эндиликда ушбу болалар боғчаларида "DXSH Tórtkól maxsus taom taʼminoti“ МЧЖнинг “Bolalar taomlarini tayyorlash" кейтеринг комбинати томонидан тайёр озиқ-овқатлар берилди.
Давлат боғчаларида соғлом овқатлантириш тизимини такомиллаштириш ҳамда бу борада тадбиркорлик субъектларига қулайликлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 407-сонли
қарори қабул қилинган.
Ҳужжатда 2021-2022 йилларда Нурафшон шаҳри, Ўртачирчиқ, Бўстонлиқ ва Қибрай туманларида давлат мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш бўйича тажриба-синов танловларини ўтказиш белгиланган.
Малумот учун, кейтеринг (catering) — масофадан туриб "овқатланиш хизматини ташкил қилиш" маъносини англатади. Яъни ихтисослашган корхона (бу бирор ресторан ёки ошхона ҳам бўлиши мумкин) мижоз буюртмасига асосан боғларда, табиат қўйнида ёки тадбирларда овқатланиш хизматини ташкиллаштиради (стол, стул, официантлар, таомлар ва ҳо казо).