Россия "Сармат" баллистик ракетасини синовдан ўтказди - видео

Oбуна бўлиш
Россия Мудофаа вазирлиги Плесецк космодромидан "Сармат" қитъалараро баллистик ракетаси муваффақиятли учирилганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 20 апр - Sputnik. Архангелск вилоятидаги Плесецк космодромидан "Сармат" - оғир қитъалараро баллистик ракетаси учирилди, деб хабар қилмоқда Россия Мудофаа вазирлиги.
"Учириш бўйича топшириқлар тўлиқ бажарилди. Конструктив характеристикалар унинг парвозининг барча босқичларида тасдиқланган. Ракетанинг "ўқув каллаклари" Камчатка ярим оролидаги "Кура" полигонидаги "белгиланган" ҳудудга етиб келган”, — дейилади вазирлик хабарида.
Мудофаа вазирлигининг аниқлик киритишича, бу давлат тест дастурида илк бор амалга оширилган синов. Ракетанинг истиқболли намунаси парвоз синовлари, "уни яратишда белгиланган схематик дизайн ва техник ечимларнинг тўғрилигини баҳолашга имкон берди", - дейилган пресс-релизда.
Кутилганидек, синовлар якунланганидан сўнг "Сармат" стратегик ракета қўшинлари таркибига киради. Ушбу комплекслар Красноярск яқинидаги Ужурск ракета таркибидаги бош полкни жиҳозлайди.
"Сармат" стратегик ракета тизими бўлиб, у оғир тоифадаги суюқ ёнилғили оғир қиталараро баллистик ракета ҳисобланади. Битта ракетанинг оғирлиги 200 тоннадан ошади ва унинг "фойдали" юк ташиш имконияти (жанговар каллаклари оғирлиги) 10 тоннадан ортиқ. Мажмуа стратегик ракета кучлари таркибидаги "Воевода" ракеталарини алмаштиради.
Янгиликлар лентаси
0