“Қўрқадиган жойимиз йўқ”: яраланган аскарлар миллатчилар батальони ҳақида

© Sputnik / Мария Марикян"Нам нечего бояться": раненые ополченцы — о нацбатальонах
Нам нечего бояться: раненые ополченцы — о нацбатальонах - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.04.2022
Oбуна бўлиш
Уларнинг дори-дармонлари ва жиҳозларини тортиб олдик. Деярли ҳаммаси НАТОники. Қуруқ паёклар ҳам. Ҳатто калашниковлар учун магазинлар ҳам - Американики,- донецклик кўнгилли аскар.
Донецк Республика травматология марказига жиддий яраланган фуқароларни ҳам, ҳарбийларни ҳам- ҳаммани олиб келишади. Травматик амплутациялар ва жиддий жароҳатларда беморнинг ҳар бир дақиқаси фронтдаги шифокорларнинг қўлида. Уруш майдонларида яраланганларга қандай ёрдам кўрсатилади? ДХР жангчилари ҳикоялари ҳақида батафсил – репортажда.
“Яшашга қарор қилдим”
“Ҳаммаси ҳам гапиришни хоҳламайди. Тушунинг, улар ўзлари ҳақида эмас, яқинлари ҳақида кўпроқ қайғуришади, яна ҳам ким билсин”, - деб пичирлаб огоҳлантиради ҳамшира палатага кириш олдидан.
- Мен шундай бўлинмаданманки, йигитларга хиёнат қилишлари мумкин.
- Мариуполда бўлганман, мени кўрсатманг, хоҳламайман- у ерда ота-онам бор.
- Мени эса яширадиган ҳеч нимам йўқ.
© Sputnik / Мария МарикянСергей Бутко
Сергей Бутко - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.04.2022
Сергей Бутко
Максим Фукеев 2015 йилдан буён жанг қилган. Икки йил олдин севган қизи билан танишди. Хизматдан бўшашга қарор қилди. Қурилишда ишлаган, оз бўлсада тинч ҳаётга кўника бошлаган. Бироқ, февралда қайтган - ва тўғри Мариуполга келган.
“Йигирма олтинчи март куни болдиримдан яраландим. Ҳарбий пиёда машинасида бўлганман. Нимадир учиб келди- “чивин” ёки “ари” деб ўйладим. Мина экан. Мўлжалга оладиган аскар очиқ люкдан тушиб омон қолди. Оёғим жароҳат олди. Бор иродамни муштимга йиғдим ва машинадан чиқдим. Бўлмаса, ёқиб юборишарди. Тезда ёрдам гуруҳи етиб келди”, - деб хотирлайди жангчи.
унинг айтишича, миллатчиларга паст баҳо бериш керак эмас: кучли қаршилик кўрсатишади, яхши қурол ва транспорт билан таъминланган, “ уларнинг ҳатто окопларида интернет бўлган”.
Унинг сўзларига кўра, миллатчилар маҳаллий аҳоли билан жуда ёмон муносабатда бўлишган. “Тинч аҳоли одамлари сув олгани чиқишса, снайперлар уларни отишарди”. Одамлар совуқда, ертўлада, оч ўтиришарди. Биз уларга овқатларимиз билан бўлишардик”,- дейди ҳарбий.
© Sputnik / Михаил Андроник / Медиабанкка ўтишПродолжается освобождение Мариуполя
Продолжается освобождение Мариуполя - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.04.2022
Продолжается освобождение Мариуполя
Унга Илизаров аппаратини ўрнатишган, чов веналарини тикишган. Яқинда яна бир операция бўлади. Бироқ Фуклеев оптимизмни йўқотмаган: “Ҳаммаси режадагидек”.

“Ўзимизникиларни ташлаб қўймаймиз”

Дмитрий Троян 2018 йили кўнгилли аскарлар сафига қўшилган - моторли милтиқ бригадасига тайинланган. Биринчи жароҳатини икки йил олдин олган: снайпер унинг болдирини кўзлаган. Ўқ куймуч неврлари шикастлаган, оёқда қон айланиши ёмонлашган и сезувчанлик камайган.
© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишЗавод "Азовмаш" в Мариуполе
Завод Азовмаш в Мариуполе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.04.2022
Завод "Азовмаш" в Мариуполе
Бу йил баҳорда ундан икки метр нарида граната портлаган. Иккита кўзи шикастланган. Ўнг кўзини ҳозирча дори-дармонлар билан даволашяпти, чап кўзини эса операция қилиш керак. Кўриш қобилияти тикланиши ёки тикланмаслигига кафолат йўқ. Агар аҳвол ёмонлашса, уни Москвага жўнатишади.
“Биз Миллий гвардия, Украина Қуролли кучлари ва “Айдар” миллатчилари батальони билан тўқнаш келдик. Бизнинг йўналишимизда уларнинг 17- танк ярмияси ҳаракатланган. Ҳаммасидан ҳам қийини Волноваха ва Марьинкино яқинида бўлган. Натижада асосий кучлар етиб келгунга қадар чидаб беришган. Бир дўстим ҳалок бўлди, иккинчиси қаттиқ яраланди. Бир пайтнинг ўзида ҳам ўқ отиш, ҳам яраланганга ёрдам бериш керак эди. Ҳечқиси йўқ, чидадик”-, дея ҳикоя қилади Дмитрий. – Ҳалок бўлганларни бир ҳафтадан кейин олиб кетиш мумкин эди. Улар ўзларининг одамларини ташлаб кетишаверадику. Мана қанақа хизматдошлар”.
Волновахада ДХР армияси жангчиларини одамлар кўзларида ёш билан қарши олган: “Шунча йиллардан буён қаерда эдингиз?” “Захдан ертўлаларда болалар касал бўлишди. Одамлар украин ҳарбийларидан дори сўрашган- беришмаган. Аксинча- талон-тарож қилишган, ҳамма нарсани ўғирлашган, дорихоналарни ҳам”- дейди Троян.
© Sputnik / Мария МарикянЭлла
Элла - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.04.2022
Элла
“Димага ўхшаган йигитлар биз, оддий одамлар билан саккиз ўринлик палатада бирга турибди...- ғазабланиб шикоят қилади қўшниси. – Бу одамлар тилла, уларни қўлда кўтариб юриш керак. Бизни фашистлардан қутқараман деб соғлиғини йўқотган...”
Жангчи эътибор бермайди: бу урда бундан ҳам ёмон жароҳат олганларни ҳам оёққа турғизишади.
Сергей Буткони мўжиза сабаб қутқариб қолишган. 29 мартдан буён жонлантириш бўлимида. У ҳам Марьинкино яқинида жароҳат олган: снаряд парчалари икки оёғини ҳам жароҳатлаган. Ўнг қўлини узиб олган.
“Ҳужум қилаётган эдик. Биринчи навбатда тўртта – “иккиюзталик”. Кейин мен гуруҳ билан кетдим. Окопга сакрашга улгурмаган эдим- пулемётчи ўт очди, тўғримда турган эди. Нима бўлди- англай олмай қолдим, қарасам- қўлим йўқ”,- дейди аскар. Уни ўт очиш майдонидан олиб чиқишган, жгут билан боғлаб қўйишган. Отишма тинмас, уни икки соатдан кейин уруш майдонидан олиб кетишган.
Сергейнинг келажакда режалари ҳозирча йўқ. Тинч замонларда қурилишда ишлаган. Етим қолган- отаси болалигида вафот этган, онаси эса Сергей ўсмир ёшда бўлганда ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум бўлган. “Ҳаммада бўлгани каби, танишларим, ўртоқларим бор. Аммо улардан кўп нарса кутмайман.Фақат ўзимга ишонаман”- дейди аскар.

Тиббий рота

Жароҳатланганларга биринчи ёрдамни фронтдаги шифокорлар кўрсатади. Эвакуация пункти алоқа чизиғидан олти километрдан яқинроқ бўлмаслиги керак. Аммо донецклик Элланинг жамоаси бор йўғи бир километр узоқлиқда жойлашган. Улар Верхнеторецкдан одамларни олиб кетишади.
© Sputnik / Мария МарикянДенис за рулем
Денис за рулем  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.04.2022
Денис за рулем
Горловка яқинидаги бу қишлоқни март ойида бўшатишган эди. Аммо у ерда вазият ҳамон хатарли: Украина Қуролли Кучлари “Градов”дан мунтазам ўт очади.
“Жароҳатлар жуда жиддий: травматик ампутациялар, политравмалар. Қон айланиши ҳажмини барқарорлаштиришга, меъёрлаштиришга, тампонлашга ҳаракат қиламиз ва шифохонага жўнатамиз”,- дейли Элла
Элла Волновахо туманининг Рыбинское қишлоғида ишлаган. У ерда аҳвол худди Верхнеторецскдагидекбўлган. Жароҳатланган ва ҳалок бўлганларни мина майдонларидан олиб чиқишган.
“Тўғри бошқарув бўлгани сабаб, тиббий ходимлар орасида йўқотишлар йўқ. Бўлинма жўнатишдан олдин жойни ўрганиш ва эвакуация режасини аниқлаш керак. Йўналишни мен ва хизмат раҳбари текшириб борамиз”, - дейди иқтисодий бўлим раҳбари ва ҳайдовчси Денис.
Қийинчилик шундаки, жанглар мудофаавий эмас, билки ҳужум қилувчи. “Одатда эвакуация қилиш учун кўп нишонли машиналарда ишлаймиз. Аммо кучли отишма остида ярадорларга яқинлашиш ҳамон қийин”,- дейди у.
Яқинда улар Украина Қуролли Кучларининг 25-ҳаво десант бригадасидан тез ёрдам машинасини олиб қўйишди.
“Уни Верхнеторецк яқинидаги жангда олдик. Тез ишладик, уларнинг дори-дармонлари ва жиҳозларини тортиб олдик. Деярли ҳаммаси НАТОники. Қуруқ паёклар ҳам. Ҳатто калашниковлар учун магазинлар ҳам - Американики,- Денис шу ерда Украина Қуролли Кучлари ташлаб кетган ўқ-дориларни кўрсатди- Йириккалибрли ўқ-дорилар ҳам чет элники”.
Денис 2014 йилдан буён тиббий ротада ишлайди. Шифокорлар ватандошларини ҳам- душман томон аскарларини ҳам қутқаришади. “Бир пайт украиналикларни олиб келдик. Наркотик таъсирида эди. Бизникилар омборларда саратон билан касалланганларга бериладиган кучли таъсир қилувчи дориларни топиб олишибди. Менда биттаси даволанган эди- бош мия суягининг очиқ жароҳати бор эди”, - деб хотирлайди у.
Элла ва Денис учун энг муҳими- беморларининг оёққа тураётганини кўриш. “ Уларнинг ўзи топиб, миннатдорчилик билдиришади. Тирик ва соғлом. Мана шу энг кераклиси”, - деб жилмаяди шифокор. Ва моторни ёқади- хизмат вақти бўлди, ярадорларни уруш майдонидан чиқариб олиш керак.
© Sputnik / Мария МарикянТрофейный магазин американского производства, который украинцы оставили на своих позициях
Трофейный магазин американского производства, который украинцы оставили на своих позициях - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.04.2022
Трофейный магазин американского производства, который украинцы оставили на своих позициях
Янгиликлар лентаси
0