Лондон суди Ассанжни АҚШга экстрадиция қилишга қарор қилди

© Sputnik / Алекс Макнотон / Медиабанкка ўтишПрокуратура Швеции прекратила следствие по делу Ассанжа
Прокуратура Швеции прекратила следствие по делу Ассанжа - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.04.2022
Oбуна бўлиш
Жулиан Ассанж АҚШ ҳарбийлари Яқин Шарқда амалга оширган жиноятлар ҳақидаги фактларни интернетга тарқатиб уларни фош қилган эди.
ТОШКЕНТ, 20 апр - Sputnik. Лондондаги Вестминстер суди Жулиан Ассанжни АҚШга экстрадиция қилиш ҳақида қарор чиқарди. Бу ҳақда WikiLeaksнинг Твиттердаги саҳифасида хабар берилди.
Буюк Британия судьяси Жулиан Ассанжни 175 йиллик қамоқ жазоси кутаётган АҚШга экстрадиция қилишни буюрди. Қарор 2 апрель куни чиқарилган бўлса-да, бу ҳақда фақат бугун маълум бўлди. Экстрадиция масаласи бўйича якуний қарор Ички ишлар вазирлиги раҳбари Прити Пател томонидан қабул қилинади. Ассанж ҳимояси 18 майгача ўз ишини топшириши керак.
Ассанж тарафдорларининг фикрича, икки йиллик суд жараёнларидан сўнг унинг тақдири яна сиёсий қарор билан белгиланади. WikiLeaks бош муҳаррири Кристинн Храфнссоннинг айтишича, Ассанж ўлимга ҳукм қилинган.
"Ўн олти ой олдин бу суд Ассанжнинг экстрадиция қилиниши - бу ўлим жазосига тенг деб қарор қилган эди. Энди бу суд ўлим жазосини тайинлашга қарор қилди", - деди у.
Эслатиб ўтамиз, WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанж АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий амалиётлари чоғидаги амлага оширган ноқонуний хатти-ҳаракатларини фош этувчи материаллари билан дунёга машҳур бўлган эди. АҚШга Экстрадиция қилинишидан қўрқиб, Ассанж 2012 йил июнидан бери Лондондаги Эквадор элчихонасида яшириниб келаётган эди. У 2019 йил 11 апрелда АҚШ талабига биноан ҳибсга олинган, шундан бери у Белмарш қаттиқ тартибли қамоқхонада сақланмоқда.
АҚШ Ассанжни ҳукумат компьютерларини бузиш учун фитна уюштирганлик ва жосуслик қонунларини бузганликда айбламоқда. 2019 йилда Буюк Британия Ассанжни ўлим жазоси мавжуд мамлакатларга (жумладан АҚШга) экстрадиция қилмаслиги ҳақида хабар берилган эди. Аммо айблов моддаларида бу кўзда тутилмаган: ҳар бир банд учун журналист ўн йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин, компьютерни бузиш учун фитна уюштирганлик учун эса энг кўп беш йиллик қамоқ жазоси белгиланган. Барча муддатлар қўшилганда - 175 йил бўлади.
Янгиликлар лентаси
0