Ҳинд генерали Россия қуролларининг устунлик тарафларини айтиб берди

© Sputnik / Алексей Мальгавко / Медиабанкка ўтишКомплекс ПВО С-400 "Триумф" заступил на боевое дежурство в Севастополе
Комплекс ПВО С-400 Триумф заступил на боевое дежурство в Севастополе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.04.2022
Oбуна бўлиш
Ҳиндистонлик генерал Сеҳгал: Россия қуроллари нархи ва ишончлилиги бўйича Ғарб қуролларидан устундир.
ТОШКЕНТ, 20 апр - Sputnik. Россия қуроллари ўзининг соддалиги, нархи ва ишончлилиги билан Ғарб қуролларидан устундир, деди ҳарбий эксперт, Ҳиндистон армиясининг истеъфодаги генерал-майори П.К.Сехгал РИА Новости нашрига.
"Гап шундаки, бизнинг қўшинларимиз Россия қурол тизимларига ўрганиб қолган. Улар Ғарб таклиф қилаётган муқобилидан анча арзон. Россия қуроллари ишончли ва охирги энг керакли дамда бузилиб қолмайди. Ғарб қуроллари жуда мураккаб ва кўпинча бизга панд беради. Ҳиндистон сўнгги олтмиш йил давомида рус қуролларидан ишончли фойдаланиб келмоқда", деди генерал.
Стокголм халқаро тинчлик тадқиқот институти (SIPRI) маълумотларига кўра, Ҳиндистон 2017 йилдан 2021 йилга қадар ўз мудофаа бюджетининг деярли ярмини Россиядан қурол сотиб олишга сарфлаган. Шу билан бирга, бу 2012 йилдан 2016 йилгача бўлган вақтдан камроқ - ўша пайтда бу давлат мудофаа бюджетининг 69 фоизини Россия қуролларига сарфланган.
Ҳиндистоннинг энг қиммат хариди бу -С-400 зенит-ракета тизимлари бўлди. Уларни етказиб бериш бўйича шартнома 2018 йил октябрь ойида имзоланган. Маълум бўлишича, Деҳли бешта ана шундай ЗРТ полкини 5,43 миллиард доллар эвазига харид қилган. Шу тариқа Ҳиндистон Хитой ва Туркиядан кейин С-400нинг учинчи хорижий харидорига айланди.
Россия технологияси билан параллель равишда Ню-Деҳли Франция, АҚШ ва Исроил қуролларига қизиқиш билдирмоқда. Яқинда Франция Ҳиндистонга 32 та Dassault Rafale реактив қирувчи самолётлари, 15 та жанговар Mirage самолёти ва учта Scorpene сув ости кемасини етказиб берди.
Ҳиндистон ва АҚШ ўртасидаги мудофаа савдосининг қиймати 2000 йилдаги 200 миллион доллардан 2019 йилга келиб 6,2 миллиард долларга кўтарилди. Харидлар орасида MQ-9A Reaper учувчисиз самолётлари, P8-I Poseidon узоқ масофали денгиз патруль самолётлари ва Sikorsky MH-60R кўп мақсадли вертолётлари бор.
Февраль ойи бошида Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди қуролларни импорт қилиш муаммоси шундаки, улар армияга етиб келгунича эскириб қолаётганини ва ушбу муаммони ҳал этиш йўлларидан бири – бу қуролларни мамлакатнинг ўзида ишлаб чиқариш бўлиши мумкинлигини айтган эди.
Янгиликлар лентаси
0