https://sputniknews.uz/20220420/bolaning-boyi-osmay-qolsa-nima-qilish-kerak---shifokor-tavsiyasi-24094751.html
Боланинг бўйи ўсмай қолса, нима қилиш керак - шифокор тавсияси
Боланинг бўйи ўсмай қолса, нима қилиш керак - шифокор тавсияси
Sputnik Ўзбекистон
Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолига соғлом турмуш тарзи олиб бориш, турли касалликларнинг олдини олиш ва оила аъзолари соғлиғидан бохабар бўлиш тўғрисида фойдали... 20.04.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-04-20T12:52+0500
2022-04-20T12:52+0500
2022-04-20T12:52+0500
жамият
соғлиқ
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
фойдали
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/13/20969736_0:106:2659:1602_1920x0_80_0_0_b81e3109c5a257da9d57e3ee08056159.jpg
ТОШКЕНТ, 20 апр - Sputnik. Боланинг бўйи ўсмай қолишига нима сабаб бўлади? Бундай ҳолатда қандай йўл тутиш керак? Ушбу саволларга тиббиёт фанлари номзоди Насиба Алимова жавоб берди. Бўй ўсишининг ортда қолиши шу каби текширувларда кўринади. Масалан, боланинг паспорт ёши 10, суяк ёши эса 3 ёшга мос келади. Фарқи: 7 ёш бўлаяпти.— Бўйни ўстиришда қўлланиладиган гормон терапия муолажаси қандай тартибда амалга оширилади?— Замонавий тиббиётда рентген ва гормонал текширувлар орқали бўй ўстиришда ташхис аниқ бўлгач, гормон терапия муолажаси қилинади.Муолажа икки усулда: узлуксиз ва муддатли кўринишда бўлади. Даволаниш жараёнида бола ўз вақтида кўрикдан ўтказиб турилиб, ўсиш доиралари беркилиб қолмаётгани назорат қилинади.Шунингдек, гормон препаратларини ўз вақтида белгиланган тартибда қабул қилиш ҳам асосий шартлардан бири. Агар билиб-билмай бўй ўстирувчи гормондан фойдаланилса, ножўя таъсири кузатилиши мумкин.Шу боис ҳам мутахассис билан бамаслаҳат керакли муолажа олиниши лозим. Икки ёки уч ойда тўхтатиб қўйилса, ҳеч қандай наф бўлмайди. Бу жараённи эртароқ бошлаган маъқул. Балоғат ёшидан кейин бўй ўстириш муолажаси таъсир қилмаслиги тиббиётда кўп кузатилган.— Уй шароитида болаларнинг бўйи нормал ўсиши учун нима қилиш керак?Таомнома оқсилга бой маҳсулотлар, сут-қатиқ, гўшт, тухум, кўкатлар ҳамда дуккакли маҳсулотларга бой бўлса, бўй билан боғлиқ муаммолар кўп безовта қилмайди. Шуни унутмангки, ҳар қандай касалликнинг олдини олишнинг биринчи талаби бу соғлом турмуш тарзига амал қилишдир.Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарига асосан.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/13/20969736_191:0:2468:1708_1920x0_80_0_0_8a92bdf8b6470ffddbf63452103b6702.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, соғлиқ, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв), фойдали
жамият, соғлиқ, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв), фойдали
Боланинг бўйи ўсмай қолса, нима қилиш керак - шифокор тавсияси
Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолига соғлом турмуш тарзи олиб бориш, турли касалликларнинг олдини олиш ва оила аъзолари соғлиғидан бохабар бўлиш тўғрисида фойдали маълумотлар ва шифокор маслаҳатлари бериб боришда давом этмоқда.
ТОШКЕНТ, 20 апр - Sputnik. Боланинг бўйи ўсмай қолишига нима сабаб бўлади? Бундай ҳолатда қандай йўл тутиш керак?
Ушбу саволларга тиббиёт фанлари номзоди Насиба Алимова жавоб берди.
— Тиббиётда ҳар бир одам организмининг паспорт ёши ва суяк ёши деган тушунча бор. Қўл кафти рентген текшируви ўтказилганида суяклар сонига кўра cуяк ёши аниқланади. Меъёрда паспорт ёши суяк ёши билан тенг бўлиши лозим. Суяк ёши бир йилда бир маротаба назорат килиниши керак. Ўсиш жараёнига қараб ўсиш гармонини давом этириш ёки тўхтатиш тавсия қилинади.
Бўй ўсишининг ортда қолиши шу каби текширувларда кўринади. Масалан, боланинг паспорт ёши 10, суяк ёши эса 3 ёшга мос келади. Фарқи: 7 ёш бўлаяпти.
— Бўйни ўстиришда қўлланиладиган гормон терапия муолажаси қандай тартибда амалга оширилади?
— Замонавий тиббиётда рентген ва гормонал текширувлар орқали бўй ўстиришда ташхис аниқ бўлгач, гормон терапия муолажаси қилинади.
Муолажа икки усулда: узлуксиз ва муддатли кўринишда бўлади. Даволаниш жараёнида бола ўз вақтида кўрикдан ўтказиб турилиб, ўсиш доиралари беркилиб қолмаётгани назорат қилинади.
Шунингдек, гормон препаратларини ўз вақтида белгиланган тартибда қабул қилиш ҳам асосий шартлардан бири. Агар билиб-билмай бўй ўстирувчи гормондан фойдаланилса, ножўя таъсири кузатилиши мумкин.
Шу боис ҳам мутахассис билан бамаслаҳат керакли муолажа олиниши лозим. Икки ёки уч ойда тўхтатиб қўйилса, ҳеч қандай наф бўлмайди. Бу жараённи эртароқ бошлаган маъқул. Балоғат ёшидан кейин бўй ўстириш муолажаси таъсир қилмаслиги тиббиётда кўп кузатилган.
— Уй шароитида болаларнинг бўйи нормал ўсиши учун нима қилиш керак?
— Ота-оналарга маслаҳатимиз шуки, фарзандингизнинг бўйи меъёрида бўлиши учун спорт машқларига эътибор қаратинг. Сакраш, турникда осилиш, волейбол, баскетбол спорт турларига жалб қилинг. Бола жисмоний фаоллик билан банд бўлса, унда очлик ҳисси пайдо бўлади. Бу эса ўсиш гормони кўпроқ ишлаб чиқилишини таъминлайди.
Таомнома оқсилга бой маҳсулотлар, сут-қатиқ, гўшт, тухум, кўкатлар ҳамда дуккакли маҳсулотларга бой бўлса, бўй билан боғлиқ муаммолар кўп безовта қилмайди. Шуни унутмангки, ҳар қандай касалликнинг олдини олишнинг биринчи талаби бу соғлом турмуш тарзига амал қилишдир.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарига асосан.