https://sputniknews.uz/20220419/xtv-id-karta-olmagan-maktab-bitiruvchilariga-murojaat-qildi-24077766.html
ХТВ ID карта олмаган мактаб битирувчиларига мурожаат қилди
ХТВ ID карта олмаган мактаб битирувчиларига мурожаат қилди
Sputnik Ўзбекистон
Бугунги кунда 16 ёшга тўлган 122 мингдан ортиқ битирувчилар (31%) паспорт олмаган. 19.04.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-04-19T16:44+0500
2022-04-19T16:44+0500
2022-04-19T16:44+0500
жамият
халқ таълими вазирлиги (хтв)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/07/10/14549315_0:191:2961:1857_1920x0_80_0_0_a0876176d0af43e6b118ec8cf921a924.jpg
ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Жорий ўқув йилида мактабларни 390 мингдан ортиқ ўқувчилар битиради. Бугунги кунда 16 ёшга тўлган 122 мингдан ортиқ битирувчилар (31%) паспорт олмаган. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги (ХТВ) хабар бермоқда. Вазирлик ота-оналардан 16 ёшга тўлган мактаб битирувчиларининг ўз вақтида паспорт (ID-карта) олишини таъминлашни сўраган. Мактаб маъмуриятлари эса битирувчиларнинг паспорт маълумотларини attestat.uzedu.uz сайтига киритиб боради.Олий таълим муассасаларига абитуриентларнинг ҳужжатлари Давлат тест марказининг abitur.dtm.uz сайти орқали онлайн қабул қилинади. Онлайн ҳужжат топшириш учун битирувчиларнинг паспорт (ID карта) маълумотларини (жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами – ЖШШИР) киритиш талаб этилади. Шу боис 16 ёшга тўлган битирувчилар ўз вақтида паспорт (ID карта) олишлари зарур.Маълумот учун, 16 ёшга тўлган битирувчилар паспорт олишлари учун Ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига мурожаат этишлари мумкин.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/07/10/14549315_115:0:2846:2048_1920x0_80_0_0_047f9dbdbfa8da259557dfaa851303dd.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, халқ таълими вазирлиги (хтв)
жамият, халқ таълими вазирлиги (хтв)
ХТВ ID карта олмаган мактаб битирувчиларига мурожаат қилди
Бугунги кунда 16 ёшга тўлган 122 мингдан ортиқ битирувчилар (31%) паспорт олмаган.
ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Жорий ўқув йилида мактабларни 390 мингдан ортиқ ўқувчилар битиради. Бугунги кунда 16 ёшга тўлган 122 мингдан ортиқ битирувчилар (31%) паспорт олмаган. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги (ХТВ)
хабар бермоқда. Вазирлик ота-оналардан 16 ёшга тўлган мактаб битирувчиларининг ўз вақтида паспорт (ID-карта) олишини таъминлашни сўраган. Мактаб маъмуриятлари эса битирувчиларнинг паспорт маълумотларини
attestat.uzedu.uz сайтига киритиб боради.
Олий таълим муассасаларига абитуриентларнинг ҳужжатлари Давлат тест марказининг
abitur.dtm.uz сайти орқали онлайн қабул қилинади. Онлайн ҳужжат топшириш учун битирувчиларнинг паспорт (ID карта) маълумотларини (жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами – ЖШШИР) киритиш талаб этилади. Шу боис 16 ёшга тўлган битирувчилар ўз вақтида паспорт (ID карта) олишлари зарур.
Маълумот учун, 16 ёшга тўлган битирувчилар паспорт олишлари учун Ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига мурожаат этишлари мумкин.