https://sputniknews.uz/20220419/rai-al-youm-saudiya-arabistoni-aqshdan-yuz-ogirib-rossiya-tomonga-otdi-24070491.html
“Rai Al Youm”: Саудия Арабистони АҚШдан юз ўгириб, Россия томонга ўтди
“Rai Al Youm”: Саудия Арабистони АҚШдан юз ўгириб, Россия томонга ўтди
Sputnik Ўзбекистон
“Rai Al Youm” Саудия Арабистони ўз қизиқишларини Россия ва Хитой томонга қаратаётганини қайд этди. 19.04.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-04-19T12:40+0500
2022-04-19T12:40+0500
2023-04-05T18:37+0500
дунёда
саудия арабистони
ақш
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/13/24068536_0:62:2853:1667_1920x0_80_0_0_707b9cd0164000f537b999ffb0dce65d.jpg
ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Саудия Арабистони дунё майдонида Америка нуфузи тушиб бораётгани ортидан Қўшма Штатлардан юз ўгириб, Россия ва Хитойга қўшилишга қарор қилди, деб ҳисобламоқда шарҳловчи Халид ал Жаусий.Ал Жаусий валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон ал Сауд бир неча кун ичида Россия ва Хитой етакчилари билан телефон орқали суҳбатлашганини инобатга олиб шундай фикрни билдирган.У Ар-Риёд ва Вашингтон муносабатлари Подшоҳлик валиаҳд шаҳзодаси билан ҳамкорлик қилишни истамаслигини айтган президент Жо Байден даврида ёмонлашганини эслатган. Хусусан, Муҳаммад бин Салмон ал Сауд Америка етакчисининг Украинадаги ҳарбий операция туфайли Москвага қарши киритилган Ғарб санкциялари ортидан нархни пасайтириш учун нефть қазиб олишни кўпайтириш илтимосини рад этган.Эслатиб ўтамиз, февраль охиридан буён Россия президенти Владимир Путин ва Саудия Арабистон валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон ал Сауд ўртасида икки марта телефон суҳбати бўлиб ўтди. Биринчи суҳбат 3 март, иккинчи эса 16 апрель куни бўлиб ўтди. Суҳбат чоғида етакчилар икки томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олишган.Мавзуга оид:
саудия арабистони
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/13/24068536_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_a812158f42a898f7467b290bd79b4623.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, саудия арабистони, ақш, россия
дунёда, саудия арабистони, ақш, россия
“Rai Al Youm”: Саудия Арабистони АҚШдан юз ўгириб, Россия томонга ўтди
12:40 19.04.2022 (янгиланди: 18:37 05.04.2023) “Rai Al Youm” Саудия Арабистони ўз қизиқишларини Россия ва Хитой томонга қаратаётганини қайд этди.
ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Саудия Арабистони дунё майдонида Америка нуфузи тушиб бораётгани ортидан Қўшма Штатлардан юз ўгириб, Россия ва Хитойга қўшилишга қарор қилди, деб ҳисобламоқда шарҳловчи Халид ал Жаусий.
“Ибн Салмон, эҳтимол, 80 йил давомида Саудия Арабистонининг стратегик иттифоқчиси бўлган Америкадан юз ўгиришга ва янги Россия-Хитой алянсига қўшилишга қарор қилди. Бу нафақат Форс кўрфази минтақасида, балки бутун Яқин Шарқдаги тубдан ўзгаришлар ҳақида сигнал беради”, - дейилади экспертнинг “Rai Al Youm” нашрида чоп қилинган мақоласида.
Ал Жаусий валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон ал Сауд бир неча кун ичида Россия ва Хитой етакчилари билан телефон орқали суҳбатлашганини инобатга олиб шундай фикрни билдирган.
У Ар-Риёд ва Вашингтон муносабатлари Подшоҳлик валиаҳд шаҳзодаси билан ҳамкорлик қилишни истамаслигини айтган президент Жо Байден даврида ёмонлашганини эслатган. Хусусан, Муҳаммад бин Салмон ал Сауд Америка етакчисининг Украинадаги ҳарбий операция туфайли Москвага қарши киритилган Ғарб санкциялари ортидан нархни пасайтириш учун нефть қазиб олишни кўпайтириш илтимосини рад этган.
Эслатиб ўтамиз, февраль охиридан буён Россия президенти Владимир Путин ва Саудия Арабистон валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон ал Сауд ўртасида икки марта телефон суҳбати бўлиб ўтди. Биринчи суҳбат 3 март, иккинчи эса 16 апрель куни бўлиб ўтди. Суҳбат чоғида етакчилар икки томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олишган.