Қайси соҳа қонунлари биринчи навбатда антикоррупцион текширувдан ўтказилиши маълум бўлди

© Sputnik / Алексей Панов / Медиабанкка ўтишСимвол правосудия
Символ правосудия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.04.2022
Oбуна бўлиш
Ижтимоий ҳимоя, молия ва банк, тадбиркорлик, ташқи иқтисодий фаолият ва божхона иши соҳаларига оид қонунчилик ҳужжатлари биринчи навбатда антикоррупцион экспертизадан ўтади.
ТОШКЕНТ, 19 апр – Sputnik. Ўзбекистонда барча қонун ҳужжатлари антикоррупцион текширувдан ўтади, 2021 йилда биринчи навбатда аниқланган ҳолатларга оид қонунлар. Бу ҳақида Адлия вазирлиги АОКАда бўлиб ўтган мабуот анжуманида маълум қилди.

Амалдаги қонунларни экспертизадан ўтказиш, биринчи навбатда, 2021 йилда аниқланган коррупциявий омиллар асосида, ижтимоий ҳимоя, молия ва банк, тадбиркорлик, ташқи иқтисодий фаолият ва божхона иши соҳаларига оид 1860 та қонунчилик ҳужжатларидан бошланади.

Бу ҳақида Адлия вазирлиги ташаббуси билан ишлаб чиқилган Вазирлар Маҳкамасининг 140-сонли қарорида айтиб ўтилган.
Анжуманда маълум бўлишича, Адлия вазирлиги томонидан ўтган 2021 йил давомида Адлия вазирлиги томонидан 1820 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилган ва уларнинг 245 тасида(13%) коррупцион омиллар аниқланиб, лойиҳа ишлаб чиқарувчисига уларни бартараф этиш белгиланган.
Шу билан бирга ўтган 2021 йил давомида ишлаб чиқарилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг 708таси (39%) коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилмаган. Сабаб – қонун ишлаб чиқарувчи томонидан белигланган тартибда чеклист тўлдирилмагани.
Шунингдек, 2022 йилнинг 1 чорагида киритилган 584 та лойиҳадан 163тасида (28%) коррупциявий омилларни аниқлаш бўйчиа чеклист тўлдирилмагани, 74тасида – кррупцион омиллар аниқланиб қайта ишлаш учун юборилган.
Айтиш жоизки, бугунги кунда Ўзбекистонда нафақат янги қабул қилинаётган қонунлар, балким амалдаги қонунлар ҳам антикоррупцион текширувдан ўтиши белгиланган. Хусусан, 2021 йилнинг 23 октябрида қабул қилинган ПҚ-5263 сонли президент қарорига асосан 2026 йилга қадар республикада амал қилаётган жами 21 мингдан ортиқ норматив ҳуқуқий ҳужжатларни 2026 йилга қадар экспертизадан ўтказиш режалаштирилган.
Қонун ҳужжатларини экспертизадан ўтказишда, нафақат адлия вазирлиги ва ҳуқуқшунослар, балким жамоатчилик вакиллари, илмий ташкилотлар ва мустақил экспертлар ҳам иштирок этиши белгиланган.
Янгиликлар лентаси
0