Қашқадарёда Кўкдала тумани ташкил этилди ва унга янги ҳоким тайинланди

© Фото: хокимият Кашкадарьинской областиДжураев Хуррам
Джураев Хуррам  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.04.2022
Oбуна бўлиш
Вилоятнинг Чироқчи тумани иккига бўлинди ва янги Кўкдала тумани ташкил этилди.
ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Президент қарорига мувофиқ, Қашқадарё вилояти таркибида Кўкдала тумани ташкил этилди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Хуррам Жўраев ташкил этилган Кўкдала туманига ҳоким этиб тайинланган. Жўраев 2019 йилнинг ноябрь ойидан Чироқчи тумани ҳокими сифатида ишлаб келаётган эди.
Нодир Эркаев Чироқчи тумани ҳокими лавозимига тасдиқланган. У Қашқадарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
17 март куни Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида сенаторлар Чироқчи туманининг чегараларини ўзгартириш ва Кўкдала туманини ташкил этиш тўғрисидаги қарорни қабул қилишган эди. Чироқчи туманида истиқомат қилаётган 420 минг нафар аҳолининг 176,3 минг нафари, яъни 32 та маҳаллада яшаётган қисмини Кўкдала тумани таркибига ўтказиш режалаштирилган эди.
Янгиликлар лентаси
0