Ўзбекистон ҳудуди ракеталар билан ўққа тутилгани ҳақидаги хабар рад этилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровКПП у границы Узбекистана и Афганистана
КПП у границы Узбекистана и Афганистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.04.2022
Oбуна бўлиш
Асадов: Ўзбекистон-Афғонистон чегарасида ҳеч қандай ҳарбий фаоллик кузатилмаяпти, вазият барқарор.
ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Термиз шаҳрида Ўзбекистон ҳарбий объектлари Афғонистон ҳудудидан ракеталар билан ўққа тутилгани тўғрисида хабарлар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Аввалроқ айрим Telegram-каналларда шунга ўхшаш хабарлар тарқалган эди.
“Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ва Чегара қўшинлари берган маълумотга кўра, Ўзбекистон-Афғонистон чегарасида ҳеч қандай ҳарбий фаоллик кузатилмаяпти, вазият барқарор”, - дея ёзди Асадов ўзининг Telegram-каналида.
Мудофаа вазирлиги, ўз навбатида, мамлакат ҳарбийлари Ўзбекистон-Афғонистон давлат чегарасини тўлиқ назорат қилиб, барқарор вазият таъминланётганини билдирди.
Фуқаролардан бу каби ёлғон хабарларга ишонмаслик ва расмий манбаларга таянишлари сўралган.
Янгиликлар лентаси
0