https://sputniknews.uz/20220419/ozbekiston-24068050.html
Ўзбекистон 2030 йилгача энг ривожланган 50 та мамлакат қаторига киради – Абдураҳмонов
Ўзбекистон 2030 йилгача энг ривожланган 50 та мамлакат қаторига киради – Абдураҳмонов
Sputnik Ўзбекистон
Инновацион ривожланиш вазири Ўзбекистон глобал инновацион индексда 2030 йилгача энг ривожланган 50 та мамлакат қаторига кириш учун жуда яқин турганини маълум... 19.04.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-04-19T11:34+0500
2022-04-19T11:34+0500
2022-04-19T11:34+0500
сиёсат
ўзбекистон инновацион ривожланиш вазирлиги
иброҳим абдураҳмонов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/13/24067564_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_1438579d43015340f3ff88e6df8307ff.jpg
ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Ўзбекистон глобал инновацион индексда 2030 йилгача энг ривожланган 50 та мамлакат қаторига кириш учун жуда яқин турибди. Бу ҳақда инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Тошкентда бўлиб ўтаётган “Илм-фан, технологиялар ва инновациялар соҳасидаги Миллий сиёсати (2022-2030 йй.)” лойиҳасининг тақдимотида маълум қилди.Мазкур ҳужжат 2030 йилгача фан, технология ва инновация соҳасидаги мақсадларга эришиш, шу жумладан COVID-19 пандемияси инқирозидан сўнг мамлакатни муваффақиятли тиклаш ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг инклюзив, адолатли ва барқарор шарт-шароитларини яхшилаш учун фан, технология ва инновациядан фойдаланиш бўйича йўналишлар ва устувор вазифаларни белгилаб беради.Таъкидланишича, Ўзбекистон ўз иқтисодиётини ўзгартириш ҳамда инклюзив ва барқарор ривожланишга эришиш учун илм-фан, технология ва инновацияларга сармоя киритиш тарафдоридир.Инновацион экотизимнининг асосий бўғини таълим тизими бўлиб, битирувчи ёшлар учун 2030 йилгача камида 45 минг ишчи ўринларни яратиш асосий вазифа бўлиб турибди.Иқтисодиётни ривожлатирадиган энг катта драйвер сифатида ҳам инновациялар, ишчи ўрин яратиш тамойиллари ҳам ҳужжатда белгилаб берилмоқда.Вазирнинг сўзларига кўра, бутун дунёда 50 йиллик узоқни кўзлаган стратегик мақсадлар қўйилаётган бир пайтда мана шундай халқаро ҳамкорликлар орқали, экспертларнинг фикрларини инобатга олган ҳолада шундай миллий сиёсатнинг бўғинларини белгилаб берилиши ишларларнинг бошланиши ҳисобланади.Ушбу тадбир ЮНEСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/13/24067564_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_27b35dfc26cb7b68fbe7e4671d6ff404.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон инновацион ривожланиш вазирлиги , иброҳим абдураҳмонов
сиёсат, ўзбекистон инновацион ривожланиш вазирлиги , иброҳим абдураҳмонов
Ўзбекистон 2030 йилгача энг ривожланган 50 та мамлакат қаторига киради – Абдураҳмонов
Инновацион ривожланиш вазири Ўзбекистон глобал инновацион индексда 2030 йилгача энг ривожланган 50 та мамлакат қаторига кириш учун жуда яқин турганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Ўзбекистон глобал инновацион индексда 2030 йилгача энг ривожланган 50 та мамлакат қаторига кириш учун жуда яқин турибди. Бу ҳақда инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Тошкентда бўлиб ўтаётган “Илм-фан, технологиялар ва инновациялар соҳасидаги Миллий сиёсати (2022-2030 йй.)” лойиҳасининг тақдимотида маълум қилди.
Мазкур ҳужжат 2030 йилгача фан, технология ва инновация соҳасидаги мақсадларга эришиш, шу жумладан COVID-19 пандемияси инқирозидан сўнг мамлакатни муваффақиятли тиклаш ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг инклюзив, адолатли ва барқарор шарт-шароитларини яхшилаш учун фан, технология ва инновациядан фойдаланиш бўйича йўналишлар ва устувор вазифаларни белгилаб беради.
Таъкидланишича, Ўзбекистон ўз иқтисодиётини ўзгартириш ҳамда инклюзив ва барқарор ривожланишга эришиш учун илм-фан, технология ва инновацияларга сармоя киритиш тарафдоридир.
“Асосий урғуни биз мамлакатда инновацион экотизимни шакиллантиришга қаратмоқдамиз. Бунда асосий йўналишлардан бири албатта, илмий тадқиқотчиларга жудаям катта шарт–шароит яратишимиз шарт ва бу ҳар қандай стратегиямиз, миллий сиёсатимизнинг ҳам асосий бўғини ҳисобланади. Илмий тадқиқотчиларимиз сони хали мингтага ҳам етмайди. Ривожланган мамлакатларда бу сон 4 мингга яқин. Биз ҳам мана шундай катта экотизимни шакиллантиришимиз керак бўлади”, дейди вазир.
Инновацион экотизимнининг асосий бўғини таълим тизими бўлиб, битирувчи ёшлар учун 2030 йилгача камида 45 минг ишчи ўринларни яратиш асосий вазифа бўлиб турибди.
Иқтисодиётни ривожлатирадиган энг катта драйвер сифатида ҳам инновациялар, ишчи ўрин яратиш тамойиллари ҳам ҳужжатда белгилаб берилмоқда.
Вазирнинг сўзларига кўра, бутун дунёда 50 йиллик узоқни кўзлаган стратегик мақсадлар қўйилаётган бир пайтда мана шундай халқаро ҳамкорликлар орқали, экспертларнинг фикрларини инобатга олган ҳолада шундай миллий сиёсатнинг бўғинларини белгилаб берилиши ишларларнинг бошланиши ҳисобланади.
Ушбу тадбир ЮНEСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган.