Ғарбнинг "иқтисодий блицкриги" амалга ошмади - Путин

© Sputnik / POOLПрезидент РФ Владимир Путин
Президент РФ Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.04.2022
Oбуна бўлиш
Ғарб санкциялари иш бермади, аксинча АҚШ ва Европанинг ўзида иқтисодий муаммолар кузатилмоқда - Путин.
ТОШКЕНТ, 19 апр - Sputnik. "Ғарб санкциялар ёрдамида Россия иқтисодий тузилмасини барбод қила олмади. "Иқтисодий блицкриг" стратегияси амалга ошмади, деди Россия президенти Владимир Путин иқтисодиёт масалаларига бағишланган видеоанжуман шаклида бўлиб ўтган мажлисда.
"Сўнгги вақтларда иқтисодиёт учун энг салбий бўлган омиллардан бири бу Ғарб давлатлари томонидан уюштирилган санкциялар босими бўлди. Улар бизнинг мамлакатимизда молиявий-иқтисодий вазиятни тезда изидан чиқариш, бозорларда ваҳима уйғотиш, молия тизимини изидан чиқариш ва дўконларда товарлар дефицити келтириб чиқаришни истаган эди, лекин бугун биз ишонч билан айтишимиз мумкинки - Россияга нисбатан бундай сиёсат муваффақиятсизликка учради", - деди Путин.
Россия президенти айтишига кўра, санкциялар аксинча, АҚШ ва Европада иқтисодий вазият ёмонлашувига, нархлар ва ишсизлик ошишига олиб келган.
Россияда эса, қисқа вақт давом этган тебранишдан сўнг, вазият барқарорлашган, чакана савдо тармоқларида заҳиралар қайта тикланган.
Шунингдек давлат раҳбари, ҳукумат бозорларни назорат қилишда "қўлда бошқариш" тизимидан воз кечиб қарор қабул қилишда бизнесга тўлиқ эркинлик бериши - тўғри қарор бўлганини қайд этди.
Шу билан бирга Россияда инфляция бироз безлашганини ҳам қайд этди.
"Сўнгги 1,5 ой давомида Россия истеъмол товарлари нархи сезиларли даражада ошди - 9,4 %, йиллик ҳисобда эса 8 апрел ҳолатига инфляция 17,5%ни ташкил қилган. "Ушбу вазиятда фуқароларимизни қўллаб-қувватлаш керак" , - деб қўшимча қилди давлат раҳбари.
Янгиликлар лентаси
0