https://sputniknews.uz/20220419/buxorolik-otaxonlar-toshkentga-piyoda-kelishdi-24079101.html
Бухоролик отахонлар Тошкентга пиёда келишди
Бухоролик отахонлар Тошкентга пиёда келишди
Sputnik Ўзбекистон
Икки отахон ёшларга ўрнак бўлиш мақсадида Бухородан Тошкентгача 600 км масофани 18 кунда пиёда босиб ўтди. 19.04.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-04-19T17:29+0500
2022-04-19T17:29+0500
2022-04-19T17:29+0500
спорт
бухоро
спортни ривожлантириш вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/13/24078980_0:120:1280:840_1920x0_80_0_0_c4df070e0c4d86ecdcecf85573bfc0d3.jpg
ТОШКЕНТ, 19 апрель — Sputnik. Бухоро вилояти Вобкент туманида истиқомат қилувчи икки нуроний Аҳмад ва Ғулом Хожиевлар Тошкентга келиш учун 600 км масофани пиёда босиб ўтишди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар бермоқда.Улар “Хумо арена” мажмуасида Тошкент шаҳар Спортни ривожлантириш бош бошқармаси ходимлари томонидан тантанали кутиб олинди. Отахонларнинг сўзларига кўра, улар келгусида янгидан-янги марраларни забт этишга ҳаракат қилишади.Хабарда ёзилишича, отахонлар президентнинг ПФ-6099-сонли фармонида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш, қолаверса ёшларга ўрнак бўлиш мақсадида ушбу йўлни босиб ўтишан.Маълумот учун, президент имзолаган фармонда юриш, югуриш, мини-футбол, велоспорт, бадминтон каби спорт турларини оммавийлаштириш ва ривожлантириш дастурларини амалга ошириш учун Давлат бюджетидан 2021 йилдан бошлаб дастурлар тўлиқ бажарилгунга қадар ҳар йили 104 миллиард сўмдан ажратилиши белгилаб берилган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/13/24078980_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_02d6ab3b9f51c34506177bd7afa4bd17.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
спорт, бухоро, спортни ривожлантириш вазирлиги
спорт, бухоро, спортни ривожлантириш вазирлиги
Бухоролик отахонлар Тошкентга пиёда келишди
Икки отахон ёшларга ўрнак бўлиш мақсадида Бухородан Тошкентгача 600 км масофани 18 кунда пиёда босиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 19 апрель — Sputnik. Бухоро вилояти Вобкент туманида истиқомат қилувчи икки нуроний Аҳмад ва Ғулом Хожиевлар Тошкентга келиш учун 600 км масофани пиёда босиб ўтишди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги
хабар бермоқда.
Отахонлар 1 апрель куни Бухоро вилояти Вобкент тумани марказида жойлашган минор олдидан йўлга чиқишди ва 18 апрель куни белгиланган маррани ортда қолдириб, пойтахтга етиб келишди.
Улар “Хумо арена” мажмуасида Тошкент шаҳар Спортни ривожлантириш бош бошқармаси ходимлари томонидан тантанали кутиб олинди. Отахонларнинг сўзларига кўра, улар келгусида янгидан-янги марраларни забт этишга ҳаракат қилишади.
Хабарда ёзилишича, отахонлар президентнинг ПФ-6099-сонли
фармонида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш, қолаверса ёшларга ўрнак бўлиш мақсадида ушбу йўлни босиб ўтишан.
Маълумот учун, президент имзолаган фармонда юриш, югуриш, мини-футбол, велоспорт, бадминтон каби спорт турларини оммавийлаштириш ва ривожлантириш дастурларини амалга ошириш учун Давлат бюджетидан 2021 йилдан бошлаб дастурлар тўлиқ бажарилгунга қадар ҳар йили 104 миллиард сўмдан ажратилиши белгилаб берилган.