“Биз жаҳаннамдан қутилдик”: Мариуполда қутқарилганлар нима дейди?

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишДым над заводом "Азовсталь" в Мариуполе.
Дым над заводом Азовсталь в Мариуполе. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.04.2022
Oбуна бўлиш
“Неча йилдан бери “Азовчилар” билан ёнма-ён яшадик, уларни ҳимоячиларимиз деб билардик. Ҳеч ким буни кутмаган эди...
Мария Марикян
Мариуполдан тинч аҳолини эвакуация қилиш жараёнлари давом этмоқда. Кўпчилиги бошпанасиз қолган. Азов денгизининг Безыменное қишлоғида Донецк Халқ Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги палата лагерларини ташкиллаштирди. Қочқинларга қандай ёрдам кўрсатилмоқда?- батафсил репортажда.
“Ҳек ким буни кутмаган эди”
Шахсий автомобиллар километрлар бўйлаб чўзилган. Эвакуация қилинаётган ҳар бир шахс қаттиқ фильтрациядан, яъни текширувдан ўтказилади: чунки украиналик ҳарбийлар оддий фуқаролик кийимида ўтиб кетиши мумкин.
© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишВ селе Безыменное в ДНР продолжают принимать беженцев
В селе Безыменное в ДНР продолжают принимать беженцев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.04.2022
В селе Безыменное в ДНР продолжают принимать беженцев
Расмийлаштириш тугагандан сўнг, айримлар Россия вилоятларига кетади, яна бошқалар Донецк ва ДХРнинг бошқа шаҳарларидаги қариндошлариникига йўл олади.
“Эркаклар текширувдан ўтаётганда, аёллар болалари билан лагерда жойлашиши мумкин Бизнинг вазифамиз-одамларни қабул қилиш, койка-ўринлари, озиқ-овқатлар билан таъминлаш- дейди ДХР ФВВ Макеевка ГПСО 12-ёнғин-қутқарув бўлими бошлиғи Сергей Штарк. - Одамларга тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилади. Лагерь 450 одам сиғимига мўлжалланган. Одатда тун пайти одамлар оқими кўпаяди”.
Палаталарда телефонни қувватлантириш, қариндошлар билан алоқага чиқиш, интернетга уланиш мумкин. Бироқ ҳамманинг ҳам қийин вазиятларда уйидан жой берадиган қариндоши бўлмайди. Наталья ёш боласи билан бу ерда бир ойдан бери туради. Қайтадиган жойи йўқ- улар яшаган кўп қаватли уй бутунлай вайрон бўлган.
“Бу 1 мартдан 2 мартга ўтар кечаси бўлди. Ухлашга ётмоқчи эдик. Бирдан снарядлар учиб келди. Ертўлага тушдик. Қанчалар қўрққанимизни сўз билан тушунтириб бера олмайман. Украиналиклар яшаш уйлари орасига техника қўйишарди, ўт очишарди. Бошқа позицияларга кетишаётганда кўп қаватли уйларга у ерда одамлар яшашини билиб туриб ўт очишарди – дейди Наталья. – Озгина тинчиб қолса, эркаклар овқат учун нимадир олиб келишарди, сув топиб келишарди. ДХР жангчилари бизни 16 мартда топиб олишганда шокка тушишди”.
© Sputnik / Мария МарикянНаталья Федоровна
Наталья Федоровна - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.04.2022
Наталья Федоровна
Натальянинг Мариуполда қариндошлари бор. Уларга нима бўлди- номаълум, чунки алоқа йўқ. Чиқиб кетишга рухсат беришларини кутяпти. Ҳозирча чодирларда тунаб қолишяпти. Ҳар бир чодирга 15 та одам сиғади. Печка иситади, аммо шамол сабабли барибир совуқ.
“Шикоят қилмаймиз, аксинча миннатдормиз. Бизни илиқ қарши олишди. Нима бўлса ҳам уйимизга қайтсак бўлди”, -деб хўрсиниб қўяди нафақахўр Наталья Федоровна.
Биринчи март куни Наталья Федеровна контуз олди - уйининг олдида снаряд портлади. У хусусий секторда яшаган, у ерда қолиш ниҳоятда хавфли эди. “Азовчилар” қўшниларникига бостириб кирди, кексаларни уйдан ҳайдаб, ҳовлига миномет олиб киришди.
© Sputnik / Илья ПиталевЖенщина с ребенком в палатке на территории пункта временного размещения эвакуированных из Мариуполя в селе Безыменное Новоазовского района.
Женщина с ребенком в палатке на территории пункта временного размещения эвакуированных из Мариуполя в селе Безыменное Новоазовского района. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.04.2022
Женщина с ребенком в палатке на территории пункта временного размещения эвакуированных из Мариуполя в селе Безыменное Новоазовского района.
“Неча йилдан бери “Азовчилар” билан ёнма-ён яшадик, уларни ҳимоячиларимиз деб билардик. Ҳеч ким буни кутмаган эди. Эрим билан ертўлага тушдик. Олаётган ҳар бир нафасимиз учун Парвардигорга шукр қилардик – аёлнинг кўзларига ёш келди. – Йигирма бешинчи март куни бизни эвакуация қилишди. Эрим кетмади. У- капитан, Болтиқ флотида хизмат қилган. “Кемаси”ни ташлаб кетмаслигини ва мени кутишини айтди”.
“У ерда барча яқинларимиз қолди”
Оксана ва унинг турмуш ўртоғи – Мариуполнинг Приморск туманидан. Уларнинг уйи бомбалардан шикастланган, шунинг учун яқинларининг олдига, туманнинг чеккасига – Моряков қишлоғига келишди. Аммо у ерда ҳам ўт очишни бошлашди.
“Ўн иккинчи март куни 33 мактабга сув олиб келишди. Одамлар ертўлалардан чиқишди. Уларни эса ўққа тутишди... Черемушка митти-туманлари тинчроқ бўлса керак деб ўша ерга келдик. Келганимизда бу ерда ҳам отишма бошланди. Кимнингдир уйига яшириндик, эшиги очиқ эди. Шу пайтда шифохонадан одамлар қочиб келишарди. Уларни эса снайперлар кўзлаб туришарди. Бир аёл боласи билан чиққан эди, кейин – уни ўлдиришди. Боласи онасини бор овозда чақирарди, - деб йиғлайди Оксана - Биз жаҳаннамдан қайтдик”.
20 март куни Оксана турмуш ўртоғи билан таваккал қилиб ертўладан чиқди, уйдан-уйга қочиб ДХР аскарларини учратишди. Старобешеводаги текширувлардан кейин Безыменноега келишди. “Шу ерда кутамиз. Шаҳарга қайтишимиз керак- барча яқинларимиз ўша ерда қолган”.
© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишБеженцы из Мариуполя
Беженцы из Мариуполя - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.04.2022
Беженцы из Мариуполя
Татьяна ўғли ва турмуш ўртоғи билан Курск вилоятига, яқинларининг олдига кетмоқчи. “Биз шаҳримизни жуда яхши кўрамиз, аммо вайронхонада эртанги кунни қуриш имконсиз. Ўғлим тўққизинчи синфда ўқийди, мактабни тугатиши керак”, - дейди аёл.
Улар подвалда бир ойдан ортиқ вақт яшашган. Шу вақт давомида икки маротаба волонтерлардан инсонпарварлик ёрдамини олишган холос.
“Украиналик ҳарбийларига мурожаат қилдик. Улар: агар нимадир керак бўлса бузилган дўконлардан олаверинглар, сизларга ҳеч ким ҳеч нарса келтириб бермайди деди. Биздан тирик қалқон сифатида фойдаланишди. Биздан сўрамасдан юқори қаватдан кўчириб туширишарди. Чунки снайперлар жойлашиб олган эди”.
“Биз сабр қилишга тайёрмиз”
Чодир лагерида тушлик учун навбат. Гречка, бир бўлак нон, чой. Сўнгги кунларда бу ерга Мирный қишлоғидан эвакуация қилишмоқда. Мирный- Мариуполнинг чекка қишлоқларидан, Ильич номидаги металлургия заводи ёнида.
“Миллатчилар оддий одамлар кийимини кийиб олиб бизнинг орамизда яшириниб олишмоқчи. Шунинг учун эркакларни қаттиқ текширишяпти. Биз сабр қилишга тайёрмиз, болаларимизга халақит беришни хоҳламаймиз”, - дейди Григорий Сытников.
“Муаммо шундаки, баъзи болаларни кўчанинг ўзида тутиб олишди. Уларга-ку ҳеч нарса қилмаган, аммо уларнинг яқинлари нимани ҳис қилаётганини тасаввур қилиш қўрқинчли-, деб Григорий билан суҳбатимизга аралашади бир аёл. Йигитлар: тирикмиз, иссиқ кийим бор, оч эмасмиз деб жавоб беришади”.
Григорий аввал “Ильич” заводида ишлаган: Совет вақтидан бери эслайман, ертўлаларнинг чуқурлиги 30 метр. Шаҳар ичида шаҳар эди. У ердан “азовчи”ларни ҳайдаш қанчалар қийин эканлигини биз, маҳаллий одамлар, ҳаммадан яхши биламиз”.
© Sputnik / Мария МарикянАнна с супругом и сыном
Анна с супругом и сыном - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.04.2022
Анна с супругом и сыном
Григорий яқинда 66 ёшга тўлди. Титилиб кетган чолвор, эски свитер ва қора чарм куртка- унинг бисотида бор-буди шу. Вайрон бўлган уйи, бомбалар хужуми ҳақида вазминлик билан гапиради. Кучугини эслаганда Григорийнинг овози титради: “Ертўлага тушгунимча кучугим жойида жилмай турди. Мени ҳимоя қилаётганди”.
ФВВ ходимлари ҳар вақт психологик ёрдам кўрсатишга тайёр. “Ҳамма тушкунликда, умумий ваҳима, ташвишланишда. Болалар ва кексаларга қаттиқроқ таъсир қиляпти. Улар алоҳида эътиборда”, - дейди ДХР ФВВ Фуқаро ҳимояси академияси психологик кўмак бўлими бошлиғи Анна Чумак.
Безыменноедаги чодир лагерлари - юк ортиладиган пункт. Мутлақо борадиган жойи йўқлар - уларнинг сони 9,5 мингдан ортиқ- вақтинчалик жойлашиш пунктларига мурожаат қилишлари мумкин. Мудофаа бошқаруви миллий маркази маълумотларига кўра, махсус операция давомида Украина, ДХР, ЛХРдан Россияга 830 минг киши эвакуация қилинган.
© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишБеженцы из Мариуполя
Беженцы из Мариуполя - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.04.2022
Беженцы из Мариуполя
Янгиликлар лентаси
0