https://sputniknews.uz/20220418/toshkentda-eng-yaxshi-ypx-xodimlari-qimmatbaho-mashina-bilan-taqdirlanadi-24054862.html
Тошкентда энг яхши ЙПХ ходимлари қимматбаҳо машина билан тақдирланади
Тошкентда энг яхши ЙПХ ходимлари қимматбаҳо машина билан тақдирланади
Sputnik Ўзбекистон
Жаҳонгир Ортиқхўжаев хушмуомала ЙПХ ходимларига "Lacetti", "Nexia", "Spark" совға қилинишини маълум қилди. 18.04.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-04-18T19:20+0500
2022-04-18T19:20+0500
2022-04-18T19:20+0500
жамият
жаҳонгир ортиқхўжаев
йўл-патрул хизмати (йпх)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/07/0b/14519618_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_0324963e652d84bab879e8df16939a37.jpg
ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ЙПХ ходимлари учун "Энг яхши йўл ҳаракати хавфсизлиги ходими" танловини ўтказишни таклиф қилди.Биринчи ўринни олган ходимга “Lacetti”, иккинчи ўринга “Nexia”, учинчи ўринга эса “Spark” берилади. Машиналарни ҳомийлар берган.Танлов Мустақиллик куни байрами арафасида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Ходимлар фаолиятини ҳайдовчилар баҳолайди. Улар овоз бериши йўли билан энг яхши йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимини аниқлайдилар.Шунингдек, шаҳар ҳокими ЙПХ ходимларини ҳайдовчилар билан хушмуомала бўлишга чақирди.“Шаҳарда йилдан йилга автомобиллар сони ортиб бормоқда. Бунинг натижасида тирбандликлар юзага келмоқда. Буларни бир вақтнинг ўзида бартараф этиш қийин. ЙПХ ходимларини меҳнати пойтахтда энг оғир меҳнатлардан биттаси. 3,5 миллион аҳоли истиқомад қиладиган шаҳарда ЙПХ ходими бўлиш оғир”, - дейди ҳоким.Ҳоким ҳар ой бир маротаба ЙПХ ходимлари билан учрашув ўтказиш режаси борлигини маълум қилди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/07/0b/14519618_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_6f24c375424e0257242b9fc973eadc69.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, жаҳонгир ортиқхўжаев , йўл-патрул хизмати (йпх)
жамият, жаҳонгир ортиқхўжаев , йўл-патрул хизмати (йпх)
Тошкентда энг яхши ЙПХ ходимлари қимматбаҳо машина билан тақдирланади
Жаҳонгир Ортиқхўжаев хушмуомала ЙПХ ходимларига "Lacetti", "Nexia", "Spark" совға қилинишини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ЙПХ ходимлари учун "Энг яхши йўл ҳаракати хавфсизлиги ходими" танловини ўтказишни таклиф қилди.
Биринчи ўринни олган ходимга “Lacetti”, иккинчи ўринга “Nexia”, учинчи ўринга эса “Spark” берилади. Машиналарни ҳомийлар берган.
Танлов Мустақиллик куни байрами арафасида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Ходимлар фаолиятини ҳайдовчилар баҳолайди. Улар овоз бериши йўли билан энг яхши йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимини аниқлайдилар.
Шунингдек, шаҳар ҳокими ЙПХ ходимларини ҳайдовчилар билан хушмуомала бўлишга чақирди.
“Шаҳарда йилдан йилга автомобиллар сони ортиб бормоқда. Бунинг натижасида тирбандликлар юзага келмоқда. Буларни бир вақтнинг ўзида бартараф этиш қийин. ЙПХ ходимларини меҳнати пойтахтда энг оғир меҳнатлардан биттаси. 3,5 миллион аҳоли истиқомад қиладиган шаҳарда ЙПХ ходими бўлиш оғир”, - дейди ҳоким.
Ҳоким ҳар ой бир маротаба ЙПХ ходимлари билан учрашув ўтказиш режаси борлигини маълум қилди.