https://sputniknews.uz/20220418/swift-rossiya-muqobilig-24048077.html
SWIFT᾽нинг Россия муқобилига 52 та хорижий ташкилот уланди
SWIFT᾽нинг Россия муқобилига 52 та хорижий ташкилот уланди
Sputnik Ўзбекистон
Россиянинг Молиявий хабарларни узатиш тизимига (СПФС, SWIFT муқобили) 12 та мамлакатдан бўлган 52 та хорижий ташкилот уланди.
2022-04-18T15:18+0500
2022-04-18T15:18+0500
2023-04-05T18:37+0500
россия
банк
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/12/24046550_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_65d0e0f9f67726af0d69946c82d8abfb.jpg
ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Россиянинг Молиявий хабарларни узатиш тизимига (СПФС, SWIFT муқобили) 12 та мамлакатдан бўлган 52 та хорижий ташкилот уланди. Бу ҳақда Россия Марказий банки раиси Эльвира Набиуллина маълум қилди.Россия Украинани демилитаризация ва денацификация қилишга қаратилган махсус операция бошлаганидан кейин Европа Иттифоқи Россиянинг еттита йирик банкини SWIFT᾽дан узиб қўйди: ВТБ, "Россия", "Откритие", Новикомбанк, Промсвязьбанк, Совкомбанк ва ВЭБ.РФ.SWIFT (Society for Worldwide Interbank Financial Telecommunication) – банклараро маълумот алмашиш ва тўловларни амалга ошириш тизими бўлиб, унга дунёнинг деярли барча мамлакатларидаги 11 мингдан ортиқ йирик ташкилотлар уланган.Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин Россия бозорини миллий валюталардаги ҳисоб-китобга ўтказишни тайёрлашга оид топшириқ берган. Қолаверса, Россия бош вазирининг биринчи ўринбосари Андрей Белоусов Россия ҳамкорлари билан миллий валюта асосида ҳисоб-китоб қилиш тизимини яратиш хусусида музокаралар олиб бораётганини маълум қилган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/12/24046550_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_e3ecc8167e8b5198266890d698d3d0e0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
swift нима маъноси молиявий хабарларни узатиш тизимига спфс
swift нима маъноси молиявий хабарларни узатиш тизимига спфс
SWIFT᾽нинг Россия муқобилига 52 та хорижий ташкилот уланди
15:18 18.04.2022 (янгиланди: 18:37 05.04.2023) Россия Марказий банки раиси: Молиявий хабарларни узатиш тизимига 12 та мамлакатдан бўлган 52 та хорижий ташкилот уланди.
ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Россиянинг Молиявий хабарларни узатиш тизимига (СПФС, SWIFT муқобили) 12 та мамлакатдан бўлган 52 та хорижий ташкилот уланди. Бу ҳақда Россия Марказий банки раиси Эльвира Набиуллина маълум қилди.
“Ҳозир 12 та мамлакатдан бўлган 52 та хорижий ташкилот СПФС фойдаланувчилари”, - деди у Давлат думасидаги чиқиши давомида.
Россия Украинани демилитаризация ва денацификация қилишга қаратилган махсус операция бошлаганидан кейин Европа Иттифоқи Россиянинг еттита йирик банкини SWIFT᾽дан узиб қўйди: ВТБ, "Россия", "Откритие", Новикомбанк, Промсвязьбанк, Совкомбанк ва ВЭБ.РФ.
SWIFT (Society for Worldwide Interbank Financial Telecommunication) – банклараро маълумот алмашиш ва тўловларни амалга ошириш тизими бўлиб, унга дунёнинг деярли барча мамлакатларидаги 11 мингдан ортиқ йирик ташкилотлар уланган.
Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин Россия бозорини миллий валюталардаги ҳисоб-китобга ўтказишни тайёрлашга оид
топшириқ берган. Қолаверса, Россия бош вазирининг биринчи ўринбосари Андрей Белоусов Россия ҳамкорлари билан миллий валюта асосида ҳисоб-китоб қилиш тизимини яратиш хусусида музокаралар олиб бораётганини
маълум қилган.