Ўзбекистонга пул ўтказмалари 3 фоизга ошди

© AP Photo/Hussein MallaМужчина осуществляет денежный перевод
Мужчина осуществляет денежный перевод - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.04.2022
Oбуна бўлиш
2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонга 1,47 млрд доллар жўнатилган.
ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Марказий банк (МБ) жисмоний шахслар 2022 йил январь-март ойларида Ўзбекистонга юборган маблағлари тўғрисида маълумотларни очиқлади.
Январь-март ойларида хориждан Ўзбекистонга 1,47 миллиард доллар миқдорида пул маблағлари юборилган. Бу эса 2021 йилнинг худди шу даврига нисбатан 3 фоизга ёки 49 миллион долларга кўпроқ.
МБ жисмоний шахслар учун чет элдан халқаро пул ўтказмаси орқали келиб тушган пул маблағларини ўз хоҳишларига кўра, чет эл валютасида ёки миллий валютада олиш имконияти яратилгани эслатган.
Янгиликлар лентаси
0