Ўзбекистонда жигар фаолиятига экспресс равишда ташхис қўядиган янги қурилма яратилди

© Depositphotos / Ryanking999Девушка держит картинку с изображением печени в руках
Девушка держит картинку с изображением печени в руках - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.04.2022
Oбуна бўлиш
Бу кичик ўлчамли қурилма қон плазмасидаги умумий билирубин миқдорини реактивсиз усул ёрдамида кам вақт давомида баҳолаш имконини беради.
ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Ўзбекистонда жигар фаолиятига экспресс равишда ташхис қўядиган янги қурилма яратилди. Бу ҳақда Ўзбекистон фанлар академияси (ЎзФА) матбуот хизмати хабар берди.
Кичик ўлчамли мобил қурилмани ЎзФАФизика-техника институти ишлаб чиққан. У қон плазмасидаги умумий билирубин миқдорини реактивсиз усул ёрдамида кам вақт давомида баҳолаш имконини беради.
“Ушбу қурилма ёрдамида оилавий поликлиникаларда ва кўчма мобиль лабораторияларда қўлланиш ҳисобига одам организмининг соғлиғини белгиловчи асосий орган — жигарнинг ишлаш самарадорлигини экспресс равишда ташхислаш мумкин”, - дейилган хабарда.
Таъкидланишича, қурилма энергия тежамкор бўлиб, дала шароитида ишлаши учун кичик ўлчамли аккумуляторлардан ҳам фойдаланса бўлади. Қурилмада 100 та ўлчаш натижаларини сақлаш имконияти ҳам мавжуд.
Янгиликлар лентаси
0