Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Заҳарли картошкани қандай аниқлаш мумкин?

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишКартофель
Картофель - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.04.2022
Oбуна бўлиш
Агар қиш вақти картошка нотўғри сақланса, унда зарарли моддалар ажралиб чиқади. Уни истеъмол қилиш қатъиян мумкин эмас.
Агар қиш вақти картошка нотўғри сақланса, унда зарарли моддалар ажралиб чиқади. Уни истеъмол қилиш қатъиян мумкин эмас.
“Агар картошка ҳосили август охирида бўлган бўлса, апрель-майга келиб сабзавот эски ҳисобланади”, - дейди қишлоқ хўжалиги фанлари доктори Станислав Мальцев Sputnik радиосига берган интервьюсида.
Унинг таъкидлашича, қоронғуликда қартошка таъм хусусиятларини йўқотади. Агар ёруғликда айтайлик, балконда сақланса, қишга келиб заҳарли сабзавотга айланади.
“Ёруғликда сақланган картошка саломатчилик учун ўта зарарли. Бунда сабзавот яшил тусга киради. Агар картошка яшил тусга кирган бўлса, унда қуёш нурлари таъсирида хлорофилл ва зарарли алкалоид соланин моддалари шаклланади. Улар саломатлик учун зарарли ва заҳарли ҳамдир”, - дейди Мальцев.
Олимнинг сўзларига кўра, картошканинг яшилланган қисмини соланин бўлиб, уни кесиб ёки қайнатиб йўқ қилиб бўлмайди.
“Яшил картошка билан таваккал қилмаслик лозим. Агар картошканинг ҳатто оз қисми ҳам яшил бўлса, уни истеъмол қилмаган маъқул. Бундай заҳарли моддадан тезроқ халос бўлиш керак”, дейди мутахассис
Янгиликлар лентаси
0