Тошкент вилояти ИИББ тизимида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди

© Sputnik / Владимир ФедоренкоПередача портфеля из рук в руки
Передача портфеля из рук в руки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.04.2022
Oбуна бўлиш
Вилоятнинг Паркент, Бекобод, Оққўрғон ва Қуйи Чирчиқ туманлари ИИБ бошлиқлари ўзгарди.
ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Ички ишлар вазирининг 14 апрелдаги буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати хабар берди.
Подполковник Азизбек Алиасқаров Тошкент вилояти ИИББ 1-минтақавий ҳудуд, Паркент тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.
Азизбек Алиасқаров тайинловга қадар вилоят ИИББ 2-минтақавий ҳудуд Оҳангарон тумани ИИБ бошлиғи бўлган.
Подполковник Эркинжон Боймуҳамедов Тошкент вилояти ИИББ 3-минтақавий ҳудуд, Бекобод тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.
Эркинжон Боймуҳамедов тайинловга қадар Ўрта Чирчиқ тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида меҳнат қилган.
Подполковник Илғор Турғунов Тошкент вилояти ИИББ 3-минтақавий ҳудуд, Оққўрғон тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.
Илғор Турғунов тайинловга қадар Тошкент вилояти ИИББ Жиноят қидирув бошқармасида бўлинма бошлиғи лавозимида хизмат қилган.
Подполковник Дилшод Ҳусанов Тошкент вилояти ИИББ 4-минтақавий ҳудуд, Қуйи Чирчиқ тумани ИИБ бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Дилшод Ҳусанов тайинловга қадар вилоят ИИББ 1-минтақавий ҳудуд Қибрай тумани 3-сонли ИИБ бошлиғи лавозимида хизмат қилган.
Аввалроқ Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг ўринбосари, қатор туман ИИБ бошлиқлари тайинлангани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0