ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Тошкент вилояти Тошкент туманидаги хонадонларнинг бирида ноқонуний равишда шер боласи сақланаётгани аниқланди. Бу ҳақда Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.16 апрель куни Тошкент тумани экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлимига шу туманда яшовчи фуқаро ўзи яшаётган уй ҳовлисида хавфсизлик қоидаларига амал қилмай Африка шери боласини боқаётгани ҳақидаги хабар келиб тушган.Мурожаатга асосан тезкорлик билан гуруҳ шакллантирилиб, айтилган манзилда ўрганиш олиб борилган. Натижада ҳолат ўз тасдиғини топган. Бу уйда вақтинча яшовчи, пойтахтда доимий рўйхатда турган фуқаро Ш.А. (2004 йилда туғилган) Африка шери боласини боқаётгани маълум бўлган.Фуқаро шер боласини олиб келиш, сақлашга оид ҳеч қандай ҳужжатлари йўқлигини маълум қилган. У ўзининг қизиқиши туфайли йиртқични ҳовлисида боқиб келган.Шер боласи суд қарори қабул қилингунига қадар вақтинча сақлаш учун питомникка топширилган.Ҳозир суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
18 ёшли йигит қизиқиши туфайли йиртқични ҳовлисида боқиб келган. Уни сақлашга оид бирор бир ҳужжати бўлмаган.
ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Тошкент вилояти Тошкент туманидаги хонадонларнинг бирида ноқонуний равишда шер боласи сақланаётгани аниқланди. Бу ҳақда Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.
16 апрель куни Тошкент тумани экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлимига шу туманда яшовчи фуқаро ўзи яшаётган уй ҳовлисида хавфсизлик қоидаларига амал қилмай Африка шери боласини боқаётгани ҳақидаги хабар келиб тушган.
Мурожаатга асосан тезкорлик билан гуруҳ шакллантирилиб, айтилган манзилда ўрганиш олиб борилган. Натижада ҳолат ўз тасдиғини топган. Бу уйда вақтинча яшовчи, пойтахтда доимий рўйхатда турган фуқаро Ш.А. (2004 йилда туғилган) Африка шери боласини боқаётгани маълум бўлган.
Фуқаро шер боласини олиб келиш, сақлашга оид ҳеч қандай ҳужжатлари йўқлигини маълум қилган. У ўзининг қизиқиши туфайли йиртқични ҳовлисида боқиб келган.
Шер боласи суд қарори қабул қилингунига қадар вақтинча сақлаш учун питомникка топширилган.