https://sputniknews.uz/20220417/toshkent-bishkek-avtobus-24028016.html
Тошкент ва Бишкек ўртасидаги автобус қатновлари қайта тикланди
Тошкент ва Бишкек ўртасидаги автобус қатновлари қайта тикланди
Sputnik Ўзбекистон
Автобуслар Тошкент автовокзалидан жўнайди. Рейслар ҳар куни икки марта амалга оширилади. 17.04.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-04-17T15:53+0500
2022-04-17T15:53+0500
2022-04-17T15:53+0500
жамият
тошкент
бишкек
автобус
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/11/24027989_0:74:1025:650_1920x0_80_0_0_20169848002457fa54f229a022a1716b.jpg
ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. 2022 йил 15 апрелдан бошлаб Тошкентдан Бишкекка халқаро автобус қатнови йўлга қўйилди, деб хабар беради "Tashtrans.uz".Йўналишлар жадвали "Тошкент" автовокзалининг сайтида келтирилган. Рейслар ҳар куни икки марта амалга оширилади — соат 18:00 ва 19:00 да.Тошкент — Бишкек йўналишининг узунлиги 601 км, йўлга кетадиган вақт 12 соат 40 дақиқани ташкил этади.Автобуслар Тошкент автовокзалидан (Олмазор метро бекати) жўнайди. Чипта нархи 250 минг сўм, уни автовокзал кассаларидан харид қилиш мумкин.Эслатиб ўтамиз, Тошкент—Бишкек халқаро автобус рейси 2020 йилда коронавирус пандемияси сабаб тўхтатилган эди.Мавзуга оид:
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/11/24027989_30:0:993:722_1920x0_80_0_0_4c3c55aac33c3ae55ed5f71be553a520.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, тошкент, бишкек, автобус
жамият, тошкент, бишкек, автобус
Тошкент ва Бишкек ўртасидаги автобус қатновлари қайта тикланди
Автобуслар Тошкент автовокзалидан жўнайди. Рейслар ҳар куни икки марта амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. 2022 йил 15 апрелдан бошлаб Тошкентдан Бишкекка халқаро автобус қатнови йўлга қўйилди, деб
хабар беради "Tashtrans.uz".
Йўналишлар жадвали "Тошкент" автовокзалининг сайтида келтирилган. Рейслар ҳар куни икки марта амалга оширилади — соат 18:00 ва 19:00 да.
Тошкент — Бишкек йўналишининг узунлиги 601 км, йўлга кетадиган вақт 12 соат 40 дақиқани ташкил этади.
Автобуслар Тошкент автовокзалидан (Олмазор метро бекати) жўнайди. Чипта нархи 250 минг сўм, уни автовокзал кассаларидан харид қилиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент—Бишкек халқаро автобус рейси 2020 йилда коронавирус пандемияси сабаб тўхтатилган эди.