Сербияда аҳоли Россияни қўллаб-қувватлашда давом этмоқда - видео

Oбуна бўлиш
Белград марказида аҳоли Сербия Россиянинг БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашидан чиқиши учун овоз бергани учун намойишга чиқди.
Белград марказида Россияни қўллаб-қувватлаш бўйича оммавий митингда бир неча минг киши иштирок этди. Акцияга Сербия Россиянинг БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашидан чиқиши учун овоз бергани сабаб бўлди.
Митингда намойишчилар 20 метрли Россия байроғини олиб ўтишди, рус ва серб қўшиқлар янгради. Намойишчилар “Қрим – Россия, Косово – Сербия, серблар ва руслар абадий биродарлар” деб ҳайқиришди.
Сўзга чиққанлар Сербия расмийларини Россияга қарши қилаётган Ғарбни қораладилар.
Президент Вучич Сербия АҚШ босими ва шантажлари туфайли Россиянинг БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашидаги аъзолиги тўхтатилишини қўллаб-қувватлаганини айтган эди.
Эслатиб ўтамиз, БМТ Бош Ассамблеяси Россиянинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашидаги иштирокини тўхтатганди. Резолюция учун 93та давлат овоз берди. Қарши – 24. Бетараф – 58.
Болтиқбўйи давлатлари, Молдова, Украина ва Грузия Россиянинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссиясидаги фаолиятини тўхтатиб туриш учун овоз берди.
Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон қарши овоз берди. Арманистон, Озарбайжон, Туркманистон овоз бермади.
Қарши овоз берганлар орасида Хитой, Эрон, Сурия, Куба, Венесуэла, Вьетнам ҳам бор.
Янгиликлар лентаси
0