https://sputniknews.uz/20220417/ozbekistonlik-gimnastikachilar-jahon-kubogida-umumjamoa-hisobida-birinchi-bolishdi-24028780.html
Ўзбекистонлик гимнастикачилар Жаҳон кубогида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди
Ўзбекистонлик гимнастикачилар Жаҳон кубогида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди
Sputnik Ўзбекистон
Ёш ўзбекистонлик гимнастикачи Тахмина Икромованинг ўзи ушбу мусобақада 3 та олтин ва 1 та бронза медалига сазовор бўлди. 17.04.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-04-17T16:50+0500
2022-04-17T16:50+0500
2022-04-17T16:50+0500
спорт
ўзбекистон гимнастика федерацияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/11/24028575_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_00bef8c100511cc5098b08417c00197a.jpg
ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Тошкент мезбонлик қилган бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг иккинчи босқичи ўз якунига етди. Унда 15 та мамлакат вакиллари иштирок этишди, деб хабар қилмоқда Миллий олимпия қўмитаси.Ёш ўзбекистонлик гимнастикачи Тахмина Икромова кўпкураш, ҳалқа ва булава машқларида олтин, тасмада эса бронза медалини қўлга киритди. Шу тариқа, Икромованинг ўзи ушбу мусобақада 3 та олтин ва 1 та бронза медалига сазовор бўлди.Раъно Муҳамедова ва Нилуфар Шомуродова қўл остида шуғулланаётган ўзбекистонлик спортчилар дастлаб кўпкураш дастурида, сўнг 5 ҳалқа машқида кумуш, 3 тасма ва 2 тўп дастурида эса олтин медалга эга чиқишди.“Шу тариқа, мазкур босқичда терма жамоамиз 4 та олтин, 2 та кумуш ҳамда 1 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди”, - дейилган хабарда.Ушбу мусобақада Арманистон, Австралия, Озарбайжон, Болгария, Колумбия, Буюк Британия, Грузия, Германия, Италия, Қозоғистон, Латвия, Янги Зеландия, Словения, АҚШ каби давлатлар вакиллари иштирок этишди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/11/24028575_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_3b5b550d374adb7d8b599142b91a02b6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
спорт, ўзбекистон гимнастика федерацияси
спорт, ўзбекистон гимнастика федерацияси
Ўзбекистонлик гимнастикачилар Жаҳон кубогида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди
Ёш ўзбекистонлик гимнастикачи Тахмина Икромованинг ўзи ушбу мусобақада 3 та олтин ва 1 та бронза медалига сазовор бўлди.
ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Тошкент мезбонлик қилган бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг иккинчи босқичи ўз якунига етди. Унда 15 та мамлакат вакиллари иштирок этишди, деб
хабар қилмоқда Миллий олимпия қўмитаси.
Ёш ўзбекистонлик гимнастикачи Тахмина Икромова кўпкураш, ҳалқа ва булава машқларида олтин, тасмада эса бронза медалини қўлга киритди. Шу тариқа, Икромованинг ўзи ушбу мусобақада 3 та олтин ва 1 та бронза медалига сазовор бўлди.
Раъно Муҳамедова ва Нилуфар Шомуродова қўл остида шуғулланаётган ўзбекистонлик спортчилар дастлаб кўпкураш дастурида, сўнг 5 ҳалқа машқида кумуш, 3 тасма ва 2 тўп дастурида эса олтин медалга эга чиқишди.
“Шу тариқа, мазкур босқичда терма жамоамиз 4 та олтин, 2 та кумуш ҳамда 1 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди”, - дейилган хабарда.
Ушбу мусобақада Арманистон, Австралия, Озарбайжон, Болгария, Колумбия, Буюк Британия, Грузия, Германия, Италия, Қозоғистон, Латвия, Янги Зеландия, Словения, АҚШ каби давлатлар вакиллари иштирок этишди.