https://sputniknews.uz/20220417/ozbekiston-hayraton-mozori-sharif-temir-yolini-boshqarish-huquqini-afgonlarga-berishi-mumkin-24026278.html
Ўзбекистон Ҳайратон-Мозори Шариф темир йўлини бошқариш ҳуқуқини афғонларга бериши мумкин
Ўзбекистон Ҳайратон-Мозори Шариф темир йўлини бошқариш ҳуқуқини афғонларга бериши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
ОАВ: Ўзбекистон 10 май куни Ҳайратон–Мозори Шариф темир йўл бошқарувини Афғонистонга топширади. 17.04.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-04-17T13:24+0500
2022-04-17T13:24+0500
2022-04-17T13:24+0500
иқтисод
ўзбекистон
афғонистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/13/20142387_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_ee6a24776baa1120efcdea05ad80ddee.jpg
ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Ҳайратон — Мозори-Шариф темир йўли бошқаруви 10 майдан Афғонистон томонига ўтади. Бу ҳақда "Афғонистон темир йўллари" директори Бахт ар-Раҳмон Шарафат маълум қилди, дея ёзади Sputnik Афғонистон "Tolo News"га таяниб.Ҳозир бу темир йўлни "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаради. Бироқ янги шартномага кўра, барча темир йўлларга техник хизмат кўрсатиш мажбуриятлари, жумладан, даромадларни йиғиш, техник хизмат ва бошқариш “Афғонистон темир йўллари”га ўтади.Ўзбекистон компанияси "Ҳайратон — Мозори-Шариф" темир йўл линиясини бошқариш бўйича шартномага кўра йилига 18 млн доллар олиб келаётган эди."Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти шўба корхонаси "Сўғдиёна Транс" 2011 йил декабрида Афғонистондаги "Ҳайратон — Мозори-Шариф" темир йўл линиясини бошқариш ва техник хизмат кўрсатиш мақсадида ташкил этилган. "Ўзбекистон темир йўллари" компанияси 2010 йил ноябрь ойида 129 млн долларлик 75 км узунликдаги линия қурилишини якунлади.Афғонистон импортининг қарийб ярми, шунингдек, гуманитар юкларнинг салмоқли қисми Ҳайратон порти орқали ўтади. Бу темир йўлнинг фойдаланишга топширилиши юк ташиш ҳажмини сезиларли даражада оширган эди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/13/20142387_151:0:1102:713_1920x0_80_0_0_8b9335c6908c88146bc29eae00d97ebd.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, афғонистон
иқтисод, ўзбекистон, афғонистон
Ўзбекистон Ҳайратон-Мозори Шариф темир йўлини бошқариш ҳуқуқини афғонларга бериши мумкин
ОАВ: Ўзбекистон 10 май куни Ҳайратон–Мозори Шариф темир йўл бошқарувини Афғонистонга топширади.
ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Ҳайратон — Мозори-Шариф темир йўли бошқаруви 10 майдан Афғонистон томонига ўтади. Бу ҳақда "Афғонистон темир йўллари" директори Бахт ар-Раҳмон Шарафат маълум қилди,
дея ёзади Sputnik Афғонистон "Tolo News"га таяниб.
Ҳозир бу темир йўлни "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаради. Бироқ янги шартномага кўра, барча темир йўлларга техник хизмат кўрсатиш мажбуриятлари, жумладан, даромадларни йиғиш, техник хизмат ва бошқариш “Афғонистон темир йўллари”га ўтади.
Ўзбекистон компанияси "Ҳайратон — Мозори-Шариф" темир йўл линиясини бошқариш бўйича шартномага кўра йилига 18 млн доллар олиб келаётган эди.
"Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти шўба корхонаси "Сўғдиёна Транс" 2011 йил декабрида Афғонистондаги "Ҳайратон — Мозори-Шариф" темир йўл линиясини бошқариш ва техник хизмат кўрсатиш мақсадида ташкил этилган. "Ўзбекистон темир йўллари" компанияси 2010 йил ноябрь ойида 129 млн долларлик 75 км узунликдаги линия қурилишини якунлади.
Афғонистон импортининг қарийб ярми, шунингдек, гуманитар юкларнинг салмоқли қисми Ҳайратон порти орқали ўтади. Бу темир йўлнинг фойдаланишга топширилиши юк ташиш ҳажмини сезиларли даражада оширган эди.