https://sputniknews.uz/20220415/sitorai-mohi-xossadagi-restavratsiya-ishlarini-prokuratura-organmoqda-24000601.html
“Ситораи Моҳи Хосса”даги реставрация ишларини прокуратура ўрганмоқда
“Ситораи Моҳи Хосса”даги реставрация ишларини прокуратура ўрганмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Ситораи Моҳи Хосса тарихий мажмуасида реставрация ишлари нотўғри олиб борилиши натижасида саройнинг бир қатор қисми тарихий ва бадиий аҳамиятини буткул... 15.04.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-04-15T13:48+0500
2022-04-15T13:48+0500
2022-04-15T14:44+0500
маданият
бухоро
хива
“ичан қалъа” давлат музей қўриқхонаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/1e/23649934_0:85:1000:648_1920x0_80_0_0_01532477a76a5faa6a5d8d065d02657e.jpg
ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси ҳамда Маданий мерос агентлиги “Ичан-Қалъа” давлат музей-қўриқхонаси фондида ҳамда “Ситораи Моҳи Хосса” тарихий мажмуасида реставрация ишларини ўрганди. Бухородаги "Ситораи Моҳи Хосса" тарихий мажмуасининг реставрация ишлари ҳолатини ўрганиш давомида таъмирлаш ишлари маданий мерос объектларини реставрация қилиш талабларига зид равишда олиб борилгани аниқланди. Агентлик томонидан ҳар икки обида бўйича ўрганиш ишлари якунлари ҳуқуқий баҳо бериш учун Бош прокуратурага тақдим этилди. Айни вақтда Бош прокуратура томонидан “Ситораи Моҳи Хосса” бўйича мутасадди мансабдор шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, уларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилмоқда.Ундан ташқари, Хивадаги "Ичан-Қалъа" давлат музей-қўриқхонасида айрим ашёларнинг тавсифларига ўзгартиришлар киритилганлиги юзасидан асословчи ҳужжатлар мавжуд эмас, деб топилди.“Ашёларни музей фондига қабул қилиш далолатномаларининг 1994 йилгача бўлган қисми музейнинг масъул ходимлари томонидан Ишчи гуруҳга тақдим этилмади. Ўрганиш давомида ноёб ашёлар рўйхатига киритилган ашёлар хатловдан ўтказилганда жами 101 та музей ашёси кирим китоби тавсифномаларига ўлчами, материали, ишланиш услуби ва яратилган даври бўйича мос келмаган”, - дейилади хабарда.Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 110-сонли қарори билан бу йил маданий мерос объектлари инфратузилмасини ривожлантиришга 117,3 млрд сўм маблағ ажратилади.
хива
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/1e/23649934_12:0:989:733_1920x0_80_0_0_c000b58574c5e9f598a3ce977269d3b0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
маданият, бухоро, хива, “ичан қалъа” давлат музей қўриқхонаси
маданият, бухоро, хива, “ичан қалъа” давлат музей қўриқхонаси
“Ситораи Моҳи Хосса”даги реставрация ишларини прокуратура ўрганмоқда
13:48 15.04.2022 (янгиланди: 14:44 15.04.2022) Ситораи Моҳи Хосса тарихий мажмуасида реставрация ишлари нотўғри олиб борилиши натижасида саройнинг бир қатор қисми тарихий ва бадиий аҳамиятини буткул йўқотган.
ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси ҳамда Маданий мерос агентлиги “Ичан-Қалъа” давлат музей-қўриқхонаси фондида ҳамда “Ситораи Моҳи Хосса” тарихий мажмуасида реставрация ишларини
ўрганди. Бухородаги "Ситораи Моҳи Хосса" тарихий мажмуасининг реставрация ишлари ҳолатини ўрганиш давомида таъмирлаш ишлари маданий мерос объектларини реставрация қилиш талабларига зид равишда олиб борилгани
аниқланди. “Таъмирлаш-реставрация лойиҳалари махсус Илмий-эксперт кенгаши билан келишилмаган, тегишли рухсатномалар олинмаган ва яна бир қатор талаблар қўпол равишда бузилган. Мажмуада реставрация ишлари нотўғри олиб борилгани туфайли саройнинг бир қатор қисми тарихий ва бадиий аҳамиятини буткул йўқотган”, дейилади хабарда.
Агентлик томонидан ҳар икки обида бўйича ўрганиш ишлари якунлари ҳуқуқий баҳо бериш учун Бош прокуратурага тақдим этилди. Айни вақтда Бош прокуратура томонидан “Ситораи Моҳи Хосса” бўйича мутасадди мансабдор шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, уларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилмоқда.
Ундан ташқари, Хивадаги "Ичан-Қалъа" давлат музей-қўриқхонасида айрим ашёларнинг тавсифларига ўзгартиришлар киритилганлиги юзасидан асословчи ҳужжатлар мавжуд эмас, деб
топилди.“Ашёларни музей фондига қабул қилиш далолатномаларининг 1994 йилгача бўлган қисми музейнинг масъул ходимлари томонидан Ишчи гуруҳга тақдим этилмади. Ўрганиш давомида ноёб ашёлар рўйхатига киритилган ашёлар хатловдан ўтказилганда жами 101 та музей ашёси кирим китоби тавсифномаларига ўлчами, материали, ишланиш услуби ва яратилган даври бўйича мос келмаган”, - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 110-сонли қарори билан бу йил маданий мерос объектлари инфратузилмасини ривожлантиришга 117,3 млрд сўм маблағ
ажратилади.