Россияга қарши провокацияларнинг ортида ким турибди?

© REUTERS / Marko DjuricaПрезидент Украины Владимир Зеленский в Буче под Киевом
Президент Украины Владимир Зеленский в Буче под Киевом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.04.2022
Oбуна бўлиш
Ғарб сиёсатчи ва ҳарбийлари изчил стратегияга эга - агар қандайдир техника ёки иғво яхши натижа берса, уларни яна қўлланилишига шубҳа қилмаслик керак.
“Ғарб Россия армиясини кимёвий қуролдан фойдаланган дея айблаб Украинада провокация тайёрламоқда”, - дейди Федерал кенгаш раиси ўринбосари Константин Косачев РИА Новости агентлигига берган интервюсида. Унинг таъкидлашича, диверсия НАТОга Москвани европаликлар ва америкаликлар назарида қоралаш, бундан ҳам қаттиқроқ санкцияларни қўллаш учун керак. Таҳдид анчайин ҳаққоний, чунки Брюссел ва Вашингтоннинг бундай “саҳналаштириш” ташкиллаштириш бўйича катта тажрибаси бор.

"Қизил чизиқ"

АҚШ президенти Жо Байден март ойи охирида “агар Россия кимёвий қурол ишлатса” Украинадаги қуролли можарога НАТОнинг бевосита аралашиши мумкинликини таъкидлади. АҚШ президентига Германия канцлери Олаф Шольц ва Шимолий Атлантика алянси бош котиби Йенс Столтенберг ҳам кимёвий хатарли қуроллардан фойдаланиш “қизил чизиқ” эканлиги ва у қўлланса, Ғарбдан “қаттиқ ва муносиб жавоб” кутиши кераклигини айтиб жўр бўлди.
Албатта, улар Украинага аскар юборишни ваъда бермади, чунки Москва билан тўғридан-тўғри тўқнашув ядро урушига айланиб кетишини билишади. Бироқ, “кимёвий қуроллар саҳналаштириш” Вашингтон ва Брюсселга санкциялар, сиёсий ва иқтисодий босимларни кучайтириш учун керак.
“Ғарб мамлакатларида кундан-кунга ички босим кучайиб бормоқда, - дейди Константин Косачев, уларнинг ўзларига таъсир қиладиган санкцияларни қабул қилиш керак, цугцванг вазияти юзага келяпти. - Асосий маҳсулотлар ва бензин нархининг кўтарилаётгани ва бу давом этаётганини оқлаш учун аҳолига мутлақо даҳшатли нарсани кўрсатишга тўғри келяпти. Бу фонда ҳатто оммавий қирғин қуроллари ҳам кириб келиши мумкин. Ғарб сиёсатчиларининг жанговар кимёвий заҳарли моддалар ҳақидаги гаплари алоҳида ташвиш уйғотади”.
Америкаликлар ва уларнинг иттифоқчилари учун кимёвий ва бактериологик “харита” - энг севимли casus belli. Давлат котиби Колин Пауэлл 2003 йил феврал ойида БМТда нутқ сўзлаганида “сибир яраси бациллалари” бўлган пробиркани намойиш этди, шундан сўнг АҚШ Ироққа бостириб кирди. Натижада у ерда оммавий қирғин қуроллари топилмади. Аммо, БМТ провокацияси Бағдодга даҳшатли вайронагарчилик ва юз минглаб одамларнинг ҳалок бўлганига олиб келди.

Сурия сабоғи

Кимёвий қуроллар 2013 йилнинг ёзида Қўшма Штатлар ва иттифоқчиларининг Сурияга кенг кўламли интервенциясига аралашишига бир баҳя қолганди. Август ойида Шарқий Ғутада (Дамашқ чеккасида) номаълум шахслар зарин газини сепган – 600 дан 1300 кишигача ҳалок бўлган. Америкаликлар бунда Башар Ассад ҳукуматини айблади ва мудофаа корхоналарига ракета ва ҳаво зарбалари бериш билан таҳдид қилди. Инқироз Россиянинг аралашуви туфайли ҳал бўлди: Москва Дамашқни ҳарбий кимёвий моддалар захираларини халқаро кузатувчилар назорати остида йўқ қилишга кўндирди.
2017 йилга келиб, Суриянинг расман эълон қилинган барча заҳарли моддалар заҳиралари йўқ қилинди. Бироқ 4 апрел куни Идлиб вилоятининг Хон-Шайхун шаҳрида зарин отиб чиқилиши содир бўлди - 89 нафар одам қурбон бўлди, 550 киши яраланган. Кўпчилик жангарилар шериги деб ҳисобланадиган “Оқ каскалилар” жамоат ташкилоти вакиллари Ғарб ОАВларига авиация махсус ўқ-дориларига хос бўлган тўртта “ноодатий кучсиз портлаш” ҳақида гапириб беришди. Табиийки, яна Асадни айблашди.
Уч кундан кейин АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари кемалари Суриядаги Шайрат авиабазасига “Томагавк” қанотли ракеталарини ўққа тутди, бу ердан гўёки кимёвий бомба учоқлари учиб ўтган. Хон Шайхун воқеаси бўйича тергов олиб борилмади ҳам. “Оқ каска”ларнинг гувоҳликларини ишончли деб бўлмайди, чунки бу “кўнгиллилар” кимёвий уруш қуроллари бўйича мутахассис эмас. Аммо улар саҳналаштирилган отишмалар, қалбакиликлар ва очиқ ёлғонлар билан бир неча бор қўлга тушган профессионал пиарчилардир.

Мисол учун, 2018 йилнинг январб ойида, ўша “Оқ каскалилар"га кўра, Шарқий Ғутадаги Дума шаҳрида кимёвий ҳужум натижасида 13 нафар тинч аҳоли, жумладан аёллар ва вояга этмаганлар жароҳатланган.

Далил сифатида Ғарб ОАВлари стандарт видео кетма-кетликни эълон қилишди: негадир ҳар бир кадрда турли одамлар (ва турли интерьерларда) кислород ниқобидаги битта чақалоқ ва занглаган хвостовик ва унинг жанговар каллаги ўрнига цилиндрсимон шиша стакан ўрнатилган ғалати ўқ-дори тушган. Бу оддий армия типидаги снарядга эмас, балки террорчилар моҳирона ясайдиган вақтинчалик миномёт минасига жуда ўхшайди.
Шунга қарамай, Ғарбда ҳеч ким “Оқ каска”ларнинг ҳақиқатига шубҳа қилмади. Вашингтон ва Брюссел ҳар сафар ўзларининг ёлғон ва сохта хабарларга ишора қилиб, Асад ҳукуматига босимни оширди.

“Гаров зарари”

Бироқ, Украина ва НАТО махсус хизматлари арсеналида кимёвий ҳужумлардан ҳам кучлироқ қуроллар бор. Россия махсус операциясининг бошланишиданоқ Ғарб ОАВлари томошабинларни “қонхўр руслар” атайлаб турар-жой биноларига зарба бераётганига ва кўчаларда тинч аҳолини отиб ташлаётганига қатъий ишонтирмоқда. Фуқаролик инфратузилмасига зарбаларнинг мунтазам равишда Украина Қуролли Кучлари, Миллий батальон ва, айниқса ҳудудий мудофаадан келиб тушаётгани бутунлай инкор қилишмоқда.
Интернетда Украина Қуролли Кучлари қасддан артиллерияни турар-жойлар биноларига жойлаштиргани ва маҳаллий аҳолининг эвакуация қилинишига йўл қўймаётгани, аҳолидан тирик қалқон сифатида фойдаланишаётгани ҳақида кўплаб далиллар бор. Кўриниб турибдики, уларга буни хорижий мамлакатларда жанг қилишга одатланган ва тинч аҳолининг йўқолишини “гаров зарари” деб атайдиган ғарблик кураторлари ўргатган. Америка самолётлари Ироқнинг Мосул ёки Суриянинг Раққа шаҳрини яксон қилди, бироқ Ғарбда ҳеч ким Вашингтонга санкциялар эълон қилинишини талаб қилмади.
Айниқса, Европа ва Америка ОАВларида кенг тарқалган Киев вилоятидаги Буча шаҳридан олинган “расм” бунга далолат бўлади. 3 апрел куни шаҳарга кирган тербат жангарилари (Россия қўшинлари 30 мартда уни тарк этганидан кейин) тўсатдан ўнлаб тинч аҳоли жасадларини, оммавий қабрларни, ертўлаларда қийноқлар излари бўлган жасадларни ва кўчаларда бошқа даҳшатларни топишди. Бу ваҳшийликлар учун бирдан руслар айбланди.

Краматорск фейки

Бироқ, экспертлар Украина расмийлари томонидан тарқатилган Буча видеоларида бир қатор ғалатиликларга эътибор қаратишди. Биринчидан, ўлганларнинг жасадлари ҳолатига кўра, улар Украина ҳарбийлари келишидан кўпи билан икки кун олдин ўлдирилган: парчаланиш белгилари йўқ. Иккинчидан, жасадларнинг аксариятининг қўлига оқ боғич боғланган ва бу руслар томонидан қўлланилган таниб олиш белгиси. Учинчидан, видео кадрлардаги “ўлик”ларнинг бир қисми ҳаракатланган. Тўртинчидан, жасадларнинг аксарияти бир хил турдаги кийимларда ва кўчанинг чекка қисмида ётибди. Бешинчидан, 2 апрел куни Бучага ташриф буюрган украиналик журналистлар ҳеч қандай қирғин ҳақида хабар бермаган. Ва бундай номувофиқликлар жуда кўп.
“Киевда Донбасс учун жанглар натижасини безовталик билан кутишмоқда, - дейди сиёсатшунос Андрей Суздальцев. Украина ва Қўшма Штатлар мана шундай очиқ-ойдин провокациялар билан махсус операцияни тўхтатишга ҳаракат қилмоқда. Ҳатто уларнинг ўртасида рақобат ҳам бор: ким биринчи бўлиб қилади деган. Америкаликлар учун Ғарб дунёси ҳукмронлигини кўрсатиш жуда муҳим. Уларнинг бир мақсади бор - Россияни иблис қилиб кўрсатиш”.
Барча спектакллар ҳам керакли натижа билан тугагани йўқ. Масалан, 8 апрел куни Украина Қуролли Кучлари Краматорскдаги темир йўл станциясига "Точка-У" баллистик ракетаси билан зарба берди. 50 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Украина ва Ғарб матбуоти, кутилганидек, Москвани айблади. Бироқ аниқ ажралиб турадиган серия рақами бўлган ракета парчаларининг фотосуратлари матбуотга кенг тарқалди. Маълум бўлишича, бу ўқ-дорилар Украина арсенали таркибида бўлган. Кейин ғарб журналистлари буйруққа амал қилиб Краматорск ҳақида гапиришни тўхтатди.
Яқинда НАТО ва Европа Иттифоқи давлатлари расмийлари одамларнинг оммавий ўлимини “номақбул шахсларни” жазолаш учун баҳона сифатида ишлатган. 1999-йил январида Югославия полицияси Косовонинг Речак қишлоғида рейд ўтказди ва 45 жангарини йўқ қилди. Европа Иттифоқи комиссияси уларни тинч аҳоли сифатида қайд этган. Мана уруш учун баҳона. 78 кунлик НАТО ҳаво кампаниясида минглаб одамлар ҳалок бўлди, мамлакат вайрон бўлди.
Ғарб сиёсатчилари, ҳарбий ва разведка идоралари жуда изчил стратегияга эга. Агар қандайдир техника, провокация ёки сохта ишлар яхши натижа берса, уларни яна қўлланилишига шубҳа қилмаслик керак.
Янгиликлар лентаси
0