https://sputniknews.uz/20220415/ozbektelekom-aj---transformatsiya-qilinadi-23994368.html
“Ўзбектелеком” трансформация қилинади - президент
“Ўзбектелеком” трансформация қилинади - президент
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ахборот тизимларига 2022 йилнинг биринчи чорагида чет элдан 200 мартадан ортиқ киберҳужум уюштирилган, деди президент. 15.04.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-04-15T10:22+0500
2022-04-15T10:22+0500
2022-04-15T10:26+0500
жамият
президент
ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (акт)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/542/72/5427297_0:0:1001:563_1920x0_80_0_0_fdd322d93d103a300e42a56028576891.jpg
ТОШКЕНТ, 15 апр – Sputnik. “Ўзбектелеком” АЖ трансформация қилинади. Бу ҳақида Шавкат Мирзиёв ҳузурида бўлиб ўтган АКТ масалаларига бағишланган йиғилишда маълум бўлди. Бунинг учун, компаниянинг операцион харажатлари ва таннархини 15 %, қисқартириш, июль ойида халқаро рейтинг олишини таъминлаш ва келгуси йил мартда компанияни IPOга чиқариш бўйича топшириқлар берилди. Шунингдек, йиғилишда ҳозирги мураккаб вазиятда киберхавфсизлик масаласига эътиборни кучайтириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Шунингдек, 2022 йилнинг биринчи чорагида ахборот тизимларига четдан 200 тадан ортиқ киберҳужум уюштирилгани айтиб ўтилди. Йиғилишда барча вазирлик ва идоралар ахборот тизимларининг хавфсизлик даражасини ўрганишга кўрсатма берилди. Ахборот хавфсизлигига эътиборсиз бўлаётган раҳбарлар масъулияти кўриб борилади. АКТ соҳаси илм-фан ва таълимни ривожлантириш устувор вазифа бўлиши кераклиги, бугунги кунда иқтисодиётни рақамлаштириш учун камида яна 12 минг нафар юқори малакали мутахассисларга талаб борлиги таъкидланди. АКТ вазирлигига икки ой муддатда Ахборот технологиялари университетини таянч илм-фан ва таълим кластерига айлантириш бўйича дастур ишлаб чиқиш топширилди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/542/72/5427297_0:0:885:664_1920x0_80_0_0_ae2bdf590a1ffafd61b0b6f76ba8f16e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, президент, ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (акт)
жамият, президент, ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (акт)
“Ўзбектелеком” трансформация қилинади - президент
10:22 15.04.2022 (янгиланди: 10:26 15.04.2022) Ўзбекистон ахборот тизимларига 2022 йилнинг биринчи чорагида чет элдан 200 мартадан ортиқ киберҳужум уюштирилган, деди президент.
ТОШКЕНТ, 15 апр – Sputnik. “Ўзбектелеком” АЖ трансформация қилинади. Бу ҳақида Шавкат Мирзиёв ҳузурида бўлиб ўтган АКТ масалаларига бағишланган йиғилишда маълум бўлди.
“Ўзбектелеком” АЖ - жаҳоннинг нуфузли алоқа компанияларига ўхшаб, давлатга юқори даромад келтирувчи, сифатли хизматларни экспорт қилувчи, юқори технологик, даромадли ва намунали компания бўлиши керак”, - деди президент.
Бунинг учун, компаниянинг операцион харажатлари ва таннархини 15 %, қисқартириш, июль ойида халқаро рейтинг олишини таъминлаш ва келгуси йил мартда компанияни IPOга чиқариш бўйича топшириқлар берилди. Шунингдек, йиғилишда ҳозирги мураккаб вазиятда киберхавфсизлик масаласига эътиборни кучайтириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Шунингдек, 2022 йилнинг биринчи чорагида ахборот тизимларига четдан 200 тадан ортиқ киберҳужум уюштирилгани айтиб ўтилди.
“Шунинг учун бугун киберхавфсизлик тўғрисида Қонунни имзоладим. Бу янги қонун ҳозирги замон таҳдидларига қарши курашиш учун ҳуқуқий асос бўлади”, -деди Президент.
Йиғилишда барча вазирлик ва идоралар ахборот тизимларининг хавфсизлик даражасини ўрганишга кўрсатма берилди. Ахборот хавфсизлигига эътиборсиз бўлаётган раҳбарлар масъулияти кўриб борилади.
АКТ соҳаси илм-фан ва таълимни ривожлантириш устувор вазифа бўлиши кераклиги, бугунги кунда иқтисодиётни рақамлаштириш учун камида яна 12 минг нафар юқори малакали мутахассисларга талаб борлиги таъкидланди. АКТ вазирлигига икки ой муддатда Ахборот технологиялари университетини таянч илм-фан ва таълим кластерига айлантириш бўйича дастур ишлаб чиқиш топширилди.