https://sputniknews.uz/20220415/jismoniy-shaxslar-ham-bankrot-deb-topilishi-mumkin-23994657.html
Жисмоний шахслар ҳам банкрот деб топилиши мумкин
Жисмоний шахслар ҳам банкрот деб топилиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Суд қарор чиқармагунга қадар ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишга йўл қўйилмайди 15.04.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-04-15T10:48+0500
2022-04-15T10:48+0500
2022-04-15T10:48+0500
иқтисод
суд
қарз
банкрот
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/1c/21974602_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_c9fd4519776252c39f02126d14f3cafd.jpg
ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Эндиликда фуқаро ўз қарзини вақтида тўлай олмаса унинг ўзи ёки кредитор судга ариза билан мурожаат этиши мумкин. Бунда қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилади. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" Telegram канали хабар бермоқда. Президент “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунни имзолади (ЎРҚ–763-сон, 12.04.2022 й.). Ушбу Қонун билан жисмоний шахсларни ҳам банкрот деб топишмумкинлиги белгиланди. Илгари қонунчиликда бундай тартиб-таомиллар бўлмаган. Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни суд кўриб чиқади.Тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат:Бундай аломатлар аниқланса давлат солиқ хизмати, давлат статистика органлари ваколатли давлат органига устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган корхоналар ҳақидаги маълумотларни тақдим этиши шарт.Тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари қўлланилаётганда барча кредиторларнинг манфаатларини кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси ҳимоя қилади.Иш кўзғатмоқчи бўлган тараф суд иши учун олдиндан пул тўлайдиФуқарога нисбатан иш қўзғатиш ҳақида судга ариза берган аризачи молиявий бошқарувчига ҳақ тўлаш учун суднинг депозит ҳисобварағига меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 7 баравари миқдорида олдиндан пул маблағлари ўтказади.Тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган тартиби қўлланилганда, агар қарздор билан бошқача келишув белгиланган бўлмаса, суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш харажатларининг ўрни қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида ариза берган аризачи томонидан қопланади.Бунда ҳам ҳудди шу миқдорда олдиндан тўлов амалга оширилади. Суд бошқарувчисига ҳақ ҳар бир якунланган иши учун тўланади.Қарздорга давлат томонидан ёрдам кўрсатиладиДавлат активларини бошқариш агентлиги ваколатли давлат органидир.Қарздорни давлат томонидан ёрдам кўрсатган ҳолда судгача санация қилиш 12 ойдан 24 ойгача муддатга жорий этилади. Судгача санация қилиш тартиб-таомили унинг самарасизлиги аниқланганлиги муносабати билан бекор қилиниши мумкин.Ариза иш юритишга қабул қилинганлиги тўғрисида ажрим чиқарилган кундан эътиборан 2 ойдан ортиқ бўлмаган муддатда суд мажлисида кўриб чиқилиши керак. Бу иш алоҳида ҳолларда 1 ойдан ошмаган муддатга узайтирилиши мумкин.Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатлари дарҳол ижро этилиши лозим.Суднинг қарори чиқмагунга қадар (жисмоний шахснинг қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш режасини тасдиқлаш тўғрисидаги ажрими ёки жисмоний шахсни банкрот деб топиш ва унинг мол-мулкини сотиш тартиб таомилини бошлаш тўғрисидаги) ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишга йўл қўйилмайди.Фуқаронинг мулкий ҳoлaти яxшилaнгaн тaқдирдa, крeдитoрлaр йиғилиши жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш рeжaсигa ўзгaртишлар киритиш тўғрисидaги илтимоснома билaн судгa мурoжaaт қилишгa ҳaқли.Ушбу Қонун кучга кириши билан 1994 йил 5 майдаги “Банкротлик тўғрисида”ги Қонун ўз кучини йўқотади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/1c/21974602_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_8fdaeda404159533be93e74e8660780e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, суд, қарз, банкрот
иқтисод, суд, қарз, банкрот
Жисмоний шахслар ҳам банкрот деб топилиши мумкин
Суд қарор чиқармагунга қадар ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишга йўл қўйилмайди
ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Эндиликда фуқаро ўз қарзини вақтида тўлай олмаса унинг ўзи ёки кредитор судга ариза билан мурожаат этиши мумкин. Бунда қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилади. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" Telegram канали
хабар бермоқда.
Президент “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунни имзолади (ЎРҚ–763-сон, 12.04.2022 й.). Ушбу Қонун билан жисмоний шахсларни ҳам банкрот деб топишмумкинлиги белгиланди. Илгари қонунчиликда бундай тартиб-таомиллар бўлмаган. Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни суд кўриб чиқади.
Тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат:
вақтинча тўловга қобилиятсизлик – мажбуриятни 3 ойда бажара олмаслик
(шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса 6 ой ичида бажаролмаслик);
доимий тўловга қобилиятсизлик – судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетиши.
Бундай аломатлар аниқланса давлат солиқ хизмати, давлат статистика органлари ваколатли давлат органига устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган корхоналар ҳақидаги маълумотларни тақдим этиши шарт.
Тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари қўлланилаётганда барча кредиторларнинг манфаатларини кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси ҳимоя қилади.
Иш кўзғатмоқчи бўлган тараф суд иши учун олдиндан пул тўлайди
Фуқарога нисбатан иш қўзғатиш ҳақида судга ариза берган аризачи молиявий бошқарувчига ҳақ тўлаш учун суднинг депозит ҳисобварағига меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 7 баравари миқдорида олдиндан пул маблағлари ўтказади.
Тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган тартиби қўлланилганда, агар қарздор билан бошқача келишув белгиланган бўлмаса, суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш харажатларининг ўрни қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида ариза берган аризачи томонидан қопланади.
Бунда ҳам ҳудди шу миқдорда олдиндан тўлов амалга оширилади. Суд бошқарувчисига ҳақ ҳар бир якунланган иши учун тўланади.
Қарздорга давлат томонидан ёрдам кўрсатилади
Давлат активларини бошқариш агентлиги ваколатли давлат органидир.
Қарздорни давлат томонидан ёрдам кўрсатган ҳолда судгача санация қилиш 12 ойдан 24 ойгача муддатга жорий этилади. Судгача санация қилиш тартиб-таомили унинг самарасизлиги аниқланганлиги муносабати билан бекор қилиниши мумкин.
Ариза иш юритишга қабул қилинганлиги тўғрисида ажрим чиқарилган кундан эътиборан 2 ойдан ортиқ бўлмаган муддатда суд мажлисида кўриб чиқилиши керак. Бу иш алоҳида ҳолларда 1 ойдан ошмаган муддатга узайтирилиши мумкин.
Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатлари дарҳол ижро этилиши лозим.
Суднинг қарори чиқмагунга қадар (жисмоний шахснинг қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш режасини тасдиқлаш тўғрисидаги ажрими ёки жисмоний шахсни банкрот деб топиш ва унинг мол-мулкини сотиш тартиб таомилини бошлаш тўғрисидаги) ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишга йўл қўйилмайди.
Фуқаронинг мулкий ҳoлaти яxшилaнгaн тaқдирдa, крeдитoрлaр йиғилиши жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш рeжaсигa ўзгaртишлар киритиш тўғрисидaги илтимоснома билaн судгa мурoжaaт қилишгa ҳaқли.
Ушбу Қонун кучга кириши билан 1994 йил 5 майдаги “Банкротлик тўғрисида”ги Қонун ўз кучини йўқотади.