Арманистон Россия гази учун тўловни рублга ўтказди

© Sputnik / Алексей СухоруковМонета номиналом 1 рубль и банкноты номиналом 2000 рублей.
Монета номиналом 1 рубль и банкноты номиналом 2000 рублей. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.04.2022
Oбуна бўлиш
Россияга қарши санкциялар киритилмасдан олдин ҳам ЕОИИга аъзо давлатлар орасида ўзаро савдонинг 70% миллий валюталарда олиб борилар эди.
ТОШКЕНТ, 15 апр - Sputnik. Арманистон Россия гази учун рублда тўлай бошлади, деди РБК нашрига республика иқтисодиёт вазири Ваган Керобян.
"Биз миллий валюталарга ўтишимиз керак. <...> Мен билишимча, охирги бир неча тўловлар рублда бўлган, аммо тегишли курс бўйича", - деб тушунтирди вазир.
Унинг аниқлик киритишича, нарх долларда тузилган, бироқ тўлов рублда. "Газпром" расмий вакили Сергей Куприянов нашрга Арманистонга газ етказиб бериш бўйича бир неча йилга тузилган шартнома уни рублда тўлаш имконини беришини тасдиқлади.
Россия Ташқи ишлар вазирлигининг МДҲ давлатлари биринчи департаменти директори Михаил Евдокимов ЕОИИга аъзо мамлакатларнинг доллардан воз кечиш ва миллий валюталарда ҳисоб-китобларга ўтиш истаги ҳақида гапирди. Унинг эслатишича, Россия молия-банк тизимига нисбатан мисли кўрилмаган санкциялар жорий этилгунга қадар ҳам иттифоқ доирасидаги ҳисоб-китобларда миллий валюталарнинг улуши 70 фоиздан ошган эди.
Владимир Путин Россияга қарши кенг миқёсли иқтисодий санкциялар жорий этилганидан ва катта миқдордаги активлар музлатилганидан сўнг, 1 апрель куни дўстона бўлмаган мамлакатлар истеъмолчилари учун Россия гази учун тўловнинг янги тизимини жорий қилди.
Унга мувофиқ, харидорлар шартномада кўрсатилган валютада "Газпромбанк" даги ҳисоб рақамига тўловни амалга оширишлари керак, кейин уни фонд биржасида рублга айлантиради. Етказиб берувчи билан якуний ҳисоб-китоб Россия валютасида амалга оширилади.
Президент ёрдамчиси Максим Орешкин бироз олдин тушунтирганидек, бундай схема Россияга ўзини бошқа давлатларнинг ноқонуний қарорларидан ҳимоя қилиш учун имкон беради. Унинг таъкидлашича, ҳозир Россияга қарши иқтисодий уруш кетмоқда, бу эса кўплаб хавфларни келтириб чиқаради. Европаликлар, ўз навбатида, пул тўламасдан газ сотиб олишни истайди, аммо якуний тўловни рублга ўтказиш уларга маблағларни музлатиб қўйишга имкон бермайди, дея хулоса қилди расмий.
Янгиликлар лентаси
0