Русофобия ҳалок қилади. Россия қамали нималарга олиб келади?

© Sputnik / Рамиз БахтияровСитуация в Термезе и на границе с Афганистаном
Ситуация в Термезе и на границе с Афганистаном - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.04.2022
Oбуна бўлиш
Россияга қарши кўрилаётган чоралар Украина туфайли эмас. Ғарб бошидан Россияни мағлуб этишни мақсад қилган. Бунинг учун молиявий, савдо, транспорт ва гуманитар блокада услубларини ишлаб чиққан.
Россияни мағлуб этишнинг иложи йўқ, аммо мағлубиятимизга эришишнинг ягона йўли бор. Иқтисодий бўғиш ташқи томондан шундай кучга кирганки, у иқтисодиётнинг қулашига, саросимага ва ҳокимиятнинг ўзгаришига, яъни капитуляцияга олиб келди. Ғарбда бу учун пул тикишаётганини энди яширишмаяпти, лекин биз ҳамма нарсани ўз номи билан атаймиз. Гап Украинадаги жангларни тўхтатишга қаратилган санкциялар ҳақида эмас. Бизга қарши кўрилаётган чораларни аслида шундай бўлиши керак бўлган тадбир, яъни– мамлакатимизни мағлуб этишга қаратилган блокада деб атаймиз.
Чоршанба куни Федерация Кенгашида сўзга чиққан Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Андрей Белоусов шундай деди: “Бизнинг геосиёсий рақибларимизнинг ғояси Россияни жаҳон иқтисодиётидан имкон қадар ажратиб қўйишдир. Ундан том маънода жаҳон иқтисодий алоқаларидан тортиб олиш. Шундай қилиб иқтисодий тизимимизнинг таназзул ва парчаланиш жараёнларини бошлаш. Схематик равишда тўртта ҳалқадан иборат бўлган Россиянинг глобал блокадасини ташкил этишга ҳаракат қилишди”.
Белоусов ушбу тўртта ҳалқани – молиявий, савдо, транспорт ва гуманитар томонлардан бўғиш дея тавсифлади.
“Молия бозорларига киришни тўсиб қўйиш ва молиявий ҳисоб-қитобларни тўхтатиш, Россиянинг муҳим тизимли банкларини қонундан ташқарига чиқариш, ташқи савдо алоқаларини узиш, экспорт салоҳиятини максимал заифлаштириш, Россияни муҳим товарлар ва хизматлар импорти манбаларидан узиш, энг муҳим транспорт коммуникацияларини тўсиб қўйиш, одамлар ўртасида алоқаларни узиш, илмий, маданий ва маърифий соҳалардаги муносабатларни бутунлай тўхтатиш”.
Ҳаммаси шундай. Бироқ, Ғарб энг муҳимини ҳисобга олмаяпти. У дунё ўзгарганини ва энди англо-саксон глобалистлари томонидан назорат қилинмаётганини унутиб қўйган. “Бутунлай блокадани яратиш- дунёнинг олтинчи энг йирик иқтисодиётини глобал иқтисодий тизимдан яккалаб қўйиш- мумкин эмас”,- дейди вице-премьер. Ва сўнгги бир ярим ой давомида бўлиб ўтган воқеалар буни тасдиқлашини таъкидлаб ўтди.
Дарҳақиқат, Владимир Путин сешанба куни айтганидек: “Бизнинг яхши ниятда бўлмаган дўстларимиз умид қилган блицкриг содир бўлмади”, иқтисодиёт бардош қилди:
“Бугунги дунё Совуқ уруш даврига қараганда мураккаброқ. Совуқ урушда иккита блок бўлган ва ҳамма нарса “коком” рўйхати билан қопланган. Бугун дунё эса мураккаброқ ва мана шу мураккаб дунёда битта мамлакат ўз ҳукмронлигини тўлиқ сақлаб қололмайди <...> Ҳеч ким ҳамма ойналар ва эшикларни беркитиб қўя олмайди. Замонавий дунёда ҳеч кимни қатъий изоляция қилиш мумкин эмас. Россиядек йирик мамлакатни эса умуман. Шунинг учун биз ўзаро ҳамкорликни қилишни истаган шерикларимиз билан ишлаймиз”.
Блокада максимал тўлиқ бўлганда, мамлакатларни кўпгина савдо шерикларидан ажратиб қўйсагина мантиқли бўлади. Яқин тарихда Ироққа нисбатан 90- йилларда энг қаттиқ блокада ва унга қарши БМТ, яъни умумжаҳон санкциялари қўлланилган. Худди шундай ишлар Шимолий Кореяда ҳам бўлган. Аммо икки ҳолатда ҳам мамлакатлар санкцияларни четлаш йўлларини топди. Ироқ, гарчи одатий турмуш даражасида кўп нарсани йўқотган бўлсада, қуламади, унда ҳатто ҳокимият алмашинуви ҳам содир бўлмади- бу учун 2003 йилда Американинг мутлақо ноқонуний аралашуви керак бўлди. Шимолий Корея узоқ вақтдан бери ёпиқ ва деярли (жуда камтарона бўлса ҳам) тўлиқ ўзини ўзи таъминлайдиган мамлакат бўлган. Аммо сўнгги йилларда уни яширинча ва унчалик яхши бўлмасада, Хитой қўллаб-қувватлаяпти.
Россияга келсак, гап умумжаҳон эмас, балки Ғарб ҳақида, шунда ҳам унчалик тўлиқ, умумий бўлмаган санкциялари ҳақида кетмоқда. Тўғри, Ғарб бизнинг валюта активларимизнинг учдан икки қисмини блоклаган, бироқ Европа Россия энерготаъминотидан ҳам воз кеча олмайди. Яъни максимум бирлашган Ғарб бизни юқори технологиялардан узиб қўя қолиши (уларни экспорт қилишни тақиқлаш), транспорт компаниялари ва уларнинг суғурталовчиларига санкциялар билан таҳдид қилиш орқали дунёнинг қолган қисми билан ташқи савдони мураккаблаштиришга уриниши мумкин. Қолган ҳаммаси- таги пуч даҳмазалар холос.
Россия нефти, кўмир ва газини сотиб олишдан воз кечишса, уни бошқа мамлакатлар сотиб олади. Бошқа асосий экспорт товарларимиз билан ҳам худди шундай. Тўғри, бу вақтинчалик бюджет даромадларида йўқотишларга олиб келади (қисман энергия ташувчилар нархи ошиши билан қопланади), аммо мамлакат ривожланишини асло тўхтата олмайди.
Дунёнинг қолган қисмини Россия блокадасига қўшилишга ишонтириш ҳеч қандай натижа бермади. Бунга ҳамма бир ярим ой ичида ишонч ҳосил қилиши мумкин бўлди. Қолаверса, Ғарб бу блокадани қанчалик узоқ давом эттиришга ҳаракат қилса, унга бошқаларни қўшилишга мажбур қилиш шунча мураккаблашиб боради.
Шу маънода, яқинда БМТ Бош Ассамблеясида Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш таркибидан Россия Федерациясини чиқариб ташлаш бўйича овоз бериш воқеалари. Жараён 7 апрел куни бўлиб ўтди, натижада мамлакатимизнинг кенгашдаги иши тўхтатилди ва ўша куни Россиянинг ўзи ваколатларини муддатидан олдин тугатганини эълон қилди. Аммо бу ерда бошқа нарса муҳим: ким ва қандай овоз бергани. Айниқса, бир ой олдин, 2 март куни ўша Бош Ассамблея томонидан қабул қилинган “Украинага қарши тажовуз” аксилроссия резолюцияси билан таққослаганда. Ва 2 март ва 7 апрел арафасида Ғарб учинчи дунё давлатларининг қўлларини қайиришди (ва нафақат уларга: балки Сербияга ҳам кейинроқ унинг президенти Вучич айтганидек, қаттиқ босим ўтказди).
2 мартдаги биринчи резолюция охир-оқибат 141 давлатнинг овози билан қабул қилинди, фақат бешта мамлакат, шу жумладан, Россия қарши овоз берган. 35 нафари бетараф, 12 нафари қатнашмади. Яъни жами 51 давлат мустақиллигини намоён этди ва Ғарб босимига дош бера олди. Албатта, улар орасида Хитой ва Ҳиндистон каби асосий давлатлар бор, аммо барибир аниқ кўриниб турган озчилик. Гарчи, Россияни қоралаш учун овоз берган 141 давлатнинг ҳаммаси ҳам бизга қарши санкцияларга қўшилишга тайёр эмаслигини тушуниш керак бўлса-да, резолюцияни қўллаб-қувватлашга мажбур бўлган Сербияни айтмаса ҳам, Туркия, Мексика, Бразилия ва Аргентинани айтиб ўтишнинг ўзи кифоя. Аммо, шунга қарамай, умумий рақамлар аниқ бизнинг фойдамизга эмас эди.
7 апрель куни содир бўлганлари: 93 та давлат Инсон ҳуқуқларини бўйича кенгашдаги иштирокимизни тўхтатиб туришни ёқлаб овоз берди, 24 таси қарши, 58 таси эса бетараф (ёки қатнашмади). Яъни, тақсимланиш ўзгариб бормоқда, қолаверса митти ёки аҳамиятсиз давлатлар ҳисобига эмас. Россия билан биргаликда нафақат собиқ Совет Иттифоқининг айрим республикалари, балки, Эрон, Жазоир, Эфиопия, Вьетнам, Боливия, Конго ҳам овоз берди. Хитой ҳам, бу сафар бефарқ ўтиб кетолмади. Бетараф қолганлар (бу вазиятда улар Ғарбни қўллаб-қувватлашдан бош тортгандек тушунилади) таркиби янада қизиқроқ - булар Лотин Америкасининг асосий давлатлари (Бразилия ва Мексика), Ҳиндистон ва, энг муҳими, деярли бутун ислом дунёси (Миср, Саудия Арабистони, Покистон, Индонезия, Малайзия, Қатар ва бошқалар). Бошқача қилиб айтганда, расмий мувозанат бизнинг фойдамизга бўлмаса-да: 93 қарши 82 (шу жумладан бетараф). Лекин мамлакатларнинг мавқесига эътибор берилса, Ғарбий блок тарафида, Африка ва Лотин Америкасининг асосан, кичик давлатлари ва деярли бутун Океания борлиги аён бўлади. Ва Осиё мамлакатлари унда деярли йўқ ва Россияга қарши овоз берган Туркия ҳеч қандай блокадада қатнашмоқчи эмас.
Яъни, дунё бизнинг кўз ўнгимизда ўзгармоқда, англо-сакслар эса Россияни изоляция қилиш имконияти борлигига ишонишда давом этмоқда. Ва қабул қилинган санкциялар (айниқса, активларимиз музлатилиши) Ғарбнинг ўзига жиддий ва тузатиб бўлмайдиган зарар етказганига қарамай, ниҳоят, жамғариш ва ҳисоб-китоб воситаси сифатида Ғарб валюталарига бўлган ишончни сусайтирди. Тўғри, улардан халос бўлиш жараёни тезда бўлмайди, лекин энди бу Ғарбга тегишли бўлмаган барча кучлар ва минтақавий бирлашмалар учун мутлақо мажбурийдир.
Дарвоқе, Россияни яккалашга ҳаракатлар бўлган, яъни бу бир асрдан кўпроқ вақт олдин, 1919 йил октябр ойида эди. Ўшанда ҳокимияти Ғарбнинг ҳеч бир давлати томонидан тан олинмаган (ва АҚШ орбитасида бўлган Лотин Америкаси ва Хитой ва Япониядан ташқари Ғарбий бўлмаганлар деярли йўқ эди) Антанта Совет Россиясининг тўлиқ блокадасини киритди. Ўша блокада умумий ҳисобланган, қолаверса, Россиядаги вазият жуда оғирлашган, чунки фуқаролар уруши бўлганлиги сабабли большевиклар мамлакатнинг кўп қисмини назорат қилолмай қолганди. Хўш, у ишладими? Йўқ, большевиклар ўшанда пойтахтларга таҳдид солаётган Юденич ва Деникин қўшинларини мағлуб этди. Европа халқи Россиядан етказиб бериш тўхтатилиши ва экспортнинг қисқариши, ишсизлик сабаб нархлар кўтарилишидан норози эди. Тўғри, Германия блокадага қўшилмади. Шундай қилиб, уч ойдан кейин Антанта блокадаси ишламайдиган деб тан олинди ва бир йил ўтгач, Англия билан савдо шартномаси тузилди. Ва бир неча йил ўтгач, Ғарб билан савдо аллақачон авж олган, шундан кейингина у бизга ўз шартларини қўйиши мумкин эди.
Россия ўшанда бардош берган, энди бунисида ундан ҳам кўпроқ туради. Чунки мамлакатнинг позицияси ҳам, дунёдаги вазият ҳам юз йил аввалгисидан тубдан фарқ қилади. Ва шунчаки бардош бериб қолмайди ҳам: Ғарб Россияни “бўғиш” ҳаракатларини қанча давом этса, унинг дунёдаги ўз позицияларига шунчалик кўп зарар етказади. Шу билан бирга, Ғарб узоқ вақт ўйнай олмайди - яъни блокадани (фақат ғарбий томондан ҳатто қисқартирилган бўлса ҳам,) бир неча йил давомида геосиёсий жиҳатдан ҳам, иқтисодий томондан ҳам ушлаб туролмайди. Тез ўзгарувчан (ва унинг фойдасига бўлмаган) глобал мослашувлар билан биргаликда ички муаммолар атлантикачиларга вақт қолдирмайди.
Агар ўқувчи ўз атрофидаги дунёни қандай бўлса, шундайлигича қабул қилишни истамаса, “Россияни бўғиш” олдинги уринишларнинг тарихий тажрибаси ҳам уларга ҳеч нарсани ўргатмайди. Ҳа қолаверса, русофобия охир-оқибат ўлдиради - иқтисодий жиҳатдан ҳам.
Янгиликлар лентаси
0