https://sputniknews.uz/20220414/rossiya-mudofaa-vazirligi-agar-ukraina-qoporuvchilikni-davom-ettirsa-kievga-zarba-beriladi-23968716.html
Россия Мудофаа вазирлиги: агар Украина қўпорувчиликни давом эттирса, Киевга зарба берилади
Россия Мудофаа вазирлиги: агар Украина қўпорувчиликни давом эттирса, Киевга зарба берилади
Sputnik Ўзбекистон
Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбийлари томонидан Россиядаги объектларга қўпорувчиликка уриниш давом эттирилган тақдирда, Киевга зарба бериш билан таҳдид... 14.04.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-04-14T10:34+0500
2022-04-14T10:34+0500
2023-04-05T18:37+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
украина
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/03/23747697_0:0:3267:1839_1920x0_80_0_0_73198670cb04894e53433e1ae089f014.jpg
ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Агар Россия ҳудудида қўпорувчиликка бўлган уринишлар давом эттирилса, Россия Украинанинг қарор қабул қилувчи марказларига зарба беради. Бу ҳақда Россия Мудофаа расмий вакили генерал-майор Игорь Конашенков маълум қилди.Россия махсус ҳарбий операцияси бошлангандан буён украиналик жангарилар бир неча марта Россиянинг чегарадош вилоятларида қўпорувчилик уюштиришди. 29 март куни улар Белгород вилоятига “Точка-У” ракеталари билан зарба беришди. Бунинг оқибатида ёнғин юзага келиб, саккиз киши жароҳатланди. 1 апрель куни Украинанинг иккита вертолёти Россия ҳудудига бостириб кириб, Белгороддаги нефть базасини ўққа тутди. Бундан ташқари, Белгород вилоятида темир йўлларига зарар етказилди.Россиянинг Белгород, Курск ва Брянск вилоятларида, Воронеж вилояти ва Краснодар ўлкасининг айрим туманларида ҳамда Қрим шимолида террорчилик хавфининг сариқ даражаси жорий қилинган.Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Президент Владимир Путин ушбу операциянинг мақсади "саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш" деб атаган.Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади.Мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, Қуролли Кучлар фақат ҳарбий инфратузилма ва Украина қўшинларига зарба бермоқда. 25 мартга келиб улар биринчи босқичнинг асосий вазифаларини бажаришди - Украинанинг жанговар салоҳиятини сезиларли даражада камайтиришди.Россия Мудофаа вазирлиги энди асосий мақсад - Донбассни озод қилиш эканини таъкидлаган.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/03/23747697_305:0:3036:2048_1920x0_80_0_0_5b503cf0a3706e96e6ef89568369bc8c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
украина, россия
Россия Мудофаа вазирлиги: агар Украина қўпорувчиликни давом эттирса, Киевга зарба берилади
10:34 14.04.2022 (янгиланди: 18:37 05.04.2023) Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбийлари томонидан Россиядаги объектларга қўпорувчиликка уриниш давом эттирилган тақдирда, Киевга зарба бериш билан таҳдид қилди.
ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Агар Россия ҳудудида қўпорувчиликка бўлган уринишлар давом эттирилса, Россия Украинанинг қарор қабул қилувчи марказларига зарба беради. Бу ҳақда Россия Мудофаа расмий вакили генерал-майор Игорь Конашенков
маълум қилди. "Украина ҳарбийлари томонидан Россия ҳудудида жойлашган объектларга зарба берилиши ва қўпорувчиликка бўлган уринишлари кўряпмиз. Агар шундай ҳолатлар давом этса, Россия Қуролли кучлари томонидан бу борада қарор қабул қилинадиган марказлар, хусусан, Киевга ҳам зарбалар берилади. Россия армияси ҳозиргача бу ишдан тийилиб келганди”, - деди Конашенков.
Россия махсус ҳарбий операцияси бошлангандан буён украиналик жангарилар бир неча марта Россиянинг чегарадош вилоятларида қўпорувчилик уюштиришди. 29 март куни улар Белгород вилоятига “Точка-У” ракеталари билан зарба беришди. Бунинг оқибатида ёнғин юзага келиб, саккиз киши жароҳатланди. 1 апрель куни Украинанинг иккита вертолёти Россия ҳудудига бостириб кириб, Белгороддаги нефть базасини ўққа тутди. Бундан ташқари, Белгород вилоятида темир йўлларига зарар етказилди.
Россиянинг Белгород, Курск ва Брянск вилоятларида, Воронеж вилояти ва Краснодар ўлкасининг айрим туманларида ҳамда Қрим шимолида террорчилик хавфининг сариқ даражаси жорий қилинган.
Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Президент Владимир Путин ушбу операциянинг мақсади "саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш" деб атаган.
Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади.
Мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, Қуролли Кучлар фақат ҳарбий инфратузилма ва Украина қўшинларига зарба бермоқда. 25 мартга келиб улар биринчи босқичнинг асосий вазифаларини бажаришди - Украинанинг жанговар салоҳиятини сезиларли даражада камайтиришди.
Россия Мудофаа вазирлиги энди асосий мақсад - Донбассни озод қилиш эканини таъкидлаган.