https://sputniknews.uz/20220414/bolalik-akademiyasi-raqamli-platformasi-ishga-tushdi-23983225.html
“Болалик академияси” рақамли платформаси ишга тушди
“Болалик академияси” рақамли платформаси ишга тушди
Sputnik Ўзбекистон
“Болалик академияси” ўқув платформаси 3–6 ёшли болалар ва уларнинг ота оналари ҳамда педогоглар учун мўлжалланган 14.04.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-04-14T19:08+0500
2022-04-14T19:08+0500
2022-04-14T19:08+0500
жамият
болалар
мактабгача таълим
мактабгача таълим вазирлиги (мтв)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/1a/18918457_0:378:2964:2045_1920x0_80_0_0_4b4fa9c3be967875ba928a763c3059e9.jpg
ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Ўзбекистонда “Болалик академияси” рақамли платформа ишга туширилди . Ушбу платформага 20 мингга яқин педагогни қамраб олиш режалаштирилган. Шу билан бирга, 1,5 миллионга яқин болаларнинг ўқиш ва ривожланиш натижаларини яхшилашни кўзда тутмоқда. Бу ҳақда UNICEF хабар бермоқда. “Болалик академияси”га ҳаволаси орқали кириш мумкин.Педагоглар ва ота-оналар учун малака ошириш курслари, машғулот режалари, қўшимча материаллар, рақамли, оналар учун маслаҳатлар, кутубхона ва биргаликда ўйналадиган ўйинлар бўйича кўрсатмалар ҳам жой олган.“Буларнинг бари “Илк қадам” мактабгача таълим давлат ўқув дастури ва Ўзбекистоннинг эрта ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланиши бўйича давлат талаблари асосида ишлаб чиқилган”, дейилади хабарда.UNICEFнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаденинг сўзларига кўра, “Болалик академияси” ўқув платформаси 3–6 ёшли болаларнинг тарбиячилари ва ота-оналари ўз билим ва кўникмаларини оширишларига имкон яратади.Маълумот учун, Learning Passport UNICEF ва Microsoft ҳамкорлигида яратилган бўлиб, у мослашувчан рақамли ўқув платформа ҳисобланади. Ҳозир платформа бутун дунё бўйлаб миллионлаб болаларнинг ўқишини қўллаб-қувватлаш учун ишлатилмоқда.UNICEF Мактабгача таълим вазирлиги ва “Билим Макон” ахборот ва педагогика технологиялари инновацион маркази билан бирга Learning Passport “Болалик Академияси” рақамли платформасини ишга туширди. Платформа Ўзбекистонда мактабгача таълимни қўллаб-қувватлашга қаратилган.Ушбу технологик инновацион ғоя бутун мамлакат бўйлаб болаларга мактабгача таълим ташкилотларига қатнаши ёки қатнамаслигидан қатъи назар, юқори сифатли ўқув ресурсларидан фойдаланиш имконини беради.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/1a/18918457_144:0:2875:2048_1920x0_80_0_0_d22507edc5004c43922027cd33eb90db.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, болалар, мактабгача таълим, мактабгача таълим вазирлиги (мтв)
жамият, болалар, мактабгача таълим, мактабгача таълим вазирлиги (мтв)
“Болалик академияси” рақамли платформаси ишга тушди
“Болалик академияси” ўқув платформаси 3–6 ёшли болалар ва уларнинг ота оналари ҳамда педогоглар учун мўлжалланган
ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Ўзбекистонда “Болалик академияси” рақамли платформа ишга туширилди . Ушбу платформага 20 мингга яқин педагогни қамраб олиш режалаштирилган. Шу билан бирга, 1,5 миллионга яқин болаларнинг ўқиш ва ривожланиш натижаларини яхшилашни кўзда тутмоқда. Бу ҳақда UNICEF
хабар бермоқда.
Платформа болалар ва уларинг ота-оналари ҳамда педогоглар учун мўлжалланган, бўлиб унда болалар саводхонлик, ҳисоблаш ва ижтимоий-ҳиссий кўникмаларни ривожлантирувчи ўйинларни ўйнашлари, ўз она тилларидаги электрон китобларни ўқишлари мумкин. Бундан ташқари, ўқув-кўнгилочар видеоларни томоша қилиш ва ёшга мос кутубхонадан фойдаланиш имкониятлари ҳам мавжуд.
“Болалик академияси”га
ҳаволаси орқали кириш мумкин.
Педагоглар ва ота-оналар учун малака ошириш курслари, машғулот режалари, қўшимча материаллар, рақамли, оналар учун маслаҳатлар, кутубхона ва биргаликда ўйналадиган ўйинлар бўйича кўрсатмалар ҳам жой олган.
“Буларнинг бари “Илк қадам” мактабгача таълим давлат ўқув дастури ва Ўзбекистоннинг эрта ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланиши бўйича давлат талаблари асосида ишлаб чиқилган”, дейилади хабарда.
"Ушбу аҳамиятли давр ҳаётда фақат бир марта келади, шу боис у мактабгача ёшдаги миллионлаб болалар учун жуда муҳимдир. Улар бутун умри давомида эришадиган жисмоний ва руҳий натижалар, молиявий таъминланганлик даражаси айнан шу вақт ичида кўрсатиладиган ёрдамга боғлиқ”, - деди мактабгача таълим вазири Агриппина Шин.
UNICEFнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаденинг сўзларига кўра, “Болалик академияси” ўқув платформаси 3–6 ёшли болаларнинг тарбиячилари ва ота-оналари ўз билим ва кўникмаларини оширишларига имкон яратади.
Маълумот учун, Learning Passport UNICEF ва Microsoft ҳамкорлигида яратилган бўлиб, у мослашувчан рақамли ўқув платформа ҳисобланади. Ҳозир платформа бутун дунё бўйлаб миллионлаб болаларнинг ўқишини қўллаб-қувватлаш учун ишлатилмоқда.
UNICEF Мактабгача таълим вазирлиги ва “Билим Макон” ахборот ва педагогика технологиялари инновацион маркази билан бирга Learning Passport “Болалик Академияси” рақамли платформасини ишга туширди. Платформа Ўзбекистонда мактабгача таълимни қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Ушбу технологик инновацион ғоя бутун мамлакат бўйлаб болаларга мактабгача таълим ташкилотларига қатнаши ёки қатнамаслигидан қатъи назар, юқори сифатли ўқув ресурсларидан фойдаланиш имконини беради.