https://sputniknews.uz/20220413/volontyorlar-elektron-platformasi-ishga-tushiriladi-23956165.html
Волонтёрлар электрон платформаси ишга туширилади
Волонтёрлар электрон платформаси ишга туширилади
Sputnik Ўзбекистон
Талабалар ўз таълим муассасаларида ўқишдан ташқари вақтларида волонтерлик қилишлари мумкин. Диний ташкилот ходимлари волонтёр бўла олмайди. 13.04.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-04-13T15:36+0500
2022-04-13T15:36+0500
2022-04-13T15:36+0500
жамият
ёшлар
ёшлар сиёсати
янги қонун
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/04/23769383_0:0:3071:1728_1920x0_80_0_0_58ceb832cb84492e8851ecf45c9ce6df.jpg
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. 1 июндан бошлаб Ўзбекистон ёшлар портали негизида яратилган волонтёрлар электрон платформаси ишга туширилади. Бу бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 169 – сонли қарори қабул қилинди. Волонтёрлар платформасида қуйидагилар қайд этилади:Ёшлар ишлари агентлиги ушбу платформа фаолияти ва унинг доимий қўллаб-қувватланишини таъминлайди.Давлат органлари раҳбарлари волонтёрлар жалб этиладиган йўналишлар рўйхати ва ички йўриқномасини тасдиқлайди. Улар давлат органларида ташкил этилган комиссия томонидан суҳбат асосида танлаб олинади.Давлат органларининг ёшлар билан ишлашга масъул раҳбар ўринбосарларига (маслаҳатчиларига) волонтёрлар билан ишлаш ваколати юклатилади.Волонтёрликка вояга етган, ўз соҳаси бўйича билим ва кўникмага эга шахслар давлат органлари фаолиятига жалб этилиши мумкин.Профессионал ва ОТМ таълим олаётган фуқаролар ушбу таълим муассасаларида ўқишдан ташқари вақтларида волонтерлик қилишлари мумкин.Волонтёр сифатида жалб этилмайдиган фуқаролар:
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/04/23769383_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_455c11efc17ffe8707e0a4c4d47b111c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ёшлар, ёшлар сиёсати, янги қонун
жамият, ёшлар, ёшлар сиёсати, янги қонун
Волонтёрлар электрон платформаси ишга туширилади
Талабалар ўз таълим муассасаларида ўқишдан ташқари вақтларида волонтерлик қилишлари мумкин. Диний ташкилот ходимлари волонтёр бўла олмайди.
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. 1 июндан бошлаб Ўзбекистон ёшлар портали негизида яратилган волонтёрлар электрон платформаси ишга туширилади. Бу бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 169 – сонли қарори қабул
қилинди. Волонтёрлар платформасида қуйидагилар қайд этилади:
Волонтёрлар гуруҳига киритилган шахсларни ҳисобга олиш;
Волонтёрларнинг тадбир, лойиҳа ва акциялардаги иштироки ва давлат органлари фаолиятига кўмаклашган даври;
Давлат органларининг волонтёрлар билан ишлашига оид методик тавсиялари;
Чет элда волонтёрлик фаолияти билан шуғулланиш.
Ёшлар ишлари агентлиги ушбу платформа фаолияти ва унинг доимий қўллаб-қувватланишини таъминлайди.
Давлат органлари раҳбарлари волонтёрлар жалб этиладиган йўналишлар рўйхати ва ички йўриқномасини тасдиқлайди. Улар давлат органларида ташкил этилган комиссия томонидан суҳбат асосида танлаб олинади.
Волонтёрлик гуруҳларнинг фаол аъзолари давлат органларининг бюджетдан ташқари маблағлари доирасида ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиланмаган бошқа манбалар ҳисобидан рағбатлантириб борилади.
Давлат органларининг ёшлар билан ишлашга масъул раҳбар ўринбосарларига (маслаҳатчиларига) волонтёрлар билан ишлаш ваколати юклатилади.
Волонтёрликка вояга етган, ўз соҳаси бўйича билим ва кўникмага эга шахслар давлат органлари фаолиятига жалб этилиши мумкин.
Профессионал ва ОТМ таълим олаётган фуқаролар ушбу таълим муассасаларида ўқишдан ташқари вақтларида волонтерлик қилишлари мумкин.
Волонтёр сифатида жалб этилмайдиган фуқаролар:
Муомилага лаёқати белгиланган тартибда чекланган ёки муомилага лаёқатсизлар;
Тегишли соҳа бўйича билим ва кўникмага эга бўлмаганлар;
Давлат органи ходимлари ( ўзи ишлаётган давлат органи фаолиятида);
Жиноий жазони ўтаётганлар;
Диний ташкилотларнинг профессионал хизматчилари.