https://sputniknews.uz/20220413/mariupolda-mingdan-ziyod-ukraina-harbiylari-taslim-boldi--video-23949245.html
Мариуполда мингдан зиёд Украина ҳарбийлари таслим бўлди – видео
Мариуполда мингдан зиёд Украина ҳарбийлари таслим бўлди – видео
Sputnik Ўзбекистон
Украина денгиз пиёдалари 36-бригадаси ҳарбийлари қуролларини топширишган. Улар орасида 162 нафар зобит ҳамда 47 нафар аёл ҳарбийлар бор. 13.04.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-04-13T12:42+0500
2022-04-13T12:42+0500
2023-04-05T18:37+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
украина
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/0d/23947216_0:92:3313:1956_1920x0_80_0_0_5705413ca865c918ed77f01820de65d1.jpg
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Мариупол шаҳрида 1026 нафар украиналик ҳарбий хизматчилар ихтиёрий равишда қуролларини топшириб, асирга тушишди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.Қайд этилишича, Украина денгиз пиёдалари 36-бригадаси ҳарбийлари қуролларини топширишган. Улар орасида 162 нафар зобит ҳамда 47 нафар аёл ҳарбийлар бор.Украина денгиз пиёдалари 36-бригадасининг 151 нафар яраганлар ҳарбийларига жойида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Шундан сўнг улар Мариупол шаҳар касалхонасига даволаш учун олиб кетилган.Аввалроқ Донецк халқ республикаси ҳудудий мудофаа штаби Мариуполда мингдан зиёд украиналик ҳарбийлар қуролларини топширишганини маълум қилган эди.Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Президент Владимир Путин ушбу операциянинг мақсади "саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш" деб атаган.Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади.Мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, Қуролли Кучлар фақат ҳарбий инфратузилма ва Украина қўшинларига зарба бермоқда. 25 мартга келиб улар биринчи босқичнинг асосий вазифаларини бажаришди - Украинанинг жанговар салоҳиятини сезиларли даражада камайтиришди.Россия Мудофаа вазирлиги энди асосий мақсад - Донбассни озод қилиш эканини таъкидлаган.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/0d/23947216_582:0:3313:2048_1920x0_80_0_0_2cf450e292b29483bf77bdace86c604b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
украина, россия
Мариуполда мингдан зиёд Украина ҳарбийлари таслим бўлди – видео
12:42 13.04.2022 (янгиланди: 18:37 05.04.2023) Украина денгиз пиёдалари 36-бригадаси ҳарбийлари қуролларини топширишган. Улар орасида 162 нафар зобит ҳамда 47 нафар аёл ҳарбийлар бор.
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Мариупол шаҳрида 1026 нафар украиналик ҳарбий хизматчилар ихтиёрий равишда қуролларини топшириб, асирга тушишди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
хабар бермоқда. Қайд этилишича, Украина денгиз пиёдалари 36-бригадаси ҳарбийлари қуролларини топширишган. Улар орасида 162 нафар зобит ҳамда 47 нафар аёл ҳарбийлар бор.
Украина денгиз пиёдалари 36-бригадасининг 151 нафар яраганлар ҳарбийларига жойида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Шундан сўнг улар Мариупол шаҳар касалхонасига даволаш учун олиб кетилган.
Аввалроқ Донецк халқ республикаси ҳудудий мудофаа штаби Мариуполда мингдан зиёд украиналик ҳарбийлар қуролларини топширишганини
маълум қилган эди.Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Президент Владимир Путин ушбу операциянинг мақсади "саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш" деб атаган.
Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади.
Мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, Қуролли Кучлар фақат ҳарбий инфратузилма ва Украина қўшинларига зарба бермоқда. 25 мартга келиб улар биринчи босқичнинг асосий вазифаларини бажаришди - Украинанинг жанговар салоҳиятини сезиларли даражада камайтиришди.
Россия Мудофаа вазирлиги энди асосий мақсад - Донбассни озод қилиш эканини таъкидлаган.