“Ҳатто хорижликларни ҳам асирга олишмоқда”: Мариуполда нималар бўлмоқда?
© Sputnik / Ilya Pitalev
/ Oбуна бўлиш
ДХР кучлари порт ва унинг атрофида бўлган ҳар бир кишини синчиклаб текширмоқда, ахир мағлубиятга учраган миллатчилар порт ишчилари ёки бошқа шаҳар корхоналари ходими деган сохта гувоҳномалари бор.
Мариуполь, 13 апр – РИА Новости, Виктор Званцев. ДХР қўшинлари Азов батальонининг омон қолган бўлинмалари яширинган Мариуполь портини тўсиб қўйди. Душман иррилашда давом этмоқда, лекин буни яхши уддалай олмаяпти - ўқ-дорилар тугай деб қолган.
Миллатчилар лидерлари ҳаво орқали қочишга ҳаракат қилишмоқда, уларнинг қўл остидагилар эса ердан ёриб ўтишга уринмоқда. Денгиз бандаргоҳига қандай ҳужум қилингани ва бу ҳақида ходимларнинг фикри ҳақида - батафсил РИА Новости репортажида.
Ўқ-дорили вертолет
Вайрон бўлган доклар, ёниб кетган юк кемаси, қийналган юк кўтарувчилар, асфальт устидаги ёпишган мина думлари - бир кун олдин республика кучлари назорати остида бўлган Мариупол портининг бир қисми шундай кўринишга эга. Бир неча юз метр наридаги узун бетон тўсиқлар ортида Украина позициялари жойлашган.
Кемани боғловчи арқонлар, артиллерия корректировкачи ва танкистлар учун бошпана бўлиб хизмат қилмоқда. Т-72 бетон блок ортидан ҳайдаб, минораси айлантиради, учта ўқ узди ва яна яширинади. Бунга жавобан миналар учиб келди, лекин нишондан бир неча ўн метр узоққа тушди.
“Гарчи вазиятни тўлиқ назорат қилаётган бўлсак-да, душман ҳамон кучли", - дейди ДХР алоҳида оператив бригадаси ўқотар ҳарбийси Шрам (илтимосига биноан чақирув белгиси ўзгартирилди). “Бир неча соат олдин, масалан, бизнинг танкимизга зарба беришди. Экипаж ҳалок бўлди, машина ёниб кетди. Биз фашистларнинг ўқ-дорилари қачон тугашини сабрсизлик билан кутяпмиз”.
Жангчиларнинг сўзларига кўра, "Азов" ҳозир жуда қуролни тежаб курашмоқда - бир ярим ой ичида уларнинг захиралари тугаган. Озод қилинган ҳудудда кўплаб яшириниш учун жойлар бор. Улар бу ердаги жангларга узоқ ва пухта тайёргарлик кўрган.
“Биз қурол-яроғ етказиб беришнинг барча йўлларини - қуруқликда, сувда ва ҳавода тўсиб қўйдик, Сўнгги бор бунга бир ҳафта олдин ҳаракат қилиб кўришганди. Батальон раҳбарияти билан Запорожьедан келган вертолетни уриб туширдик. Асирга тушган экипаж эвакуациядан олдин патронлар, гранаталар ва миналар бўлган қутиларни улоқтиришга улгуришганини айтди”, - дейди Шрам.
Вазият қурбони
Портга ҳужум ҳарбий операциянинг биринчи кунидан бошланган. Мариупол компанияларидан бирининг монтаж устаси Максим Агапов ўша тонгни жуда яхши эслайди. “Айнан менинг навбатчилигим эди, - дейди у. “Россия президенти мурожаат қилиши биланоқ, улар денгиз базасидан унчалик узоқ бўлмаган олтинчи портдаги ҳарбий кемага зарба беришди. Мен ва шеригим учинчи ўринда эдик”.
Максим Горловкадан келган, вахта методи бўйича ишлаган. Ҳамкасблари билан шаҳарнинг тарихий қисмида, бир аср олдин Мариупол бош архитектори Виктор Нильсен яшаган машҳур “Йиғлаётган нимфлар уйи” ёнидаги кичик хусусий уйни ижарага олган.
“Азовчилар йўлнинг нариги томонида турарди, - деб эслайди Агапов. “Улар тинч аҳолига гуманитар коридорлар орқали чиқиб кетиш имкони борлигини айтишмаган, аксинча, ҳеч кимни чиқармади. Айрим оилалар чиқиб кетишга ҳаракат қилишди, бироқ миллатчилар орқасидан ўқ узди. Мен қуролсиз одамларнинг қандай ўлдирилганини шахсан ўзим кўрганман. Бир йигитнинг бошини ярмини ўқ билан учириб юборишди”.
Майдаланган жасад бир неча кун Агаповнинг уйи ёнидаги панжара остида қолиб кетди. Отишма ва тинимсиз жанглар туфайли олиб кўмишнинг ижойи бўлмади.
Қўшни ҳовлида бунданда шокка соладиган кўриниш – миллатчилар яширинган бинодан отилган мина зарбидан пенсионер аёлнинг куйиб кетган жасади ётарди.
“Биз томонга ҳам битта мина учиб келди - деб шифтга ишора қилди Максим – шифтни ёриб ўтиб, печка ва раковина орасига тиқилиб қолди. Бахтимизга портламади. Ошхонани қулфлаб қўйдик, саперларни кутяпмиз. Бугун эрталаб эса қўшни беш қаватли уйдан бизга снайперлар ўқ отишди. Россия ҳарбийлари уларни йўқ қилишди. Тозалаш тугамагунича, бизга ертўлада яшириниб туришимизни айтишди”.
Максим миллатчиларнинг порт томонга қочаётиб, оддий одам кийимини кийиб олишгани ва қочқинлар орасида яширинишга ҳаракат қилишганини кўрган.
Унинг ўзи эвакуацияни кутиб, қўшни қарияларга ёрдам беришга ҳаракат қиляпти: насос билан сув олиб беради, ун қолдикларидан оладьи пишириб беради, печкасини ёқиб беради. “Фақат бир нарсани – уйимга, ота-нам, хотинимнинг олдига қайтишни хоҳлайман. Кўрганларимдан кейин ўзимга кела олмасам керак. Бу ҳақиқий жаҳаннам бўлди”, - дейди у.
Мусиқачи ва актёрлар
Миллатчилар бир вақтнинг ўзида бир неча йўналишдан: ғарбий, шимоли-ғарбий ва шимолдан денгиз портига сурилган. Кўча жангларида профессионал аскарлар ҳам, феврал ойи ўрталарида сафарбар қилинганлар ҳам қатнашган.
Улар орасида Донецк опера ва балет театри артистлари, шунингдек, Мангуш қишлоғидан келаётган маҳаллий филармония мусиқачилари ҳам бор.
“Ажойиб одамлар, - дейди Николаич чақириқ белгили ДХР 5-бригадасининг батальон командири. - Улардан бири ёнимга келиб: “Менда сигарет бор, уларни бир банка тушенкага алмаштирмоқчиман. Мен: “Сигаретангиз керакмас, мана тушенка, олаверинг дедим. У эса тинмай: “Йўқ, бундай бўлиши мумкин эмас, мен қатъий туриб оламан, сигаретани олинг”, деб туриб олди. Айнан шу пайтда сиз ҳақиқий зиёли билан гаплашаётганингизни англайсиз.
Театр ва филармония ходимлари ҳозир порт яқинидаги хусусий секторни назорат қиляпти, у ерда вазият ҳамон нотинч. Эрталаб улар тозалашга боради, кечқурун олов ёнида кечки овқатга йиғилишади ва ўртоқларини хотирлашади - яқинда яна бир тўқнашувда уларнинг ҳамкасби вафот этди.
“Бутун умр жанг қилган мендек одамни бу йигитлар ҳайратга солади, - деди Николаич- Улар ҳар куни душман ўқи ёки мина парчасидан зарба олишлари мумкинлигини билишади, ўликлар ва ярадорларни кўришади, лекин барибир ўз ишларини бажаришади”.
Командир уларни ҳимоя қилишга ҳаракат қилади. Агар имкон бўлса, уларни орқада қолдиради. Бироқ, уруш ўз номи билан уруш, қурбонлар бўлиши муқаррар. “Портни охиригача тозалаб олган пайтдаёқ, йигитларни Донецкка қайтариб юборамиз”- деб ваъда беради Николаич.
Одессалик капитан
Ҳарбийларнинг сўзларига кўра, портда Азовчиларнинг турли хил тузилмалари ўрнашиб олган. Улар бу ерда ҳатто тинч аҳоли орқасига яширинишда давом этмоқдалар, нафақат маҳаллий аҳоли орасига.
“Хов анави кемадан 25 та одамни озод қилдик- деб кемани кўрсатади Шрам - Кема капитани одессалик, қолганлари – европалик ва америкаликлар. Уларга чиқишга йўл қўйишмади, уларни ҳимоя қалқони қилиб олишганди. Уларнинг чиндан ҳам денгизчи эканликларини билиш учун фильтрацияга жўнатишди”.
МГБ порт ва унинг атрофида бўлган ҳар бир кишини текширади. Ахир мағлубиятга учраган миллатчилар айёрлик қилишга ҳаракат қилишлари аниқ. Кўпгина Азовчиларнинг порт ишчилари ёки бошқа шаҳар корхоналарининг ходими деган сохта гувоҳномалари бор.
ДХР армияси қўмондонлигига кўра, Мариупол деярли бутунлай тозаланган, бироқ айрим ҳудудларда, асосан саноат зонасида уч-тўрт минг украиналик аскарлар яширинган. Уларни таслим қилишга мажбурлаш учун қанча вақт ва куч керак, зобитлар ҳали олдиндан ҳеч нарсани демади.