https://sputniknews.uz/20220413/eski-haydovchilik-guvohnomasini-almashtirish-muddati-uzaytirildi-23957708.html
Эски ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати яна узайтирилди
Эски ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати яна узайтирилди
Sputnik Ўзбекистон
Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспортни рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни мажбурий алмаштириш муддати қуйидагича узайтирилди:
2022-04-13T16:30+0500
2022-04-13T16:30+0500
2022-04-13T17:03+0500
жамият
ҳайдовчилик гувоҳномаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/669/09/6690965_0:171:3035:1878_1920x0_80_0_0_34839943077eb30db0e20053d338c2ed.jpg
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Ўзбекистонда эски ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати яна узайтирилди. Бу Ҳукуматнинг 12 апрель куни қабул қилинган 178-сонли қарорида кўзда тутилган.Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспортни рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни мажбурий алмаштириш муддати қуйидагича узайтирилди:Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.Ўзбекистонда янги миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар 2017 йил октябридан жорий этилган эди. Аввалига ҳайдовчилик гувоҳномалари ва “техпаспортларни” 2020 йил 31 декабргача алмаштириш режалаштирилган эди. 2020 йил баҳорида муддат бир йилга узайтирилди, 2021 йил ноябрида эса муддатни 2022 йил охирига қадар узайтиришга қарор қилинган эди.Давлат хизматлари агентлиги маълумотларига кўра, республика бўйича эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган ҳайдовчилар сони қарийб 5,7 миллион нафарни ташкил этади. Шулардан 3,1 миллиони гувоҳномаларини ҳалигача алмаштирмаган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/669/09/6690965_152:0:2883:2048_1920x0_80_0_0_dab5b3c031d88598a2ee2dedba33d7e0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати узайтирилди қачонгача
ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати узайтирилди қачонгача
Эски ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати яна узайтирилди
16:30 13.04.2022 (янгиланди: 17:03 13.04.2022) 2015 йилдан кейин берилган ҳайдовчилик гувоҳномасини 2023 йил 31 декабргача алмаштириш шарт.
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Ўзбекистонда эски ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати яна узайтирилди. Бу Ҳукуматнинг 12 апрель куни қабул қилинган 178-сонли қарорида
кўзда тутилган. Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспортни рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни мажбурий алмаштириш муддати қуйидагича узайтирилди:
2010 йилгача бўлган даврда берилганлари – 2023 йил 31 мартгача;
2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 июнгача;
2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 сентябргача;
2015 йилдан кейин берилганлари – 2023 йил 31 декабргача.
Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Ўзбекистонда янги миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар 2017 йил октябридан жорий этилган эди. Аввалига ҳайдовчилик гувоҳномалари ва “техпаспортларни” 2020 йил 31 декабргача алмаштириш
режалаштирилган эди. 2020 йил баҳорида муддат бир йилга узайтирилди, 2021 йил ноябрида эса муддатни 2022 йил охирига қадар узайтиришга
қарор қилинган эди.Давлат хизматлари агентлиги маълумотларига кўра, республика бўйича эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган ҳайдовчилар сони қарийб 5,7 миллион нафарни ташкил этади. Шулардан 3,1 миллиони гувоҳномаларини ҳалигача алмаштирмаган.