“Заковат” стипендиясини бериш тартиби тасдиқланди

© Sputnik / Рамиз БахтияровНациональная валюта Узбекистана — сум
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.04.2022
Oбуна бўлиш
1-ўринни олган ўқувчи-ёшлар ва талабаларга йил давомида ҳар ой 1 350 000 сўм стипендия тўланади.
ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб "Заковат" интеллектуал ўйини ва бошқа интеллектуал ўйинларнинг республика босқичида ғолиб ва совриндор бўлган жамоа аъзолари учун йил давомида ҳар ой "Заковат стипендияси" берилади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар бермоқда.
"Заковат стипендияси" интеллектуал ўйинларнинг республика босқичида қуйидагича тақсимланади:
1-ўринни олган ўқувчи-ёшлар ва талабаларга БҲМнинг 5 баравари миқдорида (ҳозирда 1 350 000 сўм);
2-ўринни олган ўқувчи-ёшлар ва талабаларга БҲМнинг 4 баравари миқдорида (ҳозирда 1 080 000 сўм);
3-ўринни олган ўқувчи-ёшлар ва талабаларга БҲМнинг 3 баравари миқдорида (ҳозирда 810 000 сўм) белгиланади ва йил давомида ҳар ой тўлаб берилади.
Эслатиб ўтамиз, президент қарори билан 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб интеллектуал ўйинларнинг республика босқичида ғолиб бўлган ўқувчи ёшлар ва талабалар учун “Заковат” стипендиясини таъсис этиш белгиланган эди. Мамлакатда интеллектуал ўйинларни янада ривожлантириш мақсадида Давлат бюджетидан “Заковат” интеллектуал клуби” ташкилотига жорий йилда 50 миллиард сўм маблағ ажратилади.
Янгиликлар лентаси
0