https://sputniknews.uz/20220412/xtv-oqituvchilarga-maxsus-ustamalar-tolashni-nazoratga-oldi-23935581.html
ХТВ ўқитувчиларга махсус устамалар тўлашни назоратга олди
ХТВ ўқитувчиларга махсус устамалар тўлашни назоратга олди
Sputnik Ўзбекистон
Бошқа ҳудудлардан жалб этилган педогогларга 50 ва 100 фоизли махсус устамалар тўлаб берилади 12.04.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-04-12T20:14+0500
2022-04-12T20:14+0500
2022-04-12T20:14+0500
жамият
ўқитувчилар
устама
халқ таълими вазирлиги (хтв)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/86/77/867708_0:0:3034:1708_1920x0_80_0_0_cc44091647f92c22b8b6782fe594a1cc.jpg
ТОШКЕНТ, 12 апрель — Sputnik. Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга жалб этилган ўқитувчи-педагогларнинг махсус устамаларини тўлиқ тўлаб бериш бўйича топшириқ берилди. Бу ҳақида Халқ таълими вазирлиги хабар бермоқда. Айтилишича, ҳозирги кунда айрим жойларда ўқитувчи-педагогларга белгиланган устамаларни тайинланиши турлича талқин қилиниб, уларни бюджетга қайтариш таъкидланмоқда. Бу эса ўз навбатида педогогларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.Ҳудудий халқ таълими ва молия органларидан қуйидагиларни назоратга олиш сўралган: Айтилишича, президентнинг ПҚ-4940 сонли қарорига мувофиқ, ўтган йилдан бошлаб бошқа ҳудудлардан жалб этилган педогогларнинг базавий тариф ставкаларига бир маъмурий-ҳудудий бирликлар доирасида 50 фоиз ҳамда бошқа маъмурий-ҳудудий бирликдан жалб этилганда 100 фоиз махсус устамалар тўлаб келинмоқда.Эндиликда мактабларда дарс бериш учун мурожаат қилган ва саралашдан муваффақиятли ўтган ўқитувчи-педагоглар рўйхати 10 августга қадар эълон қилинади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/86/77/867708_303:0:3034:2048_1920x0_80_0_0_c099cf4d9b4a1e68deb2fb785b1b3b5b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўқитувчилар, устама, халқ таълими вазирлиги (хтв)
жамият, ўқитувчилар, устама, халқ таълими вазирлиги (хтв)
ХТВ ўқитувчиларга махсус устамалар тўлашни назоратга олди
Бошқа ҳудудлардан жалб этилган педогогларга 50 ва 100 фоизли махсус устамалар тўлаб берилади
ТОШКЕНТ, 12 апрель — Sputnik. Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга жалб этилган ўқитувчи-педагогларнинг махсус устамаларини тўлиқ тўлаб бериш бўйича топшириқ берилди. Бу ҳақида Халқ таълими вазирлиги
хабар бермоқда.
Айтилишича, ҳозирги кунда айрим жойларда ўқитувчи-педагогларга белгиланган устамаларни тайинланиши турлича талқин қилиниб, уларни бюджетга қайтариш таъкидланмоқда. Бу эса ўз навбатида педогогларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.
“Мазкур масалага ойдинлик киритиш мақсадида ҳудудий халқ таълими ва молия органларига Халқ таълими ва Молия вазирликларининг кўрсатмаси билан тегишли топшириқлар берилиб, юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш сўралди”, дейилади хабарда.
Ҳудудий халқ таълими ва молия органларидан қуйидагиларни назоратга олиш
сўралган:
2020-2021 ва 2021-2022 ўқув йили учун ўқитувчи-педогогларнинг амалда белгиланган махсус усамалари тўлаб берилишини назоратга олиш;
2022-2023 ўқув йилидан мактабларга ўқитувчиларни жалб қилишни Вазирлар Маҳкамасининг 646-сон қарори билан тасдиқланган низом талабларига мувофиқ амалга ошириш;
Педогог ходимларга белгиланган махсус устамалар бўйича муаммоли ҳолатлар юзага келганда ҳал этиш юзасидан ҳамкорликда тезкор чоралар кўриш.
Айтилишича, президентнинг ПҚ-4940 сонли
қарорига мувофиқ, ўтган йилдан бошлаб бошқа ҳудудлардан жалб этилган педогогларнинг базавий тариф ставкаларига бир маъмурий-ҳудудий бирликлар доирасида 50 фоиз ҳамда бошқа маъмурий-ҳудудий бирликдан жалб этилганда 100 фоиз махсус устамалар тўлаб келинмоқда.
Эндиликда мактабларда дарс бериш учун мурожаат қилган ва саралашдан муваффақиятли ўтган ўқитувчи-педагоглар рўйхати 10 августга қадар
эълон қилинади.