https://sputniknews.uz/20220412/samara-viloyati-ozbekistondan-nima-olib-nima-sotmoqda-23932337.html
Самара вилояти Ўзбекистондан нима олиб нима сотмоқда?
Самара вилояти Ўзбекистондан нима олиб нима сотмоқда?
Sputnik Ўзбекистон
Самара вилояти Россия ҳудудлари орасида Ўзбекистонга энг кўп маҳсулот экспорт қилаётган ҳудудлардан бири ҳисобланади. 12.04.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-04-12T18:23+0500
2022-04-12T18:23+0500
2023-04-05T18:37+0500
иқтисод
ўзбекистон
ҳамкорлик
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/0c/23930640_0:80:1049:670_1920x0_80_0_0_00c6f70041dc522ed614f238e99b4a01.jpg
ТОШКЕНТ, 12 апр - Sputnik. Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг Самара вилояти билан савдо сотиғи ҳажми ошиб бормоқда. Бу ҳақида сешанба куни Тошкентда бўлиб ўтган тақдимотида маълум бўлди, Sputnik мухбири хабарига асосан.Ўзбекистонга ташриф буюрган Самара вилояти ҳукумати раисининг ўринбосари Наталя Катина айтишига кўра, Ўзбекистон анъанавий тарзда Самара вилоятининг стратегик муҳим савдо-иқтисодий ҳамкоридир.Самара вилоятидан Ўзбекистонга саноат маҳсулотлари, асбоб-ускуналар, ўсимлик ва ҳайвон ёғи, соғлом қандолат маҳсулотлари экспорт қилинади. 2020 йилда ушбу маҳсулотлар экспорти 25,8%га ўсган.Ўзбекистондан Самарага эса – мевалар, қуритилган мевалар, ёнғоқ, пахта толали газламалар, кўрпа-ёстиқ чойшаблари, сочиқлар экспорти миқдори ошган. Саноат маҳсулотлари орасида эса – автомобиллар, автомобил ва қишлоқ хўжалик техникаси учун эҳтиёт қисмлар, алюминий ва ундан ясалган буюмлар, кимё саноати маҳсулотлари экспорти ҳажми ошмоқда.Наталья Катина Ўзбекистондан экологик тоза ва фойдали ҳўл, қуритилган ва музлатилган мевалар шунингдек енгил саноатнинг тайёр маҳсулотлари экспорти ҳажми ошишига умид билдирди.Иқтисодий миссия доирасида Россиянинг таълим, соғлиқни сақлаш, агросаноат комплекси, қурилиш ва саноат соҳаларидаги 29 та ташкилотдан 60 нафар раҳбарларидан иборат делегацияси Наманган, Тошкент ва Самарқанд вилоятларида бўлиб, B2B форматида музокаралар бўлиб ўтиши кутилмоқда.Эслатиб ўтамиз, Самара вилояти Россия ҳудудлари орасида Ўзбекистонга энг кўп маҳсулот экспорт қилаётган ҳудудлардан бири ҳисобланади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/0c/23930640_24:0:1023:749_1920x0_80_0_0_f15acc576cf63adafe3ff0aa4f82309c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, ҳамкорлик, россия
иқтисод, ўзбекистон, ҳамкорлик, россия
Самара вилояти Ўзбекистондан нима олиб нима сотмоқда?
18:23 12.04.2022 (янгиланди: 18:37 05.04.2023) Самара вилояти Россия ҳудудлари орасида Ўзбекистонга энг кўп маҳсулот экспорт қилаётган ҳудудлардан бири ҳисобланади.
ТОШКЕНТ, 12 апр - Sputnik. Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг Самара вилояти билан савдо сотиғи ҳажми ошиб бормоқда. Бу ҳақида сешанба куни Тошкентда бўлиб ўтган тақдимотида маълум бўлди, Sputnik мухбири хабарига асосан.
Ўзбекистонга ташриф буюрган Самара вилояти ҳукумати раисининг ўринбосари Наталя Катина айтишига кўра, Ўзбекистон анъанавий тарзда Самара вилоятининг стратегик муҳим савдо-иқтисодий ҳамкоридир.
“2020 йилдаги инқироз йилида Самара вилоятининг аксарият давлатлар билан ташқи савдо айланмасининг қисқариши фонида Ўзбекистон билан ташқи савдо ҳажми 19,7 %га ошган, жумладан саноат маҳсулотлари ҳисобидан ҳам”, - дейди Катина.
Самара вилоятидан Ўзбекистонга саноат маҳсулотлари, асбоб-ускуналар, ўсимлик ва ҳайвон ёғи, соғлом қандолат маҳсулотлари экспорт қилинади. 2020 йилда ушбу маҳсулотлар экспорти 25,8%га ўсган.
Ўзбекистондан Самарага эса – мевалар, қуритилган мевалар, ёнғоқ, пахта толали газламалар, кўрпа-ёстиқ чойшаблари, сочиқлар экспорти миқдори ошган. Саноат маҳсулотлари орасида эса – автомобиллар, автомобил ва қишлоқ хўжалик техникаси учун эҳтиёт қисмлар, алюминий ва ундан ясалган буюмлар, кимё саноати маҳсулотлари экспорти ҳажми ошмоқда.
Наталья Катина Ўзбекистондан экологик тоза ва фойдали ҳўл, қуритилган ва музлатилган мевалар шунингдек енгил саноатнинг тайёр маҳсулотлари экспорти ҳажми ошишига умид билдирди.
Иқтисодий миссия доирасида Россиянинг таълим, соғлиқни сақлаш, агросаноат комплекси, қурилиш ва саноат соҳаларидаги 29 та ташкилотдан 60 нафар раҳбарларидан иборат делегацияси Наманган, Тошкент ва Самарқанд вилоятларида бўлиб, B2B форматида музокаралар бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Самара вилояти Россия ҳудудлари орасида Ўзбекистонга энг кўп маҳсулот экспорт қилаётган ҳудудлардан бири ҳисобланади.